Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Download 1.44 Mb.
bet46/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

Назорат саволлари
1. Ўлчаш жараёнига таъриф беринг.
2. Ўлчаш жараёнининг сифати қайси кўрсаткичлар бўйича баҳоланади?
3. «Ўлчашларнинг тўғрилиги» атамаси нимани тавсифлайди?
4. Ўлчаш жараёнининг барқарорлигига таъриф беринг.
5. Ўлчашлар натижаларининг прецизионлигига таъриф беринг.
6. Ўлчашлар натижаларининг ўхшашлиги ва қайта яралувчанлигига таъриф беринг.
7. Ўлчашлар натижаларининг ўхшашлиги ва қайта яралувчанлигини миқдорий жиҳатдан қандай баҳолаш мумкин?
8 БОБ
ТЕХНИК ҲУЖЖАТЛАРНИНГ МЕТРОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ
8.1. Умумий ҳолатлар
РМГ 63-2003 «ДЎТ. Технологик жараёнларни бошқаришда ўлчашларнинг самарадорлигини таъминлаш. Техник ҳужжатларнинг метрологик экспертизаси» га мувофиқ метрологик экспертиза (МЭ) – бу ўлчашга тортиладиган параметрларни танлаш, ўлчашларнинг аниқлигига қўйиладиган талабларни ўрнатиш ва маҳсулотни ишлаб чиқиш, тайёрлаш, синовлардан ўтказиш, эксплуатация қилиш ва таъмирлашни ўлчаш воситалари ва услублари билан таъминлаш бўйича техник ечимларни таҳлил қилиш ва баҳолашдир.
МЭ мутахассис-метрологларнинг техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш шакли бўлиб ҳисобланади. Бундай иштирок этишнинг мақсади метрологик таъминот бўйича нотўғри ёки етарлича асосланмаган ечимларни аниқлаш ва ишлаб чиқувчига кўпроқ рационал ечимларни қидиришга кўмаклашиш бўлиб ҳисобланади. МЭ ни киритиш ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминотининг такомиллашувига олиб келади ва бунинг оқибати сифатида ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатининг ортишига кўмаклашади.
МЭ ишлаб чиқаришни метрологик таъминлашнинг иккита асосий масаласини ҳал қилишга кўмаклашиши лозим: нимани ва қандай аниқлик билан ўлчаш керак ва ўлчаш билан боғланадиган ўлчаш воситалари ва ўлчашларни бажариш услубиятини танлаш масалалари.
Шу муносабат билан техник ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказишнинг вазифалари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади [5, 12]:
- ўлчанадиган параметрлар номенклатурасининг рационаллигини баҳолаш;
- ўлчашларнинг аниқлигига қўйиладиган талабларнинг оптималлигини баҳолаш;
- ўлчашлар аниқлигининг берилган талабларга мувофиқлигини баҳолаш;
- ўлчаш воситаларининг аниқлигига қўйиладиган талабларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини баҳолаш;
- конструкциянинг назорат қилишга яроқлилигини баҳолаш (тайёрлаш, синовлардан ўтказиш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш жараёнларининг зарурий параметрларини назорат қилиш мумкинлиги);
- танланган ўлчаш воситаларига самарали хизмат кўрсатиш имкониятини баҳолаш;
- танланган ўлчаш воситалари ва ўлчашларни бажариш услубиятларининг рационаллигини баҳолаш;
- ўлчаш операцияларида ҳисоблаш техникасидан фойдаланишни таҳлил қилиш;
- метрологик атамалар, ўлчанадиган параметрларнинг номланиши ва ва уларнинг бирликларининг белгиланишини назорат қилиш.
МЭ га асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг маҳсулотларига берилган - ўлчаш воситалари, ўлчаш шароитлари ва процедурасига қўйиладиган талаблар, ўлчашлар аниқлигининг меъёрлари ва кўрсаткичларини ўз ичига оладиган ҳужжатлар; техник топшириқни ишлаб чиқиш босқичидаги ҳужжатлар; конструкцияни ишлаб чиқиш босқичидаги ҳужжатлар (техник таклифлар, қоралама лойиҳалар, техник лойиҳалар); ишчи конструкторлик ҳужжатлари; технологик ҳужжатларнинг истиқболли лойиҳалари ва ишчи технологик ҳужжатлар; маҳсулотларни тайёрлаш босқичидаги ҳужжатлар (масалан, ҳужжатларнинг ўзгарганлиги тўғрисидаги хабарномалар) тортилади. Турли техник ҳужжатлар учун МЭ га тавсия қилинадиган таҳлил қилиш объектлари 8.1 жадвалда келтирилган.
МЭ нинг натижалари танбеҳлар шаклида қайд қилинади, улар бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар бўлиб ҳисобланади. Аксарият ҳолларда бу тақдимномаларга қайд қилинган камчиликларни бартараф қилиш бўйича таклифлар ҳамроҳлик қилиши лозим.
Танбеҳлар конкрет ва экспертнинг оғзаки тушунтиришларисиз тушунарли бўлиши лозим, таклифлар эса кнкрет бўлиши ҳам (масалан, бир ўлчаш воситасини бошқаси билан алмаштириш) ёки кўпроқ умумий бўлиши ҳам (масалан, алмаштириш вариантларини кўрсатмасдан ўлчаш базасини алмаштириш, меъёрланадиган параметрни танлашни асослаш ва бошқалар) мумкин.
МЭ нинг натижаларини расмийлаштиришнинг бошқа бир типик шакли – эксперт хулосасидир. У бошқа ташкилотлардан келган ҳужжатларни МЭ дан ўтказиш натижалари, махсус тайинланган комиссия томонидан ўтказилган МЭ натижалари, шундан кейин амалдаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ёки метрологик таъминотни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарур бўлган МЭ нинг натижаларини расмийлаштириш пайтида тузилади.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling