Ишлаб чиқилган, tacдиқланган ва амалга киритилган чирчиқ давлат педагогика университети кенгашининг 2022 йил


Download 311.5 Kb.
bet6/10
Sana15.12.2022
Hajmi311.5 Kb.
#1008214
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
60110600 Математика ва информатика Бакалавр Малака Талаб 6 3 (2)

2.2. Умумкасбий компетенциялар (УКК)



Касбий фаолият соҳаси. Таълим-тарбия жараёнини бошқариш

Умумкасбий
компетенциялар тоифалари

Умумкасбий компетенциялар

Умумкасбий компентенцияларга эришиш индикаторлари

1. Ўқув жараёнини режалаштириш

УКК-1.1. Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг мақсадларига мувофиқ дарсларни режалаштиради.

УКК-1.1.1. Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг мақсадларига мувофиқ дарсларнинг тақвимий мавзули режасини ишлаб чиқади.

УКК-1.1.2. Ўқувчиларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларидан келиб чиқиб ўқув дастурини мослаштиради.

УКК-1.1.3. Фанни ўқитишда фанлараро компетенцияларни корреляция ва интеграция тамойилларини ҳисобга олган ҳолда ўз фаолиятини режалаштиради.

УКК-1.2. Ўқув дастурига мос равишда ўқув-методик жамланмаларни (дарс режаси, дидактик, тақдимот ва тарқатма материаллар) ишлаб чиқади.

УКК-1.2.1. Ўқувчилар билимини баҳолаш натижасида олинган маълумотларни инобатга олган ҳолда, дарснинг аниқ ва ўлчамли мақсад ва натижаларини аниқлаб, дарс режасини ишлаб чиқади.

УКК-1.2.2. Дарснинг мақсадлари, ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва ўзлаштиришига мос келадиган дарс шакллари ва усулларини режалаштиради.

УКК-1.2.3. Тегишли ўқув, дидактик, тақдимот ва тарқатма материаллардан фойдаланишни режалаштиради.

УКК-1.2.4. Дарс жараёнига замонавий ахборот технологиялар интеграциясини режалаштиради.

2. Таълим самарадорлигини таъминлаш (таълим дастурларини амалга ошириш)

УКК-2.1. Ўқитувчи таълим жараёнини самарали ташкил этади.

УКК-2.1.1 Дарс мақсадлари асосида ўқувчилар учун эришимли вазифаларни белгилайди.

УКК-2.1.2 Дарс вақтидан оқилона фойдаланади.

УКК-2.1.3 Таълим жараёнини қўллаб-қувватлаш ва таълимий муаммоларни ҳал қилишда АКТдан фойдаланади.

УКК-2.1.4. Ўқувчилар билимини баҳолаш натижасида олинган маълумотлар асосида дарсни ташкил этиш ва таълим беришдаги ёндашувларининг самарадорлигини таҳлил қилади.

УКК-2.1.5. Ўқувчиларнинг таълимий мақсадлари ва ёш хусусиятларига мос келадиган ўқитиш усуллари ва ёндашувларни танлайди.

УКК-2.2. Ўқитувчи ўқув мақсадлари ва ўқувчиларни ёш хусусиятларига мос равишда ўқитишнинг усул ва услубларидан фойдаланади.

УКК-2.2.1. Ўқитишнинг фаол усулларидан фойдаланади.

УКК-2.2.2 Умумий ўрта таълимнинг давлат стандартларида белгиланган ўқувчиларнинг асосий компетенциялари ва ҳаётий кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган усуллардан фойдаланади.

УКК-2.2.3. Ўқувчиларнинг жамоавий ва лойиҳавий ишларини ташкил этади.

УКК-2.2.4. Ўқувчиларга метакогнитив стратегияни ўргатишда турли ёндашувлардан, шу жумладан режалаштириш, назорат қилиш ва ўз- ўзини баҳолаш кўникмаларидан фойдаланади (когнитив носозликларни инобатга олган ҳолда).

УКК-2.3. Ўқитувчи ўқувчиларни ўргатиш мақсадида ўқиш жараёнига фаол жалб қилади.

УКК.-2.3.1. Ўқувчиларга индивидуал таълим эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ўз вақтида дифференциал ёрдам беради.

УКК.-2.3.2. Дарс мавзусини амалиёт билан (ҳаётдаги мисоллар ёрдамида) боғлайди.

УКК.-2.3.3. Дарс давомида ҳар бир ўқувчига ўз ғоялари ва қарашларини ифода этиш имкониятини беради.

3. Ўзлаштиришни баҳолаш ва қайта
алоқани тақдим этиш

УКК-3.1. Ўқитувчи замонавий баҳолаш назарияларини билади ва қўллайди.

УКК-3.1.1. Фанга оид компетенцияларни баҳолай олади.

УКК-3.1.2. Таълим натижаларини баҳолаш учун турли усул ва воситалардан фойдаланади.

УКК-3.1.3. Касбий фаолиятда халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS, TALIS ва бошқалар) талаблари асосида таълим натижаларининг сифатини баҳолай олади.

УКК-3.1.4. Ўқувчиларнинг XXI аср кўникмаларига эга эканлигини, конструктив, фаол, қизиқувчан ва жамиятда ташаббускор, фаол фуқаролик позициясини эгаллайдиган, ҳал қилувчи қарорларни мустақил равишда қабул қиладиган, билим ва кўникмаларини ҳаётий вазиятларда қўллай оладиган, мулоҳазали шахс сифатида шаклланганлигини баҳолай олади.

УКК-3.1.5. Таълим натижаларини диагностика қилиш учун турли усул ва воситалардан фойдаланади.

УКК-3.2. Ўқувчиларнинг таълим ютуқларини мунтазам равишда баҳолайди ва уларни таҳлил қилади.

УКК-3.2.1. Ўқувчилар томонидан билимларни эгаллаш даражасини (ҳажмини) мунтазам ва тизимли равишда кузатиб боради.

УКК-3.2.2. Ўқувчилар эришган ютуқ ва натижаларини таҳлил қилади.

УКК-3.2.3. Дарс режаси ва усулларини мослаштиришда таҳлил натижаларидан фойдаланади.

УКК-3.3. Ўқувчиларга уларнинг ютуқлари ҳақида маълумот беради, уларни ўқишни давом эттириш ва ривожланишга ундайди.

УКК-3.3.1. Ўқувчининг ютуқларини баҳолайди, баҳони асослаб беради.

УКК-3.3.2. Ўқувчиларнинг ютуқларини баҳолаш орқали, уларни ўқишни давом эттиришга қизиқтиради.

УКК-3.4. Ўқитувчи ўз ўқувчиларининг ўрганишдаги қийинчиликларини кузатади ва тавсифлайди. Агар керак бўлса, ўқитувчи тегишли соҳадаги мутахассисга мурожаат қилади.

УКК-3.4.1. Ўқувчилар таълим жараёнида тўқнашган қийинчиликларини кузатади ва қайд этади.

УКК-3.4.2. Ушбу синф (гуруҳ)да дарс берадиган ҳамкасблари билан муайян ўқувчининг таълим олишдаги қийинчиликлари тўғрисида маслаҳатлашади.

УКК-3.4.3. Муайян ўқувчининг таълим олишдаги қийинчиликлари тўғрисида тегишли соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашади.

4.Тарбиявий фаолиятни ташкил этиш.

УКК-4.1. Ўқитувчи ўқув фаолиятини ташкил қилади, ўқувчиларнинг ривожланишига ҳисса қўшадиган турли шаклларда ижтимоий меъёрларни шакллантиради.

УКК-4.1.1. Ўқувчиларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ривожланишига ҳисса қўшадиган таълим мақсадлари ва вазифаларини белгилайди

УКК-4.2. Ўқитувчи тарбиявий фаолиятини амалга оширади, қадриятларни ривожлантириш ва тарбиявий ишларининг интерфаол, шакллари ва усулларини қўллайди.

УКК-4.2.1. Тарбиявий ишларнинг замонавий, шу жумладан интерактив шакл ва усулларини машғулот ва синфдан ташқари ишларида қўллайди.

УКК-4.2.2. Тарбия ишларни олиб боришда ўқувчиларнинг жинси, ёши, маданий ва индивидуал хусусиятларини инобатга олади.

УКК-4.2.3. Боланинг эмоционал- қадриятли соҳасини ривожлантирадиган вазиятлар ва ҳодисаларни лойиҳалаштиради (боланинг таъсирчанлик маданияти ва қадриятлари йўналишларини).

УКК-4.2.4. Таълим муассасасининг устави ва ички тартиб қоидаларига мувофиқ ўқувчилар учун аниқ одоб- аҳлоқ қоидаларини белгилайди ва ўрнатади.

УКК-4.2.5. Ўқувчиларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил қилишда ёрдам беради ва қўллаб-қувватлайди.

УКК-4.2.6. Таълим муассасасининг имкониятларини, яшаш жойи ва минтақанинг тарихий-маданий ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда синфдан ташқари ишларнинг ҳар хил турларини: ўйин, ўқув-тадқиқот, бадиий ва самарали, маданий ва бўш вақтларини ташкил этади.

УКК-4.2.7. Зиддиятларни ҳал қилиш, синфда ва ундан ташқарида мулоқот қилиш учун ижобий муҳит яратишда мулоқот ўтказади.

УКК-4.2.8. Ўзгарувчан кўп маданиятли муҳитда ўқувчиларда бағрикенглик, одоб-аҳлоқ ва ҳаётга тайёргарлик бўйича кўникмаларни шакллантиради.

УКК-4.2.9. Ўқувчиларда когнитив фаоллик, мустақиллик, ташаббускорлик, ижодкорлик, фуқаролик позицияси, меҳнатга лаёқати, соғлом ва хавфсиз турмуш тарзи маданиятини ривожлантиради.

5. Хавфсиз ривожлантирувчи таълим муҳитини яратиш ва таъминлаш

УКК-5.1. Ўқитувчи ҳар бир талаба учун психологик хавфсиз муҳит яратади.

УКК-5.1.1. Ўқувчилар эркин ривожланишлари ва ўзларини намоён эта олишлари учун ўзаро ҳурмат муҳитини яратади.

УКК-5.1.2. Жинси, миллати, маданияти, она тили, дини, оилавий ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва/ёки алоҳида эҳтиёжларидан қатъий назар, ҳар бир ўқувчига ўқиш ва синф ҳаётида қатнашиш учун тенг имкониятлар яратади.

УКК-5.2. Ўқитувчи турли вазиятларда ўқувчиларнинг руҳий хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.

УКК-5.2.1. Низоли вазиятларни етарли даражада ҳал қилади.

УКК-5.2.2. Ўқувчиларга хавфсизлик қоидаларини мазмуни ва уларга риоя қилиш асосларини тушунишга ва унга риоя қилишга ёрдам беради.

УКК-5.2.3. Ўқувчиларни синф (гуруҳ)даги ва мактабдаги одоб аҳлоқ қоидаларини яратиш ва унга риоя этишга жалб қилади

УКК-5.2.4. Ўқувчиларга турли хил таҳдидларнинг моҳияти, фавқулодда вазиятларда процедураларнинг мазмуни ва ҳаракатлар кетма-кетлигини тушунтиради.

УКК-5.3. Ўқитувчи синфни самарали бошқаради ва ўқув муҳитини талабалар эҳтиёжларига мослаштиради.

УКК-5.3.1. Ўқувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган аниқ кўрсатмалар бериш орқали синф (гуруҳ)даги ўқувчилар фаолиятини бошқаради.

УКК-5.3.2. Ўқувчиларнинг махсус таълимий эҳтиёжлари асосида индивидуаллаштирилган иш олиб боради.

УКК-5.4. Ўқитувчи ўқувчиларда замонавий оммавий ахборот воситаларида хавфсиз ишлаш саводхонлигини ривожлантиради.

УКК-5.4.1. Ўқувчиларга замонавий оммавий ахборот воситалари дунёсида хавфсиз ишлашга ёрдам беради.


Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling