“ишлаб чиқилган”


  Мониторинг, назорат ва ҳисобдорлик


Download 437.31 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/33
Sana19.01.2023
Hajmi437.31 Kb.
#1102818
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33
Bog'liq
OrientFinans Bankining Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati

4.2.6. 
Мониторинг, назорат ва ҳисобдорлик: 
Коррупцияга қарши курашиш учун масъуллар Банкда амалга оширилаётган 
коррупцияга қарши чора-тадбирларнинг доимий мониторинги, назорати ва 
уларнинг самарадорлиги, етарлилиги ва мутаносиблигини баҳоланишини амалга 
оширади. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра Банкда коррупцияга қарши 
курашиш тизимини шакллантиришга доир тегишли қарорлар қабул қилинади. 
Коррупцияга қарши курашиш тизими мониторинги қуйидаги асосий 
йўналишлар бўйича амалга оширилиши лозим:


 “Ориент Финанс” Хусусий акциядорлик тижорат банкининг коррупцияга қарши курашиш Сиёсати
10 

Банк фаолияти функциялари ва ўзига хос жиҳатлари, унинг ташкилий-
функционал тузилмаси ҳамда бошқа ташқи ва ички омилларидаги 
ўзгаришларнинг Банкнинг коррупцияга қарши курашиш тизими ва уни тўғирлаш 
зарурати, 
жумладан 
унинг 
Ўзбекистон 
Республикаси 
қонунчилигига 
мувофиқлиги; 

Ўзбекистон Республикасининг фаолиятида қўлланиладиган коррупцияга 
қарши курашиш соҳасидаги қонунчилиги ва тегишли давлат ва нодавлат 
органлари тавсияларининг қўлланилиши ва ижроси мониторинги; 

халқаро ва хорижий ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича 
самарали тизимини яратиш ва қўллаб-қувватлаш масалаларига доир тавсиялари 
қўлланилиши ва ижроси мониторинги; 

оммавий ахборот воситаларининг Банк ёки ходимларни коррупциявий 
ҳаракатлар қилганликлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек Банк 
контрагентлари ёки ҳамкорлари тўғрисида худди шундай маълумотлар 
мавжудлиги юзасидан мониторинг; 

самарасиз назоратлар ва тартиб-таомилларни аниқлаш учун уларни 
такомиллаштириш 
ҳамда 
коррупцияга 
қарши 
тизим 
ишончлилиги
ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида танлов асосида Банкнинг ички 
бизнес жараёнлари ва функцияларини мониторинг қилиш; 

Банкнинг коррупцияга қарши курашиш дастури ёки йўл харитаси бандлари 
бажарилишининг тўлиқлиги ва самарадорлигини мониторинг қилиш; 

ходимлар томонидан коррупцияга қарши талаблар ва жорий этилган 
тартиб-таомилларга риоя қилинишини текшириш; 

Банк ходимларининг коррупцияга қарши асосий тамойиллар
ва талаблар тўғрисида хабардорлигини текшириш; 

Банкда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ички 
аудитини ўтказиш, жумладан Банкда белгиланган талаблар ва тартиб-
таомилларга риоя этилишини текшириш орқали амалга оширилади; 

Коррупцияга қарши курашиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш 
тадбирлари якунлари ва натижалари коррупцияга қарши курашиш тизимининг 
ҳолати ҳақидаги ҳисоботларида акс эттирилади. 

Download 437.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling