Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти
Меҳнат унумдорлиги тушунчаси, кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш услублари
Download 304.5 Kb.
|
“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанидан ўқув амалиёти
3. Меҳнат унумдорлиги тушунчаси, кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш услублари
Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги, ходимларнинг бир бирлик вақтда маълум бир миқдордаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарф қилган аниқ меҳнат қобилиятини акс эттирувчи, иқтисодий категориядир. Алоҳида турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш учун, натурал бирликда, яъни центнерда ҳисобланилади. Алоҳида (деҳкончилик, чорвачилик) тармоқларида ёки бутун қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш учун, улар турли маҳсулот бўлганлиги учун, қиймат шаклида пулда ҳисобланилади. Бу мақсад учун жорий ёки харид, шунингдек таққослама баҳолардан фойдаланилади. Турли шаклдаги хўжаликларда, қишлоқ хœжалик ялпи маҳсулоти қийматини ҳисоблашда жорий баҳолардан фойдаланилади. Бир неча неча йиллик маҳсулот қимматини динамикада ўрганишда таққослама баҳолар қўлланилади. Таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалигида пулда баҳоланган ялпи маҳсулот кўрсаткичини меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш учун фойдаланиш меҳнат харажатлари самарадорлиги ҳақида етарли даражада тўлиқ ва объектив тасаввур бермайди. Чунки ялпи маҳсулотда такрорий ҳисоб-китоблар, маҳсулотнинг товар бўлмаган қисмининг қимматини пасайтирилиши, материал сиғимининг таъсири ва бошқалар каби камчиликлар борки, улар меҳнат унумдорлиги даражасини ва динамикасини бузиб кўрсатади. Бу эса маҳсулотнинг меҳнат сиғимини пасайтиришга ва сифатини оширишга ундамайди. Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини анча аниқ ҳисоблаш учун ялпи маҳсулот(ЯМ)дан эмас, балки соф маҳсулот(СМ)дан фойдаланиш тавсия этилади. Чунки янгидан яратилган қийматда такрорий ҳисоб-китоблар ва моддий харажатларнинг таъсири камаяди. Соф маҳсулот кўрсаткичидан фойдаланиб, меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш алоҳида бир хўжаликда меҳнат харажатлари самарадорлигининг аниқ даражасини акс эттиради. Ҳозирги шароитда бу кўрсаткич иш кучидан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари тизимида биринчи даражали аҳамият касб этади. Меҳнат унумдорлигини ҳисоблашда меҳнат харажатларини ўлчаш учун иш вақтининг давомийлигидан фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигида иш вақти бирлиги сифатида, соф иш вақти харажатларини акс эттирувчи, киши/соатлари, бир ходимнинг иш куни(киши/кунлари) ва йил давомида иш вақтини йиғиндисини акс эттирувчи, ходимларнинг ўртача йиллик сонидан фойдаланилади. Меҳнат унумдорлиги(МУ) даражаси натура ёки қиймат шаклидаги қишлоқ хўжалик маҳсулоти турининг миқдорини (ММ) ёки бажарилган ишлар ҳажмини (ИХ) ёҳуд маҳсулот қийматини (МҚ) шу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти миқдорига (ИВМ) бўлиб топилади. Шундай қилиб, меҳнат унумдорлигининг асосий кўрсаткичи қуйидагича аниқланади: ММ(ИХ) ёки МҚ МУ = ----------------- ИВМ Юқорида келтирилган нисбатнинг тескари кўрсаткичи маҳсулотнинг меҳнат сиғими дейилади ва қуйидагича аниқланади: ИВМ МС = ------------------------ ММ(ИХ) ёки МҚ Самарқанд вилояти Қишлоқ ва Сув хўжалигига қарашли хўжаликларида 2000 йил ҳисоботи бўйича 1996 йил таққослама баҳоларида ҳисобланган ялпи маҳсулотнинг қиммати 2000 йилда - 5653798 минг сўмни, ўртача йиллик ходимлар сони – 194793 кишини, йиллик ўртача ходимга тўғри келган ялпи махсулот эса 29026 сўмни ташкил этган. Меҳнат унумдорлиги қанча юқори бўлса, меҳнат сиғими шунча паст бўлади ва аксинча, аммо меҳнат унумдорлигининг ошиш суръати меҳнат сиғимининг пасайиш суръатига тенг бўлмайди. Меҳнат унумдорлиги ва меҳнат сиғими ўртасида функционал боғланиш мавжуд бўлиб, у қуйидагича ифодаланади: МС*100 МУ*100 МУ = ------------ МС = ------------ 100-МС 100+МУ МУ - жорий йилда база йилига нисбатан меҳнат унумдорлигининг ўсиши, %; МС - жорий йилда база йилига нисбатан меҳнат сиғимининг пасайиши, %; 15*100 Агар МС 15%га пасайса, унда меҳнат унумдорлиги 18%(------ )га ошади, 100-15 15*100 агар меҳнат унумдорлиги 15%га ошса, унда МС 13% (-------- )га пасаяди. 100+15 Меҳнат харажатларининг қўшилиш таркибига қараб, меҳнат сиғими бир қанча турларга бўлинади: 1. Технологик меҳнат сиғими; 2. Хизмат кўрсатишдаги меҳнат сиғими; 3. Ишлаб чиқаришдаги меҳнат сиғими; 4. Ишлаб чиқаришни бошқаришдаги меҳнат сиғими; 5. Маҳсулотнинг тўлиқ меҳнат сиғими. 1).Технологик меҳнат сиғими (МСт) - ўз ичига ходимларининг конкрет маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича алоҳида технологик операцияларидаги меҳнат харажатларини олади; 2).Хизмат кўрсатишдаги меҳнат сиғими(МСхк) ўз ичига ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи ва ёрдамчи тармоқ ходимларининг меҳнат харажатларини олади (машина-трактор устахонаси, автотранспорт ва бошқаларни); 3).Ишлаб чиқаришдаги меҳнат сиғими(Мсич) ўз ичига технологик ва хизмат кўрсатиш меҳнат сиғимларини олади: МС и/ч = МСт + МСхк 4).Бошқаришдаги меҳнат сиғими ўз ичига маҳсулотга ўтказилган умум ишлаб чиқариш ва умумхўжалик характеридаги бошқариш ходимларнинг меҳнат харажатларини олади. Бунга хўжалик раҳбарлари ва мутахассислари, функционал бўлим ходимларининг меҳнат харажатлари киради; 5).Маҳсулотнинг тўлиқ меҳнат сиғими барча юқоридаги турдаги меҳнат сиғимларини ифодалайди: МСт + МСхк МСтул = ----------------- + МСбош МСи/ч Маҳсулот ишлаб чиқаришга сарф қилинган меҳнат харажатларини 2 гуруҳга бўлиш қабул қилинган: 1.Жонли меҳнат харажатлари. Бевосита қишлоқ хўжаликда иштироқ этаётган ходимларнинг иш вақти; 2.Буюмлашган меҳнат харажатлари. У ўз ичига машина, минерал ўғитлар ва бошқаларда буюмлашган саноат ходимларининг меҳнатини ҳамда ишлаб чиқаришнинг олдинги босқичларида ва уруғ, ем-хашакда ва қишлоқ хўжалигидан чиқадиган меҳнат предметларида буюмлашган меҳнат харажатларини олади. Ишлаб чиқариш жараёнида етакчи ролни жонли меҳнат ўйнайди, чунки у буюмлашган меҳнат яратган ишлаб чиқариш воситаларини ҳаракатга келтиради. Буюмлашган қишлоқ хўжалик меҳнати буюмлашган саноат меҳнатига нисбатан кам самарали, чунки кейингиси қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Ҳозирги вақтда жонли меҳнатнинг унумдорлик даражасини фақат маҳсулот ишлаб чиқаришнинг якунловчи босқичида ҳисоблаш қабул қилинган. Буюмлашган меҳнат харажатлари қишлоқ хўжалигиники ва саноатники бўлишидан қатъий назар, ишлаб чиқаришнинг олдинги боскичидаги меҳнат харажатлари ҳисобланади, бевосита иш вақтида ҳисобланилмайди, уларнинг ҳисоби маҳсулот таннархини пул шаклида ҳисоблашда амалга оширилади. Шу билан бирга фақат жонли меҳнат харажатларини баҳолаш ижтимоий меҳнатнинг ҳақиқий тежамини ошириб юборади, буюмлашган меҳнат эса харажатининг самарадорлиги номаълум бўлиб қолаверади. Бунинг устига ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалигида ҳар йили маҳсулот ишлаб чиқаришда буюмлашган меҳнат сарфи ошиб бормоқда. Шунинг учун жонли меҳнат харажатлари самарадорлигини баҳолаш билан бир қаторда, саноат ишчилари ва буюмлашган қишлоқ хўжалиги меҳнати харажатларидан фойдаланиш самарадорлиги қандай эканлигини билиш муҳимдир. Ижтимоий меҳнат унумдорлиги тўғрисида анча тўлиқ ва аниқ маълумотга эга бўлиш учун жами меҳнат харажатлари, яъни маҳсулот бирлигига ҳисобланган жонли ва буюмлашган меҳнат харажатларини биргаликда таҳлил қилиш муҳим, аммо œта мураккабдир. Юқоридаги тушунчаларни ҳисобга олиб меҳнат унумдорлиги тор ва кенг маънода кўриб чиқилади. Тор маънода меҳнат унумдорлиги, фақат жонли меҳнат харажатларини (ЖМХ) ҳисобга олади ва қуйидагича аниқланади: ММ(ИХ) ёки МҚ МУ = ------------------------- ЖМХ Кенг маънода меҳнат унумдорлигини кўриб чиқишда ҳам жонли, ҳам буюмлашган меҳнат харажатлари (БМХ) ҳисобга олинади ва қуйидагича аниқланади: Т = ЖМХ + БМХ Шуни ҳисобга олиб, кенг маънодаги меҳнат унумдорлиги қуйидагича ҳисобланади: ММ(ИХ) ёки МК ММ(ИХ) ёки МК МУ = ---------------------- ; ёки МУ = ---------------------- ЖМХ + БМХ Таннарх Қишлоқ хўжаликда жонли меҳнат харажатлари 2 га бўлинади: 1.Бевосита; 2.Билвосита. 1).Бевосита харажатлар - маълум бир экин ёки чорва турларига хизмат қилувчи, деҳқкончилик ва чорвачилик ходимларининг меҳнат харажатлари. Маҳсулот ишлаб чиқаришда қатнашиш даражаси нуқтаи назаридан бевосита меҳнат харажатлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ҳаракат қиладиган ижтимоий меҳнатнинг таркибидаги фаол ва катта ҳажмни ташкил қиладиган меҳнат массасини ифодалайди; 2).Билвосита харажатлар - бевосита ишлаб чиқаришда қатнашмайдиган, балки ишлаб чиқаришни ташкил қилишда, бошқаришда ва алоҳида тармоққа хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнат харажатлари. Ҳозирги вақтда, қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги даражасини аниқлаш учун фақат бевосита меҳнат харажатлари(технологик меҳнат сиғими)ни олиш қабул қилинган. Бу бошқарув ва хизмат кўрсатиш персоналлари меҳнат харажатларини маҳсулот турлари бўйича тақсимлашнинг баъзи бир қийинчиликларидан келиб чиқади. Қишлоқ хўжалигида техника тараққиётининг ривожланиши ва қишлоқ хўжалигида мутахассислар сонининг ўсиши натижасида билвосита меҳнат харажатлари салмоғи ўсиши керак. Лекин ҳозирги бизнинг иқтисодиётимизда бунга эришилганича йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, жонли меҳнат унумдорлиги даражасини анча аниқроқ ҳисоблаш учун, шунингдек билвосита меҳнат харажатларини ҳам ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бу харажатларни ҳам тармоқ бўйича, экин ва чорва турлари бўйича ва бевосита меҳнат харажатларига пропорционал маҳсулот бўйича ҳам тақсимлаш мумкин. Шуларни ҳисобга олиб, жонли меҳнатнинг жами харажатларини топамиз. У ўз ичига бевосита ва билвосита меҳнат харажатларини олади ва қуйидагича аниқланади: ЖМХ = Бев.Х + Бил.Х Демак, жами меҳнат харажатлари эса - жонли меҳнат харажатлари (ЖМХ), шунингдек буюмлашган (саноат ) меҳнат харажатлари (БМХс ) ва қишлоқ хўжалик меҳнат харажатлари ( МХ қишлоқ хўжалик ) ни ўз ичига олади ва қуйидагича ҳисобланади: Бев.Х + Бил.Х БМХс + МХк/ч ЖамиМХ= ------------------- + ---------------------- ЖМХ БМХ Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Иш кучидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш зарурияти: биринчидан, меҳнат унумдорлигини унинг барча даражаларида, яъни бир бутун қишлоқ хўжалигида, унинг алохҳда тармоқларида ва алоҳида маҳсулот турлари ишлаб чиқариш бўйича, ҳар томонлама тавсифини таъминлаш зарурияти. Иккинчидан, қишлоқ хўжалигида иқтисодий жараёнлар биологик жараёнлар билан қўшилиб кетган, иш даври эса ишлаб чиқариш даври билан мос келмайди. Бу ерда меҳнат сарфи вақти билан унинг пировард натижаси – маҳсулот олиш вақти ўртасида тафовут кузатилади. Меҳнат унумдорлигининг кўрсаткичлар тизими уни ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси сифатида ҳам, унинг алоҳида босқич ва операцияларида ҳам акс эттиради. Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини характерлайдиган кўрсаткичлар классификацияси қуйидагича: I. Асосий кўрсаткичлар: 1).Натурал: а).1 ходимга тўғри келган маҳсулот миқдори; б).1 киши/соатига тўғри келган маҳсулот миқдори; в).1 ц - маҳсулотнинг меҳнат сиғими; 2).Қиймат: а).1 ходимга тўғри келган ялпи ёки соф маҳсулот қиймати. б).1киши/соатига тўғри келган ялпи ва соф маҳсулот қиймати. в).100 сўмлик ялпи ва соф маҳсулотнинг меҳнат сиғими. II. Қўшимча кўрсаткичлар: 1).Ягона кўрсаткичлар: а).Иш кунида бажарилган ишлар ҳажми, соат; б).Алоҳида иш турлари бўйича 1 ходимнинг бажарган иши ёки ишлаб чиқарган маҳсулоти; в).1 бирлик иш ҳажмини бажаришга кетган меҳнат харажатлари. 2). Умумий кўрсатгичлари: а).1 ходимга тўғри келган экин ва ҳайвонлар; б).1 га экин майдонига ва бир бош ҳайвонга сарфланган меҳнат харажати; в).Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги ва ҳайвонлар маҳсулдорлиги. Меҳнат унумдорлигининг асосий кўрсаткичлари олинган маҳсулот миқдори ва сарфланган иш вақти ўртасидаги нисбатни акс эттиради, жонли меҳнат харажатлари самарадорлигини етарлича тўлиқ характерлайди. Маҳсулотни ҳисобга олиш ва баҳолаш услуби бўйича улар натура ва қиймат, тармоқ ва маҳсулот тўрини қамраш даражаси бўйича ягона ва умумлаштирувчи кўрсаткичларга бўлинади. Ягона кўрсаткичлар алоҳида ёки бир хил турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш меҳнат унумдорлигини характерлайди, умумлаштирувчи кўрсаткич эса бир бутун қишлоқ хўжалиги ёки унинг алоҳида тармоқ(деҳқончилик,чорвачилик)ларида меҳнат унумдорлигини характерлайди. Ягона кўрсаткичлар натурал кўрсаткичлар билан, умумлаштирувчи кўрсаткичлар қиймат кўрсаткичлар билан мос тушади. 1 ходим ҳисобига тўғри келган маҳсулотни ифодаловчи кўрсаткич йиллик меҳнат унумдорлигини, иш вактининг йиллик сарфланиши самарадорлигини акс этдиради, 1 киши/соатига тўғри келган маҳсулот эса, соатлик меҳнат унумдорлигини, яъни сарфланган соф иш вакти самарадорлигини акс эттиради. Меҳнат унумдорлигининг натурал кўрсаткичлари қиймат кўрсаткичларига нисбатан бир қатор қулайликларга эга. Улар маҳсулот ассортиментидаги таркибий ўзгаришларга таъсир этмайди, улардан алоҳида технологик операциялардаги меҳнат харажатларини баҳолаш учун фойдаланиш имкониятини беради ва жонли меҳнатнинг реал сарфларини акс эттиради. Чунки уларнинг учёти шартли қиймат ўлчови орқали эмас, балки бевосита иш вақти бирлигида амалга оширилади. Аммо натурал кўрсаткичларда маҳсулот сифати тўлиқ ўз аксини топмайди. Меҳнат унумдорлиги асосий кўрсаткичларининг, хоҳ натурал, хоҳ қиймат шаклда бўлмасин, камчилиги шундаки, уларни фақат тўлиқ йил учун ҳисоблаш мумкин. Чунки қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг мавсумийлиги туфайли меҳнатнинг пировард натижаси фақат хўжалик йили тугагандан кейин маълум бўлади. Ҳақиқатда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг оралиқ операцияларида меҳнат харажатлари самарадорлиги устидан оператив назорат учун ҳар қандай бир вақт давомида эришилган ҳажмини ҳам билиш зарур. Бу мақсадлар учун қўшимча кўрсаткичлардан фойдаланилади. Улар меҳнат харажатлари самарадорлигини тўлиқ характерламасалар ҳам, технологик жараёнларнинг оралиқ операцияларида индивидуал меҳнат унумдорлигини: 1 иш кунида ёки 1 киши/соатида бажарилган иш ҳажми, ёки 1 бирлик иш ҳажмини бажариш учун кетган меҳнат харажатини ифодалайди. Қўшимча кўрсаткичларни ягона ва умумий кўрсаткичларга бўлиш мумкин. Ягона кўрсаткичлар аниқ иш тури ҳажми ва уни бажариш учун кетган меҳнат харажатлари ўртасидаги нисбатни ифодалайди. Ягона кўрсаткичлардан умумий кўрсаткичлар ташкил топади – маълум бир экин тури гектарига ва маълум бир ҳайвон бошига тўғри келган меҳнат харажатлари. Қишлоқ хўжалигида жонли меҳнат харажатларидан фойдаланиш самарадорлигини яна маҳсулот чиқиш кўрсаткичлари ҳам билвосита характерлайди, яъни қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ва ҳайвонлар маҳсулдорлиги, чунки улар қанча юқори бўлса, маҳсулотнинг меҳнат сиғими шунча паст бўлади ва аксинча. Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдарлигининг кўпгина кўрсаткичлари, юқорида кўрсатилганидек, ялпи ёки соф маҳсулот миқдори (қиймати)ни меҳнат харажатлари миқдорига ёки аксинча бўлиш йўли билан ҳисобланилади. Соатлик меҳнат унумдорлиги ва алоҳида маҳсулот турлари меҳнат сиғими кўрсаткичлари бир мунча бошқачароқ ҳисобланилади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусияти, маълумки, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ва молларни ўстиришда бир нечта маҳсулот турлари ишлаб чиқарилади, шунинг учун қишлоқ хўжалик экинлари ва ҳайвонлардан олинган маҳсулотларга сарфланган жами меҳнат харажатлари барча ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари ўртасида тақсимланади. Download 304.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling