Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти
Деҳқончилик маҳсулотлари таннархини ўзгаришига таъсир этувчи омиллар
Download 304.5 Kb.
|
“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанидан ўқув амалиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Деҳқончилик маҳсулотлари таннархининг ўзгаришига бир гектарга сарфланадиган харажат миқдорининг ўзгариши ва ҳосилдорликнинг таъсирини таҳлил қилиш
- I Ў с и м л и к ч и л и к х а р а ж а т л а р и
- II Ў с и м л и к ч и л и к м а ҳ с у л о т л а р и о л и н и ш и
- Таннарх таркиби деганда - харажатларнинг айрим қисмларини жами қилинган харажатлар суммасига нисбати тушунилади .
- 1 центнер ғалланинг таннархини аниқлаш .
- 1 центнер картошканинг таннархини аниқлаш
- Асосий адабиётлар
Деҳқончилик маҳсулотлари таннархини ўзгаришига таъсир этувчи омиллар:
бир гектарга сарфланадиган харажатлар миқдорининг ўзгариши; бир гектардан олинадиган хосилдорликнинг ўзгариши Деҳқончилик маҳсулотлари таннархининг ўзгаришига бир гектарга сарфланадиган харажат миқдорининг ўзгариши ва ҳосилдорликнинг таъсирини таҳлил қилиш
Ўсимликчилик харажатлари ва маҳсулотлари чиқишини ҳисобга олиш Қ А Й Д Н О М А С И
Таннарх таркиби деганда - харажатларнинг айрим қисмларини жами қилинган харажатлар суммасига нисбати тушунилади. 1 центнер пахтанинг таннархини аниқлаш. 1 центнер пахтанинг таннархини аниқлаш учун пахтадан олинган қўшимча маҳсулотлар (ғўзапоя ва ғўзапўчоқ) қиймати пахтачилик бўйича қилинган умумий харажатдан чегириб ташланиб, қолган харажат суммаси ҳисобга ўтган пахта миқдорига бўлинади 1 центнер ғалланинг таннархини аниқлаш. 1 центнер ғалланинг таннархини аниқлаш учун жами қилинган харажатлардан сомоннинг қиймати чегириб ташлаш билан аниқланади 1 центнер картошканинг таннархини аниқлаш 1 центнер картошканинг таннархини ҳисоблаш учун жами қилинган харажатлардан картошка палагининг қиймати чегириб ташланиб қолган маҳсулот олинган стандарт ва ностандарт маҳсулотлар ўртасида уларнинг сотиш баҳоси бўйича аниқланган қийматига мутаносиб тақсимлаш йўли билан аниқланади. Маҳсулотлар таннархини пасайтириш учун: Корхонанинг имкониятларидан келиб чиқиб бошқарув қарорларини тўғри танлаш Меҳнат унумдорлигини оширишга эришиш керак; Корхонанинг моддий ресурслардан самарали фойдаланишга эришиш лозим; Корхона ўз ва қарзга олинган маблағлардан оқилоно фойдаланиш; унумсиз харажатлар ва исроф қилинган маблағларни ўз вақтида олдини олиш чора –тадбирларини ишлаб чиқиш. Маҳсулот таннархини пасайтириш ҳисобига қуйидаги натижаларга эришиш мумкин: таннархни пасайтириш корхона фойдасини кўпайтиради, корхонанинг молиявий ҳолатини яхшиловчи асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади; таннархни пасайтириш орқали тежалган маблағлар ҳисобидан корхона ходимларига мукофотлар берилади, демак, бу ҳолат корхона ходимларини моддий рағбатлантиришга ёрдам беради; таннархни пасайиш ҳисобидан корхона жамоаси ижтимоий нуқтаи назаридан ривожлантирилади, яъни корхона ходимларининг ижтимоий эхтиёжлари қондирилади; корхонанинг техникавий даражасини кўтариб туриш, ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш учун ҳам таннархни пасайтириш ҳисобидан олинган маблағлардан фойдаланилади. Хулоса Ўзбекистон иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг ўрни, ҳиссаси улкан. У аҳолини озиқ-овқат, қайта ишлаш саноати тармоқларини эса хом ашё билан таъминлашдек вазифани бажармоқда. Келажакда мамлакат иқтисодиётини юксалтириш учун қишлоқ хўжалигини ривожлантириш объектив зарурият ҳисобланади. Бу муаммони самарали ҳал этиш механизмларини, йўлларини аниқлаб олиш зарур. Улар эса «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанида батафсил ёритилади. Чунки бу фан тармоқнинг барқарор иқтисодий негизини яратиш асосида уни ривожлантиришни таъминлай олиш қобилиятига эга бўлган иқтисодий муносабатлар тизимини илмий асосланган ҳолда яратиш ва уларни изчиллик билан босқичма-босқич ҳаётга жорий этиш усулларини, йўлларини тарғиб этади. Иқтисодий муносабатлар тизимини мукаммал ўзлаштириш учун назарий ҳамда амалий жиҳатдан асосланган тадқиқот усулларидан оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Қишлоқ хўжалиги ривожланишини ҳамда самарадорлиги юксалишини таъминловчи иқтисодий муносабатларни амалиётга тадбиқ этиш учун иқтисодий, табиий ҳамда айрим технологик фанларни билиш лозим. Асосий адабиётлар: Каримов И.А. «Ўзбекистон иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш йўлида» Тошкент, «Ўзбекистон», 1995. Каримов И.А. «Деҳқончилик тараққиёти – фаровонлик манбаи» Тошкент, «Ўзбекистон», 1993 Абдуғаниев А. «Бозор муносабатларини жорий этишдаги муаммолар» «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги» журнали, №3, 1993. Абдуғаниев А. «Қишлоқ хўжалиги иқтисоди» фанидан маърузалар матни. Тошкент, ТДИУ, 2000. Коваленко Я.Н. «Экономика сельского хозяйства» Москва, ЭКМЭС, 1998. Йўлдошев З.Й. «Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигини устувор ривожлантириш» Тошкент, 1996. Йўлдошев З. «Мустақиллик шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёти» Тошкент, 1992. Download 304.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling