Таянч компетенциялар тоифалари
|
Таянч компетенциялар
|
Таянч компентенцияларга эришиш индикаторлари
|
Фаол фуқаролик
|
ТК-1. Фуқаролик позициясини шакллантириш учун жамият тарихий ривожланишининг асосий босқичлари ва қонуниятларини таҳлил қила олади
|
ТК-1.1. Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни асосли, мантиқий идрок этади.
|
ТК-1.2. Касбий фаолиятида ўқувчилар ва жамоа орасида ижтимоий, тарихий воқеаларни тўғри ва холис талқин қила олади.
|
ТК-2. Дунёқараш позиция-сини шакллантириш учун фалсафий билимлар асосларидан фойдалана олади
|
ТК-2.1. Умуммиллий қадриятлар ва ватанпарварлик ғояларини мукаммал тушунади.
|
ТК-2.2. Шахс дуёқараши шакллари, турлари ва тамойилларидан фойдаланади.
|
Мулоқот
|
ТК-3. Фаолиятида давлат ва хорижий тилларда оғзаки ҳамда ёзма шаклларда мулоқот қила олади
|
ТК-3.1. Хорижий тилларни билади ҳамда ўзга миллатлар маданиятини ҳурмат қилади.
|
ТК-3.2. Миллий ва хорижий оммовий ахборот воситаларини кузатади ва таҳлил қила олади.
|
ТК-3.3. Касбий мақсадларига эришиш ва самарали мулоқот қилиш учун давлат ва хорижий тилларда оғзаки ва ёзма шаклларда мулоқот қила олади.
|
Рақамли технологиялардан фойдаланиш
|
ТК-4. Касбий фаолиятидаги мақсадга эришишда ва вазифаларни бажаришда замонавий ахборот- коммуникaция технологияларидан фойдалана олади.
|
ТК-4.1. Рақамли технологиялардан фойдалана олади, маълумотларни ишлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдалана олишни билади.
|
ТК-4.2. Касбий фаолиятида тайёр дастурий таъминотларни ва рақамли технологияларни ишлата олади ва дарс жараёнига жорий қилади.
|
ТК-4.3 Медиа ва ахборот саводхонликни ўзлаштирган ҳолда тегишли технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот ва медиаконтентни олиш, баҳолаш, яратиш ва тарқатиш лаёқатига эга бўлади, шунингдек талабаларга замонавий оммавий ахборот воситалари дунёсида хавфсиз ишлашга ёрдам беради.
|
Жамоада ишлаш, ҳамкорлик ва етакчилик
|
ТК-5. Ижтимоий ўзаро муносабатларни амалга оширади ва жамоада ўз ролини белгилай олади.
|
ТК-5.1 Жамоада ишлаш қобилияти ҳамда етакчилик фазилатлари ва кўникмаларини намоён этади.
|
ТК-5.2. Самарали нутқий ва ижтимоий ўзаро алоқа қилиш қобилиятини, шу жумладан, турли ташкилотлар билан ишлашда намоён этади.
|
Тизимли ва танқидий фикрлаш
|
ТК 6. Ахборотни излаш, танқидий таҳлил ва синтез қилиш, вазифаларни ҳал қилиш мақсадида тизимли ёндашувни қўллайди
|
ТК-6.1 Тизимли ва танқидий фикрлашнинг хусусиятлари тўғрисида билимларни намойиш этади, маълумотларга нисбатан ўз мулоҳазалари ва баҳоларини асосли шакллантиради, асосли қарор қабул қилади.
|
ТК-6.2. Мантиқий шакл ва тартибларни қўллайди, ўзининг ва бошқаларнинг ақлий фаолияти ҳақида фикр юрита олади.
|
ТК-6.3 Ахборот манбааларини қарама-қаршилик ва ишончлилик нуқтаи назаридан таҳлил қилади.
|