Ишлаб чикариш жараёнлари санитарияси ва гигиенаси Режа


Download 1.79 Mb.
bet1/6
Sana30.04.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1403246
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Salomov Ismoil - ishlab chikarish zharajonlari sanita

Ишлаб чикариш жараёнлари санитарияси ва гигиенаси

Режа:

1. Ишлаб чиқариш микроиқлими.

2. Ишлаб чиқариш чанги ва ҳаво муҳитидаги зарарли моддалар.

3. Ишлаб чиқаришда шовқин, титраш, тебраниш ва уларга қарши чора-тадбирлар.

4. Саноат корхоналарини ёритиш.

1. Ишлаб чикариш микроиклими.

Ишлаб чиқариш муҳитининг, жумладан, бино, уйларнинг метериологик шароитлари ёки микроиқлим тушунчасига ҳаво ҳарорати, унинг намлиги ва ҳаракатчанлиги, босими, шу билан бирга ҳар хил қурилма, асбоб-ускуна, ишланадиган материал ва буюмлардан ажралиб чиққан иссиқлик, инфрақизил ҳамда ультрабинафша нурлар киради.

Ишлаб чикариш мухитининг микроиклимига иккита асосий ички ва ташки сабаблар боглик бўлади:


ИЧКИ сабаблар
ТАШҚИ сабаблар
Ишлаб чиқариш технологияси, қўлланадиган асбоб-ускуналар ва санитар-техникавий қурилмаларга боғлиқ бўлади.
Ички сабабларнинг таъсир кучи қўлланиладиган асбоб-ускуналар қувватига ва санитария-техникавий қурилмаларнинг сифатига боғлиқ бўлади.
Ўзгарувчан характерга эга бўлиб, йил фаслларига, об-ҳавога, кеча ва кундузга боғлиқ.
Ташқи сабабларнинг таъсир кучи биноларнинг деворига, томига, қандай материалдан қурилганига, ромларнинг бор йўқлигига ва уларнинг сифатига боғлиқ бўлади.

Ишлаб чиқариш биноларнинг иссиқлик режими, бино ичига тушиб турган қуёш нурларидан ажралиб чиқадиган иссиқликдан иборат бўлади.

  • Ишлаб чиқариш биноларнинг иссиқлик режими, бино ичига тушиб турган қуёш нурларидан ажралиб чиқадиган иссиқликдан иборат бўлади.
  • Ишлаб чиқариш биноларидаги ажралиб чиқадиган иссиқликнинг бир қисми очиқ жойлардан ташқарига чиқиб кетади, қолган иккинчи қисми бино ҳавосини қизишига сабабчи бўлади.

Иссиқ ҳавони киритиш схемаси

Иссиқ ҳавони киритиш схемаси

Ҳаво алмаштириш схемаси

Ҳаво алмаштириш схемаси

Микроиклимнинг организмга таъсири

  • Инсон организми ҳаво ҳароратининг жуда катта ўзгаришига мослаша олади. Чунки одам организмида узлуксиз равишда иссиқлик пайдо бўлади ва у ташқарига ажралиб чиқиб туради.
  • Одам организмидан иссиқлик ташқарига уч хил йўл билан чиқади: конвекция, нур тарқатиш ва терлаш.
  • Нормал микроиқлимда (20oС атрофида) конвекция йўли билан 30%, нур тарқатиш йўли билан 45%, терлаш йўли билан эса 25% атрофида организмдан иссиқлик ажралиб чиқади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling