Ишлаб чиқилган, tacдиқланган ва амалга киритилган чирчиқ давлат педагогика университети кенгашининг 2022 йил


Download 311.5 Kb.
bet8/10
Sana15.12.2022
Hajmi311.5 Kb.
#1008214
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
60110600 Математика ва информатика Бакалавр Малака Талаб 6 3 (2)

2.3. Касбий компетенциялар (КК)



Касбий компетенциялар тоифалари

Касбий компетенциялар

Касбий компетенцияларга эришиш индикаторлари

Мутахассислик фаолияти асослари

КК-1. Келажакдаги касбий фаолиятда элементар математика, математик таҳлил, алгебра ва сонлар назарияси, геометрия, дифференциал тенгламалар, эҳтимоллар назарияси фанлар соҳалари бўйича билим, малака ва кўникмаларга эга бўлади.

КК-1.1. Касбий фаолиятда элементар математика, математик таҳлил, алгебра ва сонлар назарияси, геометрия, дифференциал тенгламалар, эҳтимоллар назарияси каби фанлар бўйича билим ва кўникмаларни намоён этади.

КК-1.2. Математикага оид фанлар бўйича билимлари асосида илмий-тадқиқот ишларида иштирок эта олади.

КК-2. Келажакдаги касбий фаолиятда информатиканинг назарий асослари, математик мантиқ ва алгоритмлар, дастурлаш тиллари, веб-технологиялар, амалий дастурлар пакети фанлар соҳалари бўйича билим, малака ва кўникмаларга эга бўлади

КК-2.1. Касбий фаолиятда информатиканинг назарий асослари, математик мантиқ ва алгоритмлар, дастурлаш тиллари, веб-технологиялар, амалий дастурлар пакети каби фанлар бўйича билим ва кўникмаларни намоён этади.

КК-2.2. Информатикага оид фанлар бўйича билимлари асосида илмий-тадқиқот ишларида иштирок эта олади.

Ахборот хавфсизлиги

КК-3. Ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланган ҳолда ва ахборот хавфсизлигининг асосий талабларини ҳисобга олиб касбий фаолиятнинг стандарт вазифаларини ҳал қила олади

КК-3.1. Касбий ва илмий фаолиятда рақамли технологиялардан фойдалана олади, ахборот хавфсизлигини таъминлайди.

Илмий-тадқиқот фаолияти

КК-4. Илмий-тадқиқот ишларини бажаришда иштирок этади.

КК-4.1. Касбий фаолиятда илмий-техник муаммоларни ҳал этишда иштирок этади.

КК-4.2. Касбий фаолиятда ва иқтисодиёт тармоқларида инновацион ва стартап лойиҳаларни амалга оширишда иштирок эта олади.

Умумпедагогик функциялар.

КК-5. Аниқ мақсадларга йўналтирилган касбий вазифаларни ечишда назарий билим, амалий кўникма ва малакаларга эга бўлади ва улардан фойдалана олади.



КК-5.1. Ўқув модулининг (ўқув фани) тузилиши, таркиби ва дидактик бирликларини билади.

КК-5.2. Давлат таълим стандартларига мувофиқ таълимни турли шаклларида уни амалга ошириш учун таълим мазмунини танлашни билади (ўқитиш методикаси) қобилиятига эга бўлади.

КК-5.3. Ўқув модулларининг турли шаклларини ишлаб чиқиш, ўқитиш усуллари ва технологиялари, шу жумладан рақамли технологияларни қўллаш қобилиятига эга бўлади.

КК-6. Турли ижтимоий гуруҳларнинг эҳтиёжларига мос равишда маданий-маърифий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш қобилятига эга бўлади



КК-6.1. Ўқув модуллари мазмунидан (профил бўйича) фойдаланган ҳолда маданий-маърифий маконни ташкил қилади ва маданий-маърифий фаолиятнинг турли технологиялари ва усулларини қўллайди.

КК-6.2. Маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишнинг турли ёши, жинси, ижтимоий-маданий, этник гуруҳлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, фан йўналишларининг (профил бўйича) мазмуний ресурсларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш усулларидан фойдалана олади.

КК-6.3. Ўқув жараёни субъектлари ўртасида билимларни (профил бўйича фан бўйича) оммалаштиришда иштирок этади.

КК-7. Тегишли фан бўйича талабаларнинг индивидуал ва биргаликдаги ўқув ва лойиҳа фаолиятини ташкил қила олади



КК-7.1. Лойиҳалаштиришни билиш, лойиҳалаштириш технологиялардан фойдалана олади.

КК-7.2. Талабаларнинг тегишли фан йўналиши бўйича индивидуал ва биргаликдаги ўқув ва лойиҳа фаолиятини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
КК-7.3. Тегишли фан йўналиши бўйича талабаларнинг ўқув ва лойиҳа фаолиятини амалга ошириш жараёнида илғор педагогик технологиялардан фойдалана олади.

КК-8. Имконияти чекланган шахсларни ўқитишда замонавий услуб ва технологиялардан фойдалана олади



КК-8.1. Имконияти чекланган ўқувчиларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлашнинг махсус усуллари ва замонавий технологияларини билади.

КК-8.2. Махсус таълимга муҳтож ўқувчиларнинг ота-оналарига (қонуний вакилларига) болаларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш усулларини танлай олади.

КК-9. Замонавий таълим технологияларидан, шу жумладан масофавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил эта олади

КК-9.1. Замонавий услуб ва технологияларга мувофиқ турли хил даражадаги таълим дастурларини ишлаб чиқа олади.

КК-9.2 Таълим-тарбия жараёни сифатини назорат қилиш воситаларини шакллантиради

КК-9.3. Диагностика ва мониторинг фаолияти натижаларига мувофиқ ўқув жараёнини коррекция қилиш режасини ишлаб чиқади.

КК-10. Ўқув-тарбия жараёни ва мактабдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлашни билади

КК-10.1. Болалар шикастланишининг олдини олиш чораларини қўллаш ва соғлиғини сақлаш технологиялардан фойдаланади.

КК-10.2. Ўқувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатади.


Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling