“ишлаб чиқилган”


  Қуйидагилар Банкда коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосий  элементлари ҳисобланади


Download 437.31 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/33
Sana19.01.2023
Hajmi437.31 Kb.
#1102818
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33
Bog'liq
OrientFinans Bankining Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati

4.2. 
Қуйидагилар Банкда коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосий 
элементлари ҳисобланади: 
4.2.1. 
Банкда коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички 
меърий ҳужжатларнинг мавжудлиги, яъни коррупцияга қарши курашиш 
тизимининг асосини: 

мазкур Сиёсат; 

“Ориент Финанс” ХАТБ ходимларининг одоб-аҳлоқ кодекси; 

““Ориент Финанс” ХАТБда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларида 
ҳаракатлар тартиби тўғрисида”ги Низом; 

Банкнинг бошқа тегишли ички меъёрий хужжатларида акс эттирилган 
тамойиллар ва талаблар ташкил этади. 
4.2.2. 
Банк раҳбарлари ходимларга олий раҳбарлик намунасини 
кўрсатишлари лозимлиги, яъни “Юқоридан қуйига шахсий намуна” (Tone at 
the Top): 

Банкнинг юқори раҳбарияти томонидан коррупцияга қарши курашиш 
соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва коррупцияга 
қарши курашиш бўйича қонунчилик нормалари ва қабул қилинган ички меъёрий 
ҳужжатларга риоя қилиш ва шахсий хулқ-атвори юзасидан Банк жамоасига 
шахсан намуна сифатида намоён бўлиши лозим бўлади; 

Банк раҳбари ва унинг ўринбосарлари, шунингдек Банкнинг таркибий 
бўлинмалари раҳбарлари ўз қўл остидаги ходимларга, фуқароларга ва юридик 
шахсларга нисбатан муносабатларда ҳалоллик, адолатлик, ростгўйлик, 
объективлик ва холислик, юқори одоб-аҳлоқ намунаси бўлишлари ва шу орқали 
уларда коррупциявий ҳаракатларга нисбатан муросасиз муносабатни 
шакллантиришлари лозим; 


 “Ориент Финанс” Хусусий акциядорлик тижорат банкининг коррупцияга қарши курашиш Сиёсати


Банк раҳбари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Банк таркибий 
бўлинмалари раҳбарлари Банк фаолиятининг хавф-хатарли функцияларига/ 
йўналишларига коррупцияга қарши самарали чора-тадбирлар, шу жумладан, йўл 
хариталари, дастурлар ва ҳоказолар, шунингдек ички тартибларни жорий этиш 
орқали коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизимини барпо этиш ва 
амалга оширишга нисбатан лидерликни намойиш қилишлари лозим. 

Download 437.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling