“Қишлоқ хўжалиқ ишлаб чиқариш иқтисодиёти” фанининг предмети, мақсади, вазифаси ҳамда тадқиқот усуллари


Download 139.12 Kb.
bet4/4
Sana04.04.2023
Hajmi139.12 Kb.
#1326068
1   2   3   4
Bog'liq
1-Мавзу КХИЧИ маъруза

Иқтисодий қонунлар тизими
Қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятлари:
1. Қишлоқ хўжалигига табиий омилларнинг таъсири катта.
2. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш воситалари сифатида тирик организмлар қатнашади.
3. Қишлоқ хўжалигида ер асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланади.
4. Қишлоқ хўжалигида сарфланаётган моддий харажатлар даври билан фаолият натижасида олинаётган даромадларнинг олиниш даври ўртасида фарқ катта.
5. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жуда катта майдонларда олиб борилади.
6. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг бир қисмини ўзи уруғлик, ем-хашак, озиқ-овқат сифатида истеъмол қилади.
7. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўп турларини узоқ сақлаш мумкин эмас.
8. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ноэластик ҳисобланади.
9. Ишлаб чиқаришнинг фонд билан таъминланиш даражасининг юқорилиги. Маблағларнинг айланиши тезлиги жуда секин юз беради.
10. Қишлоқ хўжалигида жуда кўплаб бир турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мавжудлиги.

Қишлоқ хўжалиқ ишлаб чиқариш иқтисодиёти фанини ўрганиш усуллари


Таҳлил усули - илмий ўрганиш усули бўлиб, бунда тадкикот объекти хаёлан айрим бўлакларга бўлинади ёки объектнинг белги ва хоссалари айрим ўрганиш учун ажратилади.
Иқтисодий-статистик услуб- ўрганилаётган объектларнинг катта мажмуасида, ишлаб чиқариш омилларини ўрганиш ва уларнинг сўнгги натижасини аниқлашда қўлланилади.
Ҳисоб-китоб, режа –услуби- бу услуб корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этишда баъзи бир жиҳатлар ёки бутун тизимни ривожлантиришнинг истиқболли режасини ишлаб чиқишда қўлланилади.

Қишлоқ хўжалиқ ишлаб чиқариш иқтисодиёти фанини ўрганиш усуллари


Тажриба услуби - бу услуб ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг усуллари ва йўлларига иқтисодий жиҳатдан баҳо бериш бўйича тажрибалар ўтказиш, корхона фаолиятининг шарт-шароитларини аниқлаш, бу шарт-шароитларнинг самарадорликка таъсирини аниқлашда қўлланилади. Тадқиқотларнинг юксак сифатли бўлишига имкон беради.
Дедуктив усул- бу усулда умумий қоидалар ва қонуниятлардан келиб чиқиб, хулосалар чиқарилади.
Индуктив усул- бунда алоҳида бир хил фактлардан умумлаштиришга, жузъийдан умумий хулосалар чиқаришга таянилади.
Download 139.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling