Ишланмаси 2020 йил. 2020 йил 21 январь сешанба
Download 0.73 Mb.
|
очиқ дарс садриддин
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИШЛАНМАСИ
- Дарснинг баённомаси
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги Наманган вилояти маданият бошқармаси Поп туман 7-сонли болалар мусиқа ва саньат мактаби Тасвирий саньат бўлими ўқитувчиси Насриддинов Садриддиннинг “Мураккаб натюрморт” мавзусидаги
2020 йил. 2020 йил 21 январь. сешанба Соат: 920-1005 Ўқувчи: гурух 4 та Синфи : I- синф. Мутахассислиги : Тасвирий саньат Мавзу: “мураккаб натюрморт” Мақсад: натурани хис килиш Таълимий: чизиш махоратини шакллантириш Тарбиявий: Ўқувчида маънавий-аҳлоқий тарбия ва дунё қарашини ривожлантириш. Ривожлантирувчи : натурани яхлит куринишни ва чизиш махоратини кучайтириш. Дарс тури: гурух . Дарс методи: берилган мавзуни чизиб махоратни ошириш. Дарс режаси :1. Ташкилий қисм 2. Уйга берилган вазифани текшириш. 3. Баҳолаш. 4. Янги мавзу. 5. Якуний қисм, уйга вазифа. Дарс тақсимоти: 1. Ташкилий қисм 5 дақиқа 2. Уйга берилган вазифани текшириш. 5 дақиқа 3. Баҳолаш. 5 дақиқа 4. Янги мавзу. 20 дақиқа 5. Уйга вазифа. 5 дақиқа. Дарснинг баённомаси Ўқувчилар дарсига ўз вақтида етиб келишди. Ўқувчилар билан саломлашиб , соғлиги, оиласи тинчлигини сўрадим. Сўнгра ўқувчилар билан одоб – аҳлоқ , мактабда ўқувчининг мажбуриятлари, кийиниш маданияти хақида, мустақил юртимизда маънавий – маърифий ишларни юксалтиришда олиб борилаётган хайрли ишлар, ёш авлодга яратиб берилаётган шароитлар, имкониятлар юзасидан суҳбатлашдим. Ўқувчиларга бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда келажакда юртга фойдаси тегадиган , Ватан учун фидоий бўлиш ва бунинг учун астойдил илм олишлар кераклигини уқтирдим. Ўқувчилардан уйга берилган вазифани чизиб келган ишларини қай даражада тайёрлаб келганини текширдим. Ўқувчилар чизиб келган ишларида турли хил маиший буюмлар чизиб келган буюмларини берди. Сўнгра чизган суратларини хатоларини курсатиб нималарга аҳамият бериши кераклиги тўғрисида маслахатлар бердим. Уйга берилган вазифани ўқувчиларнинг характерини кўрсатиб бера олганлигига қараб, чизиш махорати ва натурани ҳис қилишини инобатга олиб “5” баҳолар билан баҳоландилар. Янги мавзу юзасидан, ўқувчининг биринчи ярим йиллик учун берилган натура хакида тушунча бердим. Натурани тугри чизиш ва характерли хусусиятларини хис қилиши кераклигини айтиб ўтдим. Сўнгра натурани чизишни бошлашди. Натурани чизиш вақтида йўл қўйилган хато ва камчиликлар, уларни бартараф этиш учун керак бўладиган тавсияларни ўқувчига тушунтириб тасвирлаб курсатиб бердим. Мустақил эскиз чизиб келишни вазифа қилиб бердим. Тасвирий саьнат бўлими ўқитувчиси: Насриддинов.С ўқитувчиси: Нишонов.Г ўқитувчиси: Мамажонов.М Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling