Қишлоқ хўжалиги таълим йўналишларида ўқиѐтган талабалар


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/18
Sana21.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1638052
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Намунавий Микроб-Фит-Биотех-Агрохимия-Агро-Кайтаиш-Мева

 
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва 
услубий жиҳатдан узвийлиги 
 
―Микробиология, фитопатология ва қишлоқ хўжалик биотехнологияси‖ 
фани умумкасбий фанлар мажмуасига таалуқли бўлиб талабалар уни IV- 
семестрда ўрганишади.
Мазкур фан ўқув режасида Ботаника ва ўсимликлар физиологияси, 
тупроқ биологияси ва физикаси, тупроқшунослик ва агрокимѐ, деҳқончилик 
илмий асослари, қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси ва уруғчилиги, 
қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси, 
энтомология ва ўсимликларни ўйғунлашган ҳимоя қилиш, ўсимликшунослик 
ва пахтачилик, мевачилик ва узумчилик, қишлоқ хўжалик иқтисодиѐти ва 
бошқа фанлар билан узвий боғлиқ бўлиб ушбу фанларни ўрганишга асос 
бўлиб хизмат қилади. 
 
Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни 
 
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтининг асосий қисмини қишлоқ 
ҳўжалик маҳсулотларини етиштиришни ташкил қилади. Шу сабабли 
экинларни касалликлардан ҳимоя қилиш, уларни етиштириш технологиясини 
билиш ва қайта ишлаб керакли маҳсулотларини олишда микробиологик ва 
биотехнологик усуллардан фойдаланиш агросаноат тизимининг ажралмас 
бўғинидир.



Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
 
Талабаларнинг фанни ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва 
замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик 
технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни 
ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар маъруза матнлари, 
тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлардан 
фойдаланилади. Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларида мос равишдаги 
илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади. 
 
АСОСИЙ ҚИСМ 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling