Интерфаол моделнинг асосий фарқлантирувчи (чизиқли моделдан) белгилари
Учинчидан, тадқиқот натижалари инновацион жараённинг барча босқичларида ҳар хил шаклларда фойдаланилади, технологияларни тижоратлаштириш инновацион жараённинг ҳамма бўгинларида рўй бериши мумкин.
Тўртинчидан, бошқариладиган интерфаол модел инновацион жараёнда менежерлар ва инновацион маҳсулот истеъмолчиси ролини ҳисобчи олади. Инновацион менежер ва инновацион жараён турли босқичларда иш кўради ва шуни ҳисобга олиб ўзининг бошқарувчилик фаолиятини йўлга қўяди. Инновацион ривожланишни тафаккур қилиш учун, бундай мутахассислар нафақат инновацион тараққиётнинг умумий қонуниятларини тушуниши, балки технологиялар, трансферт ва тижоратлашиши, интеллектуал мулкдан ҳимоя қилиш ва фойдаланиш, инновацион лойиҳани бошқариш, бизнес режалаштириш, янги маҳсулот ва технологиялар тижорий аҳамиятини баҳолаш ва прогнозлаштириш, ва бошқа шу каби маҳсулотларда аниқ зарурий билимларни олиши зарур.
3. Инновацион жараёнлар ва ҳозирги замон бизнес моделлари
“Ёпиқ инновация” пародигма қоидасида ИТТКИ ни бошқариш қуйидаги кўринишга эга бўлади
“Ёпиқ инновация” модели
“Ёпиқ инновация” пародигмаси учун аҳамиятли жиҳати шундаки, бунда барча жараёнлар компания доирасида фақат “ички қарорлар” га асосан юз беради
“Ёпиқ инновация” модели инновацион ривожланишнинг чизиқли модели каби ХХ асрнинг асосий қисми анча ишончлиишлаган, фақат охирги йилларда уоларнинг иқтисодий мавқеини барбод қилиш мумкин бўлган омиллар пайдо бўлган. 2000-йил бошларида шу сабабларга кўра қуйидаги атамалар пайдо бўлган: - Саноатлашган жамиятдан билимлар жамиятига ўтиш билан илмлар билан шуғулланувчи институтлар, хусусан университетлар, инновациялар ва иқтисодий ривожланишда потенциал жиҳатдан анча катта рол ўйнайди;
- Ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг кўлами шаклларидан анча кичик корхоналарга ўтиш доимий ривожланишга анча барқарор ва мослашувчан ҳисобланади;
- Бир вақтда ҳам назарий ва ҳам амалий ҳисобланган биотехнология, компютер ва нанотехнология каби тармоқларда кўп ўлчамли билимларнинг пайдо бўлиши бир вақтда кўп мутахасисларнинг қатнашишини зарур қилиб қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |