Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва қиёслаш схемалари


Download 1.44 Mb.
bet17/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

3.3. Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва қиёслаш схемалари
Қиёслашга давлат метрология текшируви ва назорати мажбурий бўлиб ҳисобланадиган фаолият сфераларида фойдаланиладиган ўлчаш воситалари тортилади (1.6 пунктга қаралсин).
Ўлчаш воситаларини қиёслаш – бу давлат метрология хизмати органи (ёки бошқа расмий вакил қилинган орган, ташкилот) томонидан экспериментал тарзда аниқланадиган метрологик тавсифлар асосида ўлчаш воситаларининг қўллаш учун яроқлилигини аниқлаш ва уларнинг ўрнатилган мажбурий талабларга мувофиқлигини тасдиқлашдир.
Қиёслаш ПР 50.2.006 «ДЎТ. Ўлчаш воситаларини қиёслаш. Ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби» билан ўрнатилган қоидалар бўйича ўтказилади. Қоидаларда ўлчаш воситаларини қиёслашни давлат метрология хизматларининг органлари, давлат илмий метрология марказлари, шунингдек юридик шахсларнинг аккредитацияланган метрология хизматлари амалга ошириши белгилаб қўйилган.
Аккредитацияланган метрология хизмати қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- аккредитациялаш аттестати билан белгиланган доирада ўлчаш воситаларини қиёслаш, қиёсланганлик тўғрисида гувоҳнома бериш, қиёсланган ўлчаш воситаларига тамға босиш ёки босилган тамғаларни ўчириш;
- қиёславшлараро интервалларни корректировкалаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
- метрология хизматларини аккредитациялаш масалаларини регламентлайдиган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва корректировкалашда иштирок этиш.
Ўлчаш воситаларини қиёслаш натижаларининг мақсадлари ва мўлжалланишига боғлиқ равишда бирламчи, даврий, навбатдан ташқари, инспекцион ва экспертлик қиёслаши фарқланади. Бирламчи қиёслаш – ўлчаш воситасини ишлаб чиқаришдан муомалага чиқаришда ёки таъмирлашдан кейин, шунингдек ўлчаш воситаларини импорт билан хориждан олиб киришда, сотишда бажариладиган қиёслашдир.
Даврий қиёслаш – эксплуатация ёки сақлашда бўлган ўлчаш воситаларини ўрнатилган қиёслашлараро вақт интервалларидан кейин қиёслашдир. Даврий қиёслаш учун қиёслашлараро интерваллар у ёки бу қиёслаш воситасининг барқарорлигига боғлиқ равишда қиёслаш бўйича меъёрий ҳужжатлар билан ўрнатилади, интервалнинг давомийлиги бир неча ойдан бир неча йилгача бўлиши мумкин. Қиёслаш зарурати ўлчаш воситаси эксплуатация қилиш ёки сақлашда метрологик кўрсатишларни йўқотиши мумкинлиги билан ҳам шартланади.
Навбатдан ташқари қиёслаш – ўлчаш воситаларини навбатдаги даврий қиёслаш муддати етиб келмасдан қиёслашдир. Навбатдан ташқари қиёслаш зарурати турли сабаблар оқибатида – ўлчаш воситасининг метрологик хусусиятлари ёмонлашганда ёки унинг кўрсатишларига нисбатан шубҳа туғилганда, эксплуатация қилиш шартлари бузилганда, қиёслаш тамғаси бузилганда ва бошқа ҳолларда вужудга келиши мумкин.
Инспекцион қиёслаш – давлат метрология хизмати органи томонидан ўлчаш воситаларининг ҳолати ва қўлланилиши устидан давлат метрология назоратини ўтказиш пайтида ўтказиладиган қиёслашдир.
Ўлчаш воситасини қўллаш учун яроқли деб топилган қиёслаш натижалари қиёсланганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш, қиёслаш тамғасини босиш ёки қиёслаш бўйича меъёрий ҳужжатлар билан ўрнатилган бошқа усуллар билан расмийлаштирилади.
Агар ўлчаш воситаси фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган бўлса, у ҳолда қиёсланганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва қиёслаш тамғаси бекор қилинади ва яроқсизлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади. Бекор қилинган тамғалар ўлчаш воситаси ёки техник ҳужжатларга босилган, қиёслаш тамғасининг амал қилиши тўхтатилганлигини кўрсатувчи хоч шаклидаги белгини ўз ичига олиши лозим.
Хатолик қиёсланадиган ўлчаш воситасининг кўрсатишларини кўпроқ аниқ бўлган ишчи эталон билан таққослаш асосида аниқланади.
Ўлчовлар («ўлчов» тушунчаси 6.1 пунктдан қаралсин) қуйидагича қиёсланиши мумкин:
1. Компарациялайдиган прибор (компаратор) ёрдамида кўпроқ аниқ ўлчов билан таққослаш усули билан. Ўлчовни компаратор ёрдамида таққослаш, қоидага кўра, ўрнига қўйиш услуби билан амалга оширилади (4.1 пунктга қаралсин).
2. Қайта яратиладиган ўлчовнинг катталигини мос келувчи аниқлик классидаги ўлчаш приборлари билан ўлчаш. Бундай ҳолда қиёслаш кўпинча ўлчовни градуировкалаш деб аталади, масалан, қаттиқлик ўлчовини градуировкалаш. Градуировкалаш – шкалага намунавий приборнинг кўрсатишларига мос келадиган белгиларни киритиш ёки унинг кўрсатишлари бўйича катталикнинг ишчи ўлчаш воситасининг шкаласидаги белгиларга мос келадиган қийматларини аниқлашдир.
3. Калибрлаш, бунда кўпроқ аниқ ўлчов билан тўпламнинг фақатгина битта ўлчови ёки кўп қийматли ўлчов шкаласининг белгиларидан биттаси таққосланади, қолган ўлчовларнинг ҳақиқий ўлчамлари ёки улар томонидан қайта яратиладиган катталикнинг шкаланинг бошқа белгиларидаги ҳақиқий қийматлари эса уларни таққослаш приборларида ўзаро солиштириш йўли билан ёки ўлчашларнинг натижаларига кейинчалик ишлов беришда аниқланади.
Ўлчаш приборларини қиёслаш иккита услуб билан амалга оширилади:
1. Мос келувчи разряд ёки аниқлик классидаги, уларнинг қийматлари приборнинг шкаласидаги белгиларга (кўпинча барча рақамланган белгиларга) мос келадиган қилиб танланган намунавий ўлчовлар билан қайта яратиладиган катталикни ўлчаш услуби билан. Бундай ҳолда ўлчашларнинг натижалари билан ўлчовнинг уларга мос келадиган ўлчамлари ўртасидаги фарқ приборнинг асосий хатолиги бўлиб ҳисобланади.
2. Худди ўша битта катталикни ўлчашда қиёсланадиган прибор билан қандайдир бир намунавий приборни таққослаш услуби билан. Ўлчанадиган катталикнинг турли қийматларини ўлчашда уларнинг кўрсатишларидаги фарқ қиёсланадиган приборнинг хатолигини белгилайди.
Қиёслашда ишчи эталон (намунавий ўлчаш воситаси) ва қиёсланадиган ўлчаш воситасининг йўл қўйиладиган хатоликлари ўртасидаги оптимал нисбатни танлаш муҳим бўлиб ҳисобланади. Агар қиёслашда ишчи эталоннинг тизимли хатолигини истисно қилиш учун тузатмалар киритилса (4.3 пунктга қаралсин), у ҳолда бу нисбат 1:3 га тенг қилиб қабул қилинади (ўта кичик хатолик критерийсидан келиб чиқиш билан). Агар тузатмалар киритилмаса, у ҳолда ишчи эталон 1:5 нисбатда танланади.
Ўлчаш воситасини қиёслаш физикавий катталикни давлат эталонидан ишчи ўлчаш воситаларига узатиш тизимини белгилайдиган қиёслаш схемасига мувофиқ амалга оширилади.
Ўлчаш воситасини қиёслаш схемаси – бу бирликнинг ўлчамини эталондан ишчи ўлчаш воситаларига узатишда қатнашадиган ўлчаш воситаларининг ўзаро бўйсунишини ўрнатадиган, узатиш услуби ва хатоликларини кўрсатадиган меъёрий ҳужжатдир. Давлат ва маҳаллий қиёслаш схемалари фарқланади.
Давлат қиёслаш схемаси – берилган физикавий катталикни ўлчайдиган, мамлакатда мавжуд бўлган барча ўлчаш воситаларига тарқаладиган қиёслаш схемасидир. Улар давлат стандарти кўринишида ишлаб чиқилади, стандарт қиёслаш схемасининг чизмаси ва чизмага тушунтиришларни ўз ичига оладиган матнли қисмдан ташкил топади. Давлат қиёслаш схемаси маҳаллий қиёслаш схемаларини тузиш ва давлат стандартларини ҳамда намунавий ва ишчи ўлчаш воситаларини қиёслаш услублари ва воситалари бўйича услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Маҳаллий қиёслаш схемаси – берилган физикавий катталикни ўлчайдиган, минтақа, тармоқ, идора ёки алоҳида корхонада (ташкилотда) қўлланиладиган ўлчаш воситаларига тарқаладиган қиёслаш схемасидир. Маҳаллий қиёслаш схемаси уларда ушбу қиёслаш тизимидан фойдаланиладиган корхона ёки ташкилотнинг раҳбари томонидан, улар учун қиёслаш схемасига кирадиган бошланғич эталонларни қиёслашни амалга оширадиган давлат метрология хизмати органлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Давлат қиёслаш схемасининг тузилиши 3.2 расмда келтирилган. Эталонлар ва ишчи ўлчаш воситаларининг номлари тўғри тўртбурчакларда жойлашган (давлат эталони учун мўлжалланган тўғри тўртбурчак – икки контурли). Шу ернинг ўзида схеманинг берилган босқичи учун метрологик тавсифлар кўрсатилган. Схеманинг пастки қисмида ишчи ўлчаш воситалари жойлашган, улар ўзларининг аниқлигига (ўлчашлар хатолигига) боғлиқ равишда бешта категорияга бўлинган: энг юқори, ўта юқори, юқори, ўртача ва паст аниқликдаги ўлчаш воситалари. Энг юқори аниқлик одатда давлат эталонининг аниқлигига мос келади. Қиёслаш схемасининг ҳар бир босқичида бирликнинг ўлчамини узатиш услуби регламентланади. Қиёслаш услубларининг номлари овалларда жойлашган, уларда шунингдек қиёслаш услубининг йўл қўйиладиган хатолиги ҳам кўрсатилади.
Қиёслаш схемаларини қуриш ва қиёслаш схемаларининг чизмаларини расмийлаштириш қоидалари ГОСТ 8.061 «ДЎТ. Қиёслаш схемалари. Мазмуни ва тузилиши» да келтирилган.
3.3 расмда узунликни микрометрик ускуналар ва штанген-ускуналар билан ўлчаш воситалари учун маҳаллий қиёслаш схемасига мисол келтирилган.

Давлат эталони

Бирламчи эталон

Узатиш услуби

Узатиш услуби

Эталон-нусха

Таққослаш эталони

Иккиламчиэталон

Узатиш услуби


1-разряднинг эталони

Узатиш услуби


2-разряднинг эталони

Узатиш услуби


3-разряднинг эталони

Узатиш услуби


4-разряднингэталони

Узатиш услуби


Ишчи эталонлар

Паст аниқликда

Узатиш услуби


Энг юқори аниқликда

Узатиш услуби


Юқори аниқликда

Ишчи ўлчаш воситалари

Узатиш услуби


Юқори аниқликда

Узатиш услуби


Ўртача аниқликда














Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling