Ишланма мавзу
Бизнинг болалар билан бўладиган мулоқотларимиз тўлақонли ишлаб чиқилмаган ёки тугал шаклланмаган
Download 28.59 Kb.
|
Ота оналар ва фарзандлар ўртасидаги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биз болалар билан бўладиган мулоқотни ўзимизнинг дунёқараш билан эмас, балки боланинг дунёқараши билан олиб борсак натижа қандай бўлади
- Мақтовлар унинг шахсига эмас, балки бажарган иши натижасига қаратилиши лозим
Бизнинг болалар билан бўладиган мулоқотларимиз тўлақонли ишлаб чиқилмаган ёки тугал шаклланмаган. Ота-оналар ва болалар ўртасида бўладиган тарбия сценарийга эътиборни қаратинг: бунда катталар танқид қилувчи ва насиҳат берувчи ролини ўйнасалар, болалар эса айбдор ва тингловчи ролини ўйнайдилар. Натижада катталар ўзларини мен ҳақман, тўғри тарбия беряпман, деб ҳисобласалар, болалар эса ўзларини камситилган, барча нарсалардан маҳрум қилинган деб ҳисоблайдилар. Биз болалар билан бўладиган мулоқотни ўзимизнинг дунёқараш билан эмас, балки боланинг дунёқараши билан олиб борсак натижа қандай бўлади?
Учинчи синф ўқувчисининг кундалигидаги математикадан қўйилган “икки” баҳони кўрган отанинг жаҳли чиқиб: -нега “икки” олдинг, шу ҳам баҳоми, қара опангнинг ҳамма баҳолари “беш”, деб уни жеркиб бериш бола тарбиясига салбий таъсир кўрсатади ва ҳеч қандай ижобий натижа бермайди. Қайтага бола ва опаси ўртасида кўринмас зиддиятнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бундай пайтда ота қуйидагича йўл тутгани маъқул: -Биламан, ўғлим. Математика-осон фан эмас.Айрим машқларини ечиш қийин. Лекин сен кўпроқ машқ қилсанг уларни еча оласан, баҳоларинг ҳам яхшиланади. Қани, келинглар ўтилган дарсни биргаликда такрорлаб чиқиб машқларни ечишга ҳаракат қиламиз. Бундай ҳолатда ўғил отасининг уни тушунганини, унинг ички кечинмаларига шерик бўлаётганидан хурсанд бўлади ва ўзида қатъият ва ишонч шаклланади. Кўпчилик ота-оналар болаларни мақташни яхши кўрадилар. Масалан саккиз ёшли Шабнам дарсдан кейин ҳовлини супурди, барглардан тозалади, кераксиз ахлатларни олди ва сув сепиб саранжом қилиб қўйди. Онаси унинг ишини кўриб унинг ажойиб қиз эканлигини, меҳнатсеварлигини, унинг тенгилари бундай ишни қила билмасликларини ёки “мендан ҳам тоза қилибсан” дейиши уни боланинг ўзига бино қўйишига, кейинчалик ҳам ҳар бир қилган иши учун рағбат эшитишга мойилликка олиб келади. Мақтовлар унинг шахсига эмас, балки бажарган иши натижасига қаратилиши лозим. Масалан, ҳовлини супуриш анча меҳнат талаб қиладиган иш эканлиги, лекин шунга қарамасдан саранжом-саришта бўлганлиги, отаси кўрса хурсанд бўлишини айтиш болада ўз ишига ва қобилятига ўзининг баҳо беришига ундайди. Мақтов жараёни икки компонентдан иборат бўлиши мумкин:биринчиси бизнинг хулоса(сўзларимиз)миз, иккинчиси боланинг хулосаси(сўзлари). Масалан: 1)Тўғри мақтов: “Сенинг ёзган шеъринг жуда яхши чиқибди, менга жуда ёқди”. Бола: “Менинг шеърларим дадамга ёқибдими, демак мен яна шеърлар ёзишни давом эттиришим керак”. (Нотўғри мақтов: “Сенинг ёшингда бундай шеърлар ёзиш катта нарса. Сендан ажойиб шоир чиқади”). 2)Тўғри мақтов: “Бузилган стол жуда яхши тахланган, худди янгидай бўлибди, раҳмат сенга ўғлим”. Бола: “Мен дурадгорликка қизиқаман, уйда яна шундай бузилган нарсалар бўлса уларни ҳам тузатаман”. (Нотўғри мақтов: “Сен зўр дурадгорсан, бу иш унча-мунча одамнинг қўлидан келмайди”). Тўғри йўналтирилган мақтов ёки рағбатлар болаларни ўзи ва ўзгаларнинг ишига тўғри баҳо беришга ўргатади. Худди юқоридагидай болага тўғри билдирилган танқид уни яхши йўлга бошласа, нотўғри билдирилган танқид эса унинг тарбиясига тескари таъсир қилади. Худди мақтов сингари Download 28.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling