Ишланма мавзу
Download 4.57 Mb.
|
1 2
Bog'liqстесс ва тушкунлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тайёргарлик ишлари
- “Ҳаёт бунчалар гўзал”
Акциянинг мақсади:
- суицид хавфи олдини олиш прафилактикаси; -суицид хавфини олдини олиш прафилактикасини ўтказиш бўйича педагоглар салоҳиятини ошириш; - ўқувчи ва ўсмирларда содир бўладиган қийин вазиятлардан чиқишда ёрдам кўрсатиш компетенцияларини шакллантириш. Тайёргарлик ишлари: Акция ўтказилишидан олдин “Ҳаётга ишонч кўзи билан қарайман” ҳафталигини ўтказиш лозим. Ҳафталикда барча синфларда “Ҳаёт бунчалар гўзал”, “Нима учун биз яшаймиз”, “Биз кимга керакмиз ва бизга ким керак?”, “Ким биз билан бирга?” мавзуларда тарбиявий соат ўтказилади. Ўсмирлар ва инсонлар ўртасидаги маънавий муносабатлар, ўғил-қизлар мажбурятлари, инсонлар дардини ўзининг қизиқишларидан устун қўймоқ, Кечиримлилик, оила қадриятлари, маънавиятли инсон, сезувчи мавжудод сифатидат каби мавзуларда ота-оналар йиғилишларини ўтказиш лозим. 5-,6- синфларда “Ҳаёт бунчалар гўзал” мавзусида танлов ўтказилади. Ҳаётда шундай қадриятлар борки, улар учун яшамоқ, ижод қилмоқ, интилмоқ, эришмоқлик арзийди. Улар қандай қадриятлар? Ўқувчилар жавоблари: Севги! Қуёш! Она! Ҳаёт! Мактаб! кабилар. Эрта тонгдан мактабда сеҳрли муҳит ҳукм суради. Мактабга ташриф буюрадиган педагоглар, волонтёрлар томонидан илиқ тилаклар билан кутиб олинади. Истак билдирганлар кафтларига турли рангларда бўёқлар билан Ер юзасида Ҳаёт учун из қолдирадиларди. Биринчи босқич фойеда бўлиб ўтади. Фаол қатнашчилар сифатида нафақат ўқувчилар, балки ота-оналар ва педагоглар иштирок этадилар. Акция ўтиш давомида иккинчи қаватда “Ҳаёт дарахти” униб чиқади. Истаги бор қатнашчилар рангли баргларда ёзилган ”Ҳаёт гўзал, чунки ……..” гапни давом эттириш имконига эга бўладилар. Бу машғулот қатнашчиларга жуда маъқул бўлади ва “Ҳаёт дарахти” сўзга киради. Жавоблардан намнуналар: -чунки онам, отам, акам, ва севимли мактабим бор. - дўстим бор - мен яхши ўқийман -мен яшайман -мен севаман Мактабда танаффус вақтида қувноқ муҳит яратувчи мусиқа янграйди. Кун давомида болаларни яна кўплаб совғалар кутади. Учинчи қаватда “Ҳар биримизда Қуёш тафти” деб номланган майдончалар ташкил этилди. Ўқувчилар келиб уларга қараб юзларида қувноқ табассум югурди. Бизнинг қуёш-қизчалар ва болалар меҳмонларни плакатларга -“Қуёшли ўтлоқчаларга” ўзларининг эзгу ва қизиқарли тилакларини билдириб, умумий қуёшли ўтлоққа ёпиштириб қўядилар. Тадбирлар сўнгида болаларга “Илиқ тилаклар тўплами” тузишни таклиф қилинади, бу сўзлар айни қийин, ғамгин дамларда ўқиб, кунгли ёришиб, ёрқин ҳаёлларга етклайди. Мактабда кун давомида қувноқ муҳит ҳукм сурарди, ва уларда чин кўнгилдан кулгу ва ва илиқ сўзлар кўплаб кузатилади. Акция фаоллар залида ҳаётнинг энг гўзал дамларини акс эттирувчи кинофильмлар намоиши ва ўқитувчилар ўзлари танлаган мусиқа қўядилар. Залга ўқитувчилар, 5 -10 синф ўқувчилари, синф раҳбарлар йиғиладилар. Акция давомида доимий равишда кайфиятни кўтарувчи куй қўшиқлар, киши руҳиятига ижобий таъсир этувчи саҳна кўринишлари ва рақслар тайёрланиши керак. Бунда мактаб психологи ўқувчилардан йил давомида олган тест ва сўровномалар асосида аниқланган тарбияси оғир, руҳий оғишишга мойиллиги бор, нотинч оила фарзандлари, кам таъминланган, ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бор, назоратдаги ўқувчилар иштирокини таъминлаши керак. Шунда ўқувчи ўзини бошқа синфдошларидан кам кўрмайди. Ўзига ижобий баҳо беришни ўрганади. Ушбу акция Навоий шахар 13-мактабда эксперимент тартибда ўтказилганда аъло натижа берди. Юқоридаги расмлар мактаб тадбиридан Download 4.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling