1.2. 60110600-Математика ва информатика таълим йўналиши
бўйича бакалаврлар касбий фаолиятларининг тавсифи
1.2.1. 60110600 – Математика ва информатика таълим йўналиши бўйича битирувчилар касбий фаолиятининг соҳалари:
умумий ўрта таълим мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар, академик лицейлар ҳамда профессионал таълими муассасаларида математика ва информатикага оид фанлар бўйича педагогик фаолият;
математик усуллар ва компьютер технологиялари қўлланиладиган соҳаларда илмий-тадқиқот фаолияти;
математика ва информатика соҳасидаги ахборот тизимлари, фан ютуқлари, маҳсулот ва хизматларини ишлаб чиқадиган ва ишлатувчи ташкилотлар.
Йўналиш бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда бакалаврларнинг касбий фаолият соҳаларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин.
1.2.2. 60110600 – Математика ва информатика таълим йўналиши бўйича битирувчи бакалаврлар касбий фаолиятларининг объектлари:
математика, механика ва бошқа табиий фанлар мазмунини ташкил этувчи тушунчалар, гипотезалар, теоремалар, усуллар ва математик моделлар;
информатика ва ахборот технологияларига оид фанлар мазмунини ташкил этувчи тушунчалар, усуллар ва моделлар, таҳлиллар, тизимлар, дастурлар, маълумотлар, технологиялар;
таълим жараёни;
педагогик технологиялар ва методлари;
шахсий ва касбий ахборот майдонини шакллантириш жараёни;
дарсдан ташқари таълим-тарбия жараёни;
таълим соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимларини топиш жараёни;
таълимни бошқариш ва педагогик жараённи ташкил этиш;
ихтисослик бўйича илмий-тадқиқот жараёнлари.
Йўналиш бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда бакалаврларнинг касбий фаолият объектларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин.
60110600 - Математика ва информатика таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагиларни қамраб олади:
- умумий ўрта таълим мактаблари, ихтисослашган мактаблар, академик лицейлар ва профессионал таълим: касб-ҳунар коллежлари, техникумларда “Математика”, “Алгебра”, “Геометрия”, “Информатика”, “Ахборот технологиялари” фанларидан ўрнатилган тартибда педагогик фаолият олиб бориш;
- таълим тизимида кабинет мудири, лаборант ва унга тенглаштирилган лавозимларда фаолият олиб бориш;
- мос таълим йўналишлар бўйича таълимни амалга оширувчи вазирликлар, уни тармоқ бошқармалари ва муассасаларида методист бўлиб ишлаш;
- математика ва информатика йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларида лаборант бўлиб ишлаш;
- ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида мутахассислигига оид фаолият олиб бориш:
- касбий-таълим педагогикаси ва технологияси, ўқитишнинг дидактик воситалари, таълимнинг электрон воситаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |