10
100 китоб тўплами
ЎЗБЕКИСТОНДА УРЧИТИЛАДИГАН
ОТ ЗОТЛАРИ
Соф қонли инглиз от зоти
Бу зот XVII аср боши ва XVIII аср ўрталарида Англиянинг
маҳаллий отларини
завод чатиштириш усулида араб,
туркман ва турк айғирлари билан чатиштириш натижасида
яратилган. Бу зот асосан баланд бўйли, қуруқ зич
конституцияли, мускуллари яхши ривожланган. Боши енгил,
қуруқ, катта кўзли яққол кўринишда ва ияги кенг жойлашган.
Бўйни ингичка, тўғри ва узун; қарчиғайи баланд ва узун;
кўкраги чуқур; кўкраги узун эгри жойлашган, гавдаси узун,
кўпинча тўғри ва хийла осилган. Тўриқ, қора, малласимон
кулранг тусга эга.
11
Йилқичилик
80–китоб
Араб от зоти
Бу зот қадимий зот бўлиб,
Пруссия отларидан келиб
чиққан деб тахмин қилишади. Ватани Арабистон ярим
ороли бўлиб, келиб чиқишида Ўрта Осиё отлари ҳам
ўз таъсирини кўрсатган. Чунки араблар Ўрта Осиёни
босиб олганда бу ердаги отлардан ҳарбий мақсадларда
фойдаланган. Улар VII-VIII асрларда Ўрта Осиё отларини
Арабистонга ҳайдаб кетганлар ва
бу ерда наслчилик
ишларини олиб бориб соф Араб зоти яратилган. Иссиқ
яйловларда юрганлиги учун кичик,
шароитга чидамли
бўлади.