“Қишлоқ хўжалиқ ишлаб чиқариш иқтисодиёти” фанининг предмети, мақсади, вазифаси ҳамда тадқиқот усуллари


Download 139.12 Kb.
bet1/4
Sana04.04.2023
Hajmi139.12 Kb.
#1326068
  1   2   3   4
Bog'liq
1-Мавзу КХИЧИ маъруза


Қишлоқ хўжалиқ ишлаб чиқариш иқтисодиёти

“Қишлоқ хўжалиқ ишлаб чиқариш иқтисодиёти” фанининг предмети, мақсади, вазифаси ҳамда тадқиқот усуллари

Режа

  • Қишлоқ хўжалиқ ишлаб чиқариш иқтисодиёти фанининг предмети ва вазифалари
  • Қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётида тутган ўрни, аҳамияти
  • Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти фанини ўрганиш усуллари.

1. Abdug’aniyev A., Abdug’aniyev A.A.. Qishloq xo’jaligi iqtisodiyoti. Darslik. – T.: O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Adabiyot jamg’armasi nashriyoti, 2010.
2. Рустамова И.Б, Шерипбаева У.А, Дехконова Н.С, Ахмедова В. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиети. Ўқув қўлланма. Т.: - 2015 й. – 174 б.
3. /Ў.П.Умурзоқов, А.Ж.Тошбоев, , А.А.Тошбоев Фермер хўжалиги иқтисодиети, Ташкент, 2008.
4. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежмент. Ўқув қўлланма /Ў.П.Умурзоқов, А.Ж.Тошбоев, Ж.Рашидов, А.А.Тошбоев. Масъул муҳаррир: академик Ғуломов С.С. Ўз.Р Олий ва ўрта таълим вазирлиги. –Т.: “ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, 2008й. -264 б.
5. Саматов Ғ.А., Рустамова И.Б., Шерипбаева У.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиети ва менежменти. Дарслик. Чолпон номидаги нашриет-матба ижодий уйи. Тошкент. 2012 й. 320 б
Тавсия этилган адабиётлар рўйхати
Қишлоқ хўжалигининг асосий масаласи бу – қишлоқхўжалигида ишлаб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлаш ва иқтисодий самарадорлигини ошириб бориш асосида мамлакат аҳолисининг озиқ-овқатга, саноатнинг эса хом-ашёга бўлган эҳтиёжини қондиришдир. Бугунги кунда аҳоли жон бошига тўғри келадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг йиллик истеъмоли 80-90 фоизини ташкил қилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти йилдан йилга камайиб, унинг экспорт ҳажми сезиларли даражада ортиб бормоқда.
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти–тарихий фан.
У жамият ривожланиши ва ўзгаришдаги қонуниятларни, уларнинг кўриниш шаклларини ўрганади. Воқеа ҳодисаларни биргаликда ўзаро алоқадорликда ва сабаб оқибатда акс эттирувчи тушунчалар - иқтисодий қонунларга таянган ҳолда қишлоқ хўжалик иқтисодиёти аниқ шароитда уларнинг ҳаракатини очиб беради, хўжалик шароитида улардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқади. Қишлоқ хўжалигида бутун иқтисодиёт тармоқлари сингари қуйидаги қонунлар тизими ҳаракат қилади:
1.Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш;
2.Жамғариш;
3.Қиймат, талаб ва таклиф қонунлари;
4.Меҳнат унумдорлигининг ўсиб бориши ва бошқалар.
Фаннинг мақсади талабаларга қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнининг иқтисодий самарадорлиги ва рақобатбардошлигини аниқлаш хамда тахлил қилиш, тармоқда оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган холда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, оптимал тармоқ тузилмасини шакллантириш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.

Download 139.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling