Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти


Деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш таннарх таҳлилининг аҳамияти


Download 304.5 Kb.
bet7/8
Sana02.04.2023
Hajmi304.5 Kb.
#1319562
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанидан ўқув амалиёти

Деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш таннарх таҳлилининг аҳамияти

Деҳқончилик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг асосий тармоқларидан бири бўлиб аҳолининг озиқ-овқатга, чорвачиликни ем-хашакга бўлган саноатни эса хом-ашёга бўлган эҳтиёжини таъминлайди.
Деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш таннархини таҳлил қилишнинг аҳамияти хўжаликда фойдаланилмаётган ички имкониятларини топиш ва ишлаб чиқариш рентабеллигини оширишдан иборат.
Деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш таннарх таҳлилининг асосий вазифалари.

  • Бизнес-режанинг бажарилиш даражасини барча кўрсаткичлар бўйича, яъни ялпи маҳсулот етиштириш, экин майдонлари, ҳосилдорлик, агротехника тадбирлари ва бошқалар бўйича аниқлаш;

  • таҳлил қилинаётган хўжалик кўрсаткичларини илғор хўжалик маълумотлари билан таққослаш;

  • маҳсулот чиқишига турли омилларнинг таъсир этиш даражасини, яъни экин майдонларини кенгайтириш ва ҳосилдорликни кўпайтириш имконини берадиган ёки ишлаб чиқариш фаолиятига салбий таъсир этадиган сабабларни аниқлаш.

  • деҳқончиликда ялпи маҳсулот етиштиришни кўпайтиришда фойдаланилмаган имкониятларни аниқлаш ва ҳисоблаб чиқиш ҳамда уларни ишлаб чиқариш фаолиятига жалб қилишга доир аниқ таклифларни киритишдан иборат.

Деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш таннарх таҳлилини ахборот манбалари

  • Хўжаликнинг бизнес режа маълумотлари;

  • «Корхона харажатлари тўғрисида»ги ҳисобот;

  • «Ишлаб чиқариш харажатлари» тўғрисида маълумот;

  • «Товар маҳсулоти таннархи» тўғрисида маълумот.

  • Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг таннархини ҳисоблаш, режа ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги таннарх тафовутларини тақсимлаш ҳисоб китоби.

  • Ўсимликчилик харажатлари ва маҳсулотлари чиқишини ҳисобга олиш қайдномаси

Таннарх — муайян миқдорда маҳсулот етиштириш учун қилинган барча харажатларнинг пул шаклидаги ифодасидир.

Download 304.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling