Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа
Ишчи конструкторлик ҳужжатларини метрологик экспертизадан ўтказиш
Download 1.44 Mb.
|
2 5240132612499968615
8.2. Ишчи конструкторлик ҳужжатларини метрологик экспертизадан ўтказиш
Ишчи конструкторлик ҳужжатларини МЭ дан ўтказишнинг мақсади ҳужжатларда ўрнатилган аниқлик меъёрларини назорат қилиш имконияти, назорат қилиш услубларининг ишончлилиги ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини баҳолаш бўлиб ҳисобланади. Ишчи конструкторлик ҳужжатларини МЭ дан ўтказишнинг асосий вазифаларидан бири ўлчашларга тортиладиган параметрлар номенклатурасининг рационаллигини таҳлил қилиш бўлиб ҳисобланади, у қуйидагиларни ўз ичига олади (8.1 жадвал): Органолептик назорат қилишни (сезги органлари ёрдамида назорат қилишни) кўзда тутадиган сифат талаблари бўлганда, уларни ўлчашлар йўли билан текшириладиган физикавий катталикларга қўйиладиган талаблар билан алмаштириш зарурати ва имконияти таҳлил қилинади. Бироқ баъзан, гарчи бундай алмаштириш мумкин бўлсада, бироқ бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмайди, масалан, уларнинг объективлиги ва ишончлилигини ошириш ўлчашларни ташкил қилишга кетадиган қўшимча харажатларни оқламайдиган параметрларни назорат қилишда шундай бўлади. Ўлчанадиган параметрларнинг номенклатурасини ўзгартириш уларнинг маҳсулотнинг хизмат мўлжалланишига таъсири, ўзаро боғланишлари, шунингдек мос келувчи назорат-ўлчаш операцияларининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини баҳолаш натижалари бўйича амалга оширилади. 8.1 жадвал Метрологик экспертизада техник ҳужжатларнинг турлари ва мос келувчи таҳлил қилиш объектлари (РМГ 63-2003 бўйича)
Масалан, бир қатор ҳолларда, ўлчашнинг қулай бўлиши туфайли шаклдан ва деталларнинг юзаларининг жойлашувидан четлашишларини алоҳида меъёрлашни бу параметрларнинг геометрик аниқлигининг йиғинди четлашиши билан алмаштириш мақсадга мувофиқ бўлади, бунинг устига кўпгина ҳолларда шакл ва юзаларнинг жойлашувининг аниқлиги деталларнинг эксплуатацион хусусиятларига бир пайтда таъсир кўрсатади [20]. Бундай параметрларга текислик ва параллелликдан четлашиш, текислик ва пераендикулярликдан четлашиш ва бошқа, кўпинча норационал меъёрланадиган ва алоҳида ўлчанадиган параметрларни киритиш мумкин. Бошқа томонлама эса, баъзан геометрик аниқликнинг меъёрланадиган мажмуавий параметрларини дифференциалланган параметрлар билан алмаштириш қулай бўлади. Масалан, цилиндрик юзаларнинг шаклининг мажмуавий аниқлик параметрини – цилиндрикликдан четлашишни ўлчаш кўпинча ўлчаш воситалари билан етарлича таъминланмаган бўлади. Шу сабабли думалоқлик ва бўйлама кесим профилининг четлашишини алоҳида меъёрлаш ва ўлчаш тавсия қилинади. Тешикларнинг ўқларининг жойлашиш аниқлигини позицион йўл қўйилишлар билан меъёрлаш кўпинча мувофиқлаштирувчи ўлчамларга бериладиган йўл қўйилишлар билан меъёрлашга қараганда иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқроқ бўлади, чунки у боғланган позицион четлашишларни назорат қилиш учун мажмуавий калибрлардан фойдаланиш имконини беради. Шакл, жойлашишларнинг йўл қўйилишларининг ўзаро боғланиши, шунингдек юзаларнинг ғадир-будурлиги ва деталларнинг чизмаларига қўйиладиган ўлчамларнинг йўл қўйилишларнинг тўғрилигини текшириш учун ГОСТ 24643 ва тавсияларга асосланиш лозим бўлади [10, 13]. Агар маҳсулотнинг хизмат мўлжалланишини таъминлаш учун худди ўша битта юзалар учун ТР жойлашишга бериладиган йўл қўйилишлар ва ТF шаклга бериладиган йўл қўйилишлар белгиланса, у ҳолда шаклга бериладиган йўл қўйилишлар жойлашишга бериладиган йўл қўйилишлардан ошмаслиги тавсия қилинади . Шундай қилиб, цилиндрик юзалар учун цилиндриклик ёки думалоқликка бериладиган йўл қўйилишлар биргаликда ўқлилик, ўқларнинг кесишуви, симметриклакка бериладиган йўл қўйилиш, позицион йўл қўйилишдан ошмаслиги лозим. Бўйлама кесим профилига бериладиган йўл қўйилиш параллеллик ва перпендикулярликка бериладиган йўл қўйилишдан ошмаслиги лозим. Ясси юзалар учун текислик ва тўғри чизиқлиликка бериладиган йўл қўйилишлар параллеллик, перпендикулярлик, ёнлама урилиш, симметрикликка бериладиган йўл қўйилиш ва симметрия текислигининг жойлашувига позицион йўл қўйилишдан ошмаслиги лозим. Шаклга йўл қўйилишлар фақатгина у ясси юзалар учун JT ўлчамга бериладиган йўл қўйилишдан кичик бўлиши лозим бўлган Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling