Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширишда қуйидагиларга риоя қилинади
Download 304.5 Kb.
|
“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанидан ўқув амалиёти
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширишда қуйидагиларга риоя қилинади:
а) тупроқнинг унумдор қатламларини рухсатсиз олиб ташлаш, кўчириш ва йўқ қилишни тақиқлаш ҳамда пестицидлар, агрохимикатлар ёки инсонлар ва атроф-муҳит саломатлиги учун хавфли бўлган бошқа моддалар, истеъмол ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ишлаш қоидаларининг бузилиши натижасида ерларнинг ишдан чиқишига йўл қўймаслик тўғрисидаги талабларга; б) ерларни яхшилаш, тупроқларни шамол, сув эррозияларидан ҳимоя қилиши ва ерларнинг сифати ҳолатларини пасайтирувчи бошқа жараёнларнинг олдини олиш бўйича мажбурий тадбирлар ва талабларга; в) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тасарруф этиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ бошқа фаолиятларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидан мажбурий фойдаланиш билан боғлиқ талабларга; г) ерларни мелиорация ва рекультивация қилиш доирасидаги талабларга; д) сув объектлари полосалари, қирғоқбўйии ва сув ҳимоя минтақалари ҳамда мудофаа ва чегара ҳудудлардаги ер участкаларидан фойдаланиш режимига. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳудудий бўлинмаларидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича давлат инспекторлари ва мансабдор шахсларининг ерга оид қонун ҳужжатларига риоя қилиниши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитадилар, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни текшириш бўйича комиссиялар ташкил этадилар, ушбу масала бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширадилар. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги номидан вазирликнинг Ер, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва метрология бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг Ердан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш бўлими ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимларининг Қишлоқ хўжалиги экинлари ва ердан самарали фойдаланиш шўъбаси мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади. Download 304.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling