“Қишлоқ хўжалиқ ишлаб чиқариш иқтисодиёти” фанининг предмети, мақсади, вазифаси ҳамда тадқиқот усуллари
«Қишлоқ хўжалиқ ишлаб чиқариш иқтисодиёти» фанининг вазифалари
Download 139.12 Kb.
|
1-Мавзу КХИЧИ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқув мақсади
«Қишлоқ хўжалиқ ишлаб чиқариш иқтисодиёти» фанининг вазифалари:илғор қишлоқ хўжалик корхоналарининг эришган ютуқларини чуқур ўрганиш ва уларни бошқа хўжаликларга жорий қилиш учун тавсия этиш; экин майдонлари бирлиги ҳисобига кўпроқ ва арзонроқ маҳсулот етиштириш учун кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг иқтисодий тадбирларини ишлаб чиқиш. "Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти" фанининг предмети шуки, у кишиларнинг ишлаб чиқариш муносабатларини ишлаб чиқарувчи кучлар билан ўзаро алоқадорлигида ва ўзаро боғлиқлигида ўрганади. Ўқув мақсади: Қишлоқ хўжалигининг жаҳон иқтисодиёти ва республика иқтисодиётида тўтган ўрнини, қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларини, тармоқнинг иқтисодий-ижтимоий аҳамиятини, эркин бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган ҳукуматнинг ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий чора-тадбирларини ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Концепциясини,“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанининг предмети, мақсади, вазифаларини ва фаннинг мазмунини ёритишда қўлланиладиган тадқиқот усулларини ўрганишдан иборат. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг халқ хўжалигининг бошқа тармоқларидан фарқ қиладиган ўзига хос характердаги хусусиятлари ҳам мавжуд: қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг биринчи хусусияти шундан иборатки, тармоқда ер-сув ресурслари, ўсимлик ва табиий ҳайвонот дунёси, тирик организмлар, биологик меҳнат воситаларидан фойдаланилади. Бу ерда ишлаб чиқариш жараёни объектив шароитларга, тирик организмларнинг ривожланиши ва ўзгариш тезлигига боғлиқ. Бу шарт-шароитлардан фойдаланиш деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларида ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг илғор шаклларини ҳамда ходимларга ҳақ тўлашни танлашда муҳим аҳамият касб этади Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иккинчи хусусияти шуки, бу тармоқда бош ишлаб чиқариш воситаси ер ресурслари ҳисобланади. Агар саноатда (қазилма саноатдан ташқари) ер корхоналарни жойлаштириш учун макон бўлиб хизмат қиладиган бўлса, қишлоқ хўжалигида эса у асосий ва алмаштириб бўлмайдиган ишлаб чиқариш воситасидир. Меҳнат жараёни ва маҳсулот ишлаб чиқариш қишлоқ хўжалигида бевосита ер билан, унинг сифати, ундан фойдаланиш жараёни билан боғлиқ. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши катта ер майдонларида агрегатлар ёрдамида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида сув ҳамда энергетик ресурсларга талаб жуда юқори ҳисобланади. Жамғариш Такрор ишлаб чиқариш Талаб ва таклиф Қишлоқ хўжалигида иқтисодий қонунлар тизими Пул муомаласи, Қиймат қонуни Меҳнат унумдорлиги Download 139.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling