Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Ўлчашларнинг бир хиллилиги


Download 1.44 Mb.
bet51/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

Ўлчашларнинг бир хиллилиги ўлчашларнинг уларнинг натижалари қонунлаштирилган бирликларда ифодаланадиган, бу бирликларнинг ўлчамлари белгиланган оралиқларда бирламчи эталонлар билан қайта яратиладиган бирликларнинг ўлчамларига тенг бўладиган, ўлчашлар натижаларининг хатоликлари маълум бўлган ва берилган эҳтимоллик билан ўрнатилган чегаралардан ташқарига чиқмайдиган ҳолати сифатида таърифланади.
Физикавий катталикнинг қиймати – физикавий катталикнинг ўлчамининг унинг учун қабул қилинган бирликларнинг қандайдир бир сонли қиймати кўринишида ифодаланишидир.
Физикавий катталикнинг амалдаги қиймати – бу физикавий катталикнинг экспериментал йўл билан олинган қиймати бўлиб, ҳақиқий қийматга шунчалик яқин бўладики, бу ундан қўйилган ўлчаш вазифасида ҳақиқий қийматнинг ўрнига фойдаланиш имконини беради.
Физикавий катталикнинг ҳақиқий қиймати – бу физикавий катталикнинг тегишли физикавий катталикни миқдор ва сифат жиҳатидан идеал тарзда тавсифлайдиган қийматидир.
Абсолют ўлчаш битта ёки бир нечта асосий катталикларни тўғридан-тўғри ўлчаш ва (ёки) физикавий константаларнинг қийматларидан фойдаланишга асосланади. “Абсолют ўлчаш” тушунчаси “нисбий ўлчаш” тушунчасига қарама-қарши тушунча сифатида қўлланилади ва унга катталикни унинг бирликларида аниқлаш сифатида қаралади.
Билвосита ўлчаш – физикавий катталикнинг қидирилаётган қиймати қидирилаётган қиймат билан функционал боғланган бошқа физикавий катталикларни тўғридан-тўғри ўлчашлар натижалари асосида аниқланадиган ўлчашдир.
Кўп марталик ўлчаш худди ўша битта ўлчамдаги физикавий катталикни кўп марта такрорий ўлчашдир, унинг натижаси бир-бирининг изидан келадиган бир нечта ўлчашлардан, яъни бир марталик ўлчашлар қаторидан олинади.
Бир марталик ўлчаш бир марта бажарилган ўлчашдир. Масалан, соат билан конкрет вақт моментини ўлчаш.
Нисбий ўлчаш бу катталикнинг бирлик ролини ўтайдиган кодли номланган катталикка нисбатини ўлчаш, ёки катталикни бошланғич катталик сифатида қабул қилинадиган бир номдаги катталикка нисбатан ўлчашдир.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling