Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари


Download 1.93 Mb.
bet4/24
Sana15.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1200396
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Kaliy kurs loyixa

Ажратиш усуллари: Кимё ва озиқ-овқат саноатларида турли жинсли тизимларни ташкил этувчи фазаларга ажратишга тўғри келади. Масалан, вино ишлаб чиқаришда уни тиндириш, яъни муаллақ ҳолатдаги заррачаларни, суюқ фазадан ажратиш. Ажратиш усулларини танлашда дисперс фаза ўлчамига, фазалар зичликлари фарқига ва дисперсион фаза қовушоқлигига аҳамият бериш зарур. Турли жинсли тизимларни ажратиш учун қуйидаги усуллар қўлланилади: а) чўктириш; б) фильтрлаш; в) центрифугалаш; г) суюқлик ёрдамида ажратиш.
Оғирлик кучи, инерция (жумладан, марказдан қочма) ёки электростатик кучлар ёрдамида турли жинсли тизимлар таркибидаги қаттиқ ёки суюқлик заррачаларини ажратиш жараёни чўктириш деб номланади. Агар, жараён фақат оғирлик кучи таъсирида олиб борилса тиндириш деб юритилади. Тиндириш одатда турли жинсли тизимларни дастлабки ажратиш учун ишлатилади.
Фильтрлаш - турли жинсли тизимларни ғоваксимон тўсиқ - фильтр ёрдамида ажратиш жараёнидир. Бунда, ғоваксимон тўсиқ суюқлик ёки газни ўтказиб юборади, аммо муҳитдаги қаттиқ заррачаларни ушлаб қолади. Суспензия, эмульсия ва чангларни ажратиш учун чўктириш жараёнига қараганда фильтрлаш анча самарали.
Центрифугалаш - суспензия ва эмульсияларни марказдан қочма куч таъсирида ажратиш жараёнидир. Бу жараёнда яхлит ёки ғоваксимон тўсиқлар ҳам ишлатилади. Центрифугалаш жараёнида чўкма ва суюқ фаза (фугат) ҳосил бўлади.
Суюқлик ёрдамида ажратиш усули деб - газ таркибидаги қаттиқ заррачаларни бирорта суюқлик иштирокида ушлаб қолиш жараёнига айтилади. Бу жараён оғирлик ёки инерция кучлари таъсирида олиб борилади ва газларни тозалаш учун ишлатилади. Баъзан, бу усулдан суспензияларни ажратишда ҳам фойдаланиш мумкин.
МДҲ фабрикаларида биринчи босқич гидроциклонидан чиққан суспензияларни шламсизлантиришнинг иккинчи босқичи диаметри 18м бўлган гидросепаратор ва 30м диаметрли қуюқлаштиргичларда амалга оширилади. Гидросепараторда кичик донали флотациядан (0,8-0мм) олдинги шламсизлантириш қуйидагича: таъминотда суспензиянинг суюлтириш даражаси–15-20; кўтарилиш оқими тезлиги–1,5-2,0м/с. Шламсизлантиришнинг иккинчи босқичи технологик кўрсатгичлари: чиқаётган суспензиянинг суюлтириш даражаси – 80-100; чиқаётган суспензиядаги қаттиқ заррачаларнинг йириклиги – 0,1(0,05)-0мм; қумларнинг суюлтириш даражаси – 1,0-1,2; суспензиянинг қум билан чиқиши–15-20%; э.қ.ни суспензияга ўтиши–75-80%; шламсизлантиришнинг самарадорлиги – 70-75%.
Йирик донали материалнинг икки босқичли гидравлик шламсизлантиришда (3-0мм) иккинчи босқич меъёри диаметри 750мм бўлган гидроциклондаги биринчи босқичга қараганда ўзгаради. Шламсизлантириш самарадорлиги – 65-70%. Йирик донали материалларни 3-0,8мм гидравлик шламсизлантириш спиралсимон (таснифлагичлар) классификаторда битта босқичда амалга оширилади. Технологик кўрсатгичлар: қаттиқ заррачаларнинг чиқиши – 15-30%; э.қ.ни суспензияга ўтиши – 20-25%; шламсизлантириш самарадорлиги – 10-15%.
Лой-карбонатли шламларни қуюқлаштириш, калий маъданларини гидравлик шламсизлантиришда олинган гидросепараторлардан чиқадиган суспензиялар юқори даражада суюлтирилганлиги учун, суюқ фазадаги фойдали компонентни, (калий хлорид) йўқотилишларни камайтириш мақсадида ўтказилади.
Тиндирилган эритма йуқолган суюқ фазани қоплаш ва сув сарфини камайтириш мақсадида технологик жараёнга қайтарилади.
Суюлтириш даражаси 2-3 бўлган қуюқлаштирилган шлам сақлагичга ёки бир нечта босқичда оқимга қарши ювилади. Шлам сақлагичдан келаётган тиндирилган тузли эритма ва оқимга қарши ювишдан келаётган тиндирилган эритма йўқотилишларни тўлдириш учун суюқ фаза билан технологик жараёнга қайтади. Тиндирилган намокоб тўлиқ тўйинганда вакуум-кристаллизаторга йўналтирилади. Ювилган шлам сувсизлантирилади ва шлам сақлагичларга узатилади.
Шламларни қуюқлаштириш ва оқимга қарши ювиш қуюқлаштиргичларда амалга оширилади. Чўкиш жараёнини тезлатиш учун лой-туз суспензияларга коагулянт билан ишлов берилади. Коагулянт сарфи 180-200 г/т маъданга.
Лой-туз шламлари тузли минералларни эритиб олиш ва унинг тўйинган эритмасини олиш мақсадида ювилади. Бунда фойдали компонент калий ишлаб чиқаришнинг чиқиндиси бўлган қуюлтирилган шламдаги калий миқдори камайтирилади. Оқимга қарши ювиш лой-туз суспензиясини қуюлтириш кетма-кет жараёнини ўз ичига олади. Гидросепаратордан чиққан суспензия тиндирилади, сўнг қуюқ шлам кейинги босқичга юборилади. Тиниқ эритма эса, бундан олдинги жараёнларга юборилади. Қуюқ шлам эса, кейинги босқичда ҳосил бўладиган тиниқ эритма билан ювиш учун юборилади. Охирги босқич ювишнинг қуюлтиргичига тузли сув ва сув берилади. Шламларни ювишнинг биринчи босқичида қуюлтиргичдан чиққан тиндирилган айланма эритма технологик жараённинг турли босқичларига йўналтирилади.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling