Касбий фаолият соҳаси. Касбий ривожланиш ва ҳамкорлик
6. Ўз-ўзини
ривожлантириш ва касбий ўсиш
|
УКК-6.1. Ўқитувчи узлуксиз таълим олишнинг муҳимлигини тушунади ва касбий ривожланиш учун турли имкониятлардан фойдаланади.
|
УКК-6.1.1. Мунтазам малака ошириш курсларидан ўтади
|
УКК-6.1.2. Доимий равишда фанга оид адабиётлар билан танишиб, янги билимларни амалиётда қўллайди.
|
УКК-6.1.3. Семинар ва тренингларда, шунингдек касбий ривожланишни таъминлашга қаратилган бошқа тадбирларда қатнашади.
|
УКК-6.2. Ҳамкасблари билан тажриба алмашиш ва уларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида ўқитувчи ҳамкорликда ишлайди.
|
УКК-6.2.1. Ишни такомиллаштириш ва тажриба алмашишдан иборат бўлган мактабнинг “услубий кенгашлари”да қатнашади.
|
УКК-6.2.2. Ўзаро дарсларда қатнашади, уларни таҳлил қилади, ундан ўзининг касбий фаолиятида фойдаланади.
|
УКК-6.3. Ўқитувчи ўз ишини ўз-ўзини таҳлил қилиш ва ўзини ўзи баҳолаш асосида ўз касбий ривожланишини режалаштиради ва амалга оширади.
|
УКК-6.3.1. Ўз тажрибасини намойиш этиш учун очиқ дарсларга тайёргарлик кўради ва ўтказади.
|
УКК-6.3.2. Ўзининг таълим фаолиятини (кучли ва заиф томонларини) етарлича баҳолайди ва касбий ривожланиш эҳтиёжларини белгилай олади.
|
УКК-6.3.3. Ўзининг иш амалиётида керакли ўзгаришларни амалга оширади.
|
7. Ҳамкасблар ва таълим олувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан ҳамкорлик
|
УКК-7.1 Ўқитувчи болаларнинг ривожланиши манфаатларида ота-оналарни мактаб билан ҳамкорликнинг турли шаклларига жалб қилади.
|
УКК-7.1.1. Ўқувчиларнинг ота- оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) таълим жараёнига жалб қилади.
|
УКК-7.1.2. Ўқувчиларнинг ота- оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) синф ва мактаб ҳаётига жалб қилади.
|
УКК-7.1.3. Ўқувчиларнинг ота- оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) ўқувчиларни ривожланиши ва таълим муҳити тўғрисида қарор қабул қилишда иштирок этишга жалб қилади.
|
УКК-7.2 Ўқитувчи ўқув вазифаларини бажариш учун ҳамкасблари ва мутахассислари билан ҳамкорлик қилади.
|
УКК-7.2.1. Ўқувчининг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштириш ва тўғрилаш учун ўқитувчилар ва бошқа мутахассислар билан ўзаро алоқада бўлиб, таълим натижаларининг барча турларига (фан, мета-мавзу ва шахсий) эришиш вазифаларига мувофиқ ҳамкорлик қилади.
|
УКК-7.2.2. Тарбиявий муаммоларни ҳал қилишда ва ўқувчиларни ҳаётга тайёрлашда бошқа педагогик ходимлар ва мутахассислар, жамоат ташкилотлари ва бўлимлари (Ёшлар иттифоқи) билан ҳамкорлик қилади.
|