Ишлаб чиқилган, tacдиқланган ва амалга киритилган чирчиқ давлат педагогика университети кенгашининг 2022 йил


Download 311.5 Kb.
bet4/10
Sana15.12.2022
Hajmi311.5 Kb.
#1008214
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
60110600 Математика ва информатика Бакалавр Малака Талаб 6 3 (2)

1.2.3. 60110600 - Математика ва информатика таълим йўналиши бўйича битирувчи бакалаврлар касбий фаолиятларининг турлари:

Йўналиш бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда бакалаврларнинг касбий фаолият турларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Таълим йўналиши бўйича тайёрланган бакалаврлар касбий фаолиятларининг муайян турлари таълим жараёнининг манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим муассасаси томонидан аниқланади.
Бакалавриат дастури ташкилот томонидан ўқув фаолияти турлари ва таълим дастурини ўзлаштириш натижаларига қўйиладиган талабларга қараб шакллантирилади.


1.2.4. 60110600-Математика ва информатика таълим йўналиши бўйича битирувчи бакалаврларнинг касбий вазифалари:
педагогик (умумий ўрта, ихтисослашган мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими, техникумда) фаолиятда:
умумий ўрта, ихтисослашган мактаблар, техникум, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизими ташкилотларида математика ва информатикага оид фанларни ўқитиш;
умумий ўрта, ихтисослашган мактаблар, техникум, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизими ташкилотларида ўқув жараёнини услубий таъминотини ишлаб чиқиш;
электрон таълим усул (метод)ларига эга бўлиш.
Илмий-тадқиқот фаолиятда:
илмий раҳбар бошчилигида илмий лойиҳаларда иштирок этиш;
илмий раҳбар бошчилигида фундаментал математика фанларининг асосий тушунчалари, ғоялари ва усулларини асосий масалаларни ечишда қўллаш;
илмий раҳбар бошчилигида олиб бораётган тадқиқот мавзуси бўйича шарҳлар, изоҳлар, тезислар ва библиографиялар тайёрлаш;
илмий раҳбар бошчилигида илмий – тадқиқот лойиҳалари мавзуси доирасида математик моделлар, алгоритмлар, усуллар, дастурий таъминот, воситаларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш.
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятда:
ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган маълумотларни математик усуллар ёрдамида қайта ишлаш;
ахборот технологиялари тизимларининг янги (ёки таниқли) хизматларининг элементларини амалга ошириш учун алгоритмлар, ҳисоблаш моделлари ва маълумотлар моделларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш;
ахборотларни таҳлил қилишнинг замонавий усуллари ва компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш;
компьютер тармоқлари ва хизматлари учун дастурий ҳамда ахборот таъминотини ишлаб чиқиш.
Ташкилий-бошқарув фаолиятда:
касбий ахлоқ этикасига риоя қилиш;
математика ва информатика соҳасидаги масалаларни ечиш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш;
бошқарув жараёнларида ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш;
фикрлар ҳар хил бўлган шароитда тўғри қарор қабул килиш;
халқ таълими бошқарма ва бўлимларида математика ва информатикага оид фанлардан методик ва эксперт ишларини олиб бора олиш;
бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тузиш, назорат қилиш ва амалга оширилган ишнинг натижаларини баҳолаш.



Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling