Қишлоқ ХЎжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/41
Sana21.09.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1683212
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41
Bog'liq
cut va sut makhs.kull. ohirg 0

Ферментлар - организмдаги биохимиявий жараённинг ўтишини, чунончи 
айрим бирикмаларнинг синтези ва парчаланишини, моддалар алмашинуви 
жараёнлари ва бошқаларни тезлааштирадиган оқсил мода- лардир. 
Ферментларнинг таъсири тор доирада ихтнсослашган, яъни ҳар бир фермент 
фақат маълум бир моддага таъсир кўрсатади, шу билан бирга ферментлар жуда 
оз миқдорларда бўлганда ҳам таъсирини вамоён қилаверади. 
Сутда кўпгина ферментлар мавжуд. Шулардан баъзиларинн таърнфлаб 
ўтамнз. 
Липаза - ёғларни парчаловчн фермент. Сут безидаги синтез ватижасвда ва 
бактериялар ҳаёт фаолиятининг маҳсулоти сифатнда сутга ўтади. 
Лактазани асосан, сут кислота микроорганизмлари ҳосил қилади. Бу 
фермент сут қанди - лактозанинг глюкоза ва галактоза ҳосил қилиб, 
парчаланишини идора этиб боради, глюкоза билан галактоза жигарнинг нормал 
ишлаб туриши учун зарурдир. 
Фосфатаза қон пайдо қнлиш, суяк ҳосил қилишда мускулларнинг
жумладан, юрак мускулларининг ҳаракатланиш функциясида иштирок этади, 
шунингдек, қисман моддалар алмашшувини идора этиб боради. Бу фермент 
фақат хом сутда бўлади, чунки сут пиширилган ёки пастерлаганда у парчаланиб 
кетади. 
Каталаза моддалар алмашинуви жараёнида ҳосил бўладиган водород 
пероксиднинг заҳарли таъсиридан организмни сақлаб туради. Соғлом сигирлар 
сутида каталаза арзимас миқдорларда бўлади, аммо сут бези яллиғланганда бу 
фермент миддори кескин кўпайиб кетади, касал ҳайвонларнн аниқлаб олиш 
учун шундан фойданилади. 


13 
Пероксидаза организм учун жуда муҳим бўлгаи оксидланиш 
реакцияларини жонлантириб туради. Унинг сутдаги микдори бактерияларнинг 
кўп ёки кам. булншига боғлик эмас, чунки бу фермент сут безида ҳосил булади. 
Сут 80° ва бундан кўра юқорироқ хароратгача киздирилганида у парчаланиб 
кетади. Мана шу нарса сутнинг нечоғлик яхши настерланганини назорат қилиб 
боришшшг ишончли усули бўлиб хизмат қилади. 
Гормонлар ички секресия безларидан ишланиб чиқади. Улар организмдагн 
алмашинув жараёнларига идора этувчи таъсир кўрсатиб боради. Бундан 
ташк;ари, улар сут ҳосил бўлиши ва сут ажралиб чиқиши жараёнларини 
жонлантириб туради. Сутда қуйидаги гормонлар топилган: адреналин, инсулин, 
тироксин, пролактин, окситоцин ва бошқалар. 
Сутда модда алмашинув жараёнларида иштирок этадиган, организмнинг 
касалликларга 
қаршилигини 
кучайтирадиган 
ва 
ичакдаги 
зарарли 
микроорганизмларга қарши кураш олиб борадиган кўпгина бошқа фойдали 
моддалар ҳам бор. Буларга антибиотик моддалар, иммун таналар, опсонинлар, 
лизоцимлар, лактеин ва бошқалар киради. 
И. П. Павлов сутни тенгги йўқ, бебаҳо озиқ овқат маҳсулоти деб атаган 
экан. Унинг сутга берган баҳосининг тўғрилиги сут таркиби ва хоссалари 
ҳақида келтириб ўтилган шу тўлиқсиз таърифдан ҳам кўриниб турибди. 
Собиқ иттифоқ Медицина фанлари академиясининг овқатланиш 
институти маълумотларига қараганда, катта ёшли киши ўрта ҳисобда йилига 
172 кг нчимлик сут ёки сутни нвитиб тайёрланадиган ичимликлар, 5,5 кг 
сариёғ, 5,5 кг сир, 7,3 кг творог, 7,3 кг сметана, 3 кг қуюқлаштирилган ва 1 кг 
қуруқ сут истеъмол қилиши керак. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling