Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти
Download 304.5 Kb.
|
“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанидан ўқув амалиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва унинг хозирги холати
“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанидан ўқув амалиёти Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш ва унинг ҳозирги ҳолати. Қишлоқ хўжалигида асосий фондлар, фонд қайтими ва фон сиғими. Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолати, маҳсулот таннархи ва аниқлаш усуллари. Деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолати, маҳсулот таннархи ва аниқлаш усуллари. Хулоса ва таклифлар. Фойдаланилган адабиётлар Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва унинг хозирги холати Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисида низом тасдиқланади. Белгиланишича, 2021 йилнинг 1 январидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ерларидан ташқари, юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, шу жумладан ўрмон хўжаликлари, сув хўжалиги, мудофаа ташкилотлари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ижтимоий муассасаларга берилган фойдаланишидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ваколатларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади. Давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, шу жумладан ўрмон хўжаликлари, сув хўжалиги, мудофаа ташкилотлари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ижтимоий муассасалари томонидан ерга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг асосий вазифаси ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат органлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа жамоат бирлашмалари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар, уларга методик ва бошқа ёрдам кўрсатадилар. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат органлари қонун бузилишининг олдини олиш мақсадида ерга оид қонун ҳужжатларини тушунтириш тадбирларини амалга оширадилар. Download 304.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling