Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/20
Sana22.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1221427
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Йилқичилик

Ахалтака от зоти
Бу зот Туркманистон ва Қозоғистоннинг қуруқ саҳро 
зоналарида урчитилади. Туркманистонда яратилган. Ўзига 
хос чиройга эга бўлиб, у бошқа зотлардан кескин ажралиб 
турадиган белгиларга эгадир. Уларнинг конституцияси 
қуруқ ва зич, боши енгил ва узунчоқ, бўйни узун, қарчиғайи 
баланд, оёқлари узун, кураги қия бўлиб, қорни тортилган
серҳаракат, туси жийрон, тўриқ, қора ёлсимон. Ҳаракатчан 
ва қизиққон. Одамга тез ўрганади.


13
Йилқичилик
80–китоб
Қорабайир от зоти
Ўзбекистоннинг маҳаллий зоти ҳисобланади. Кўп йиллар 
мобайнида олиб борилган илмий текширишлар бу зотнинг 
туркман ва мўғул отларини чатиштириб яратилганлигини 
исботламоқда. Чунки бу зотда мўғул (озуқага талабчан 
эмаслиги, пишиқлиги) ва туркман (тез югуриши, кучлилиги) 
зотларини хусусиятлари мужассамлашган. Бу зот консти-
туцияси ва бўғимларининг қуруқлиги, терисининг юпқалиги, 
кўзларининг чақнаб туриши, қизиққонлиги ва думининг 
араб отлариникига ўхшаб кетиши билан характерланади. 
Оёқларининг узунлиги билан чопқир Шарқ отларини, 
бўйининг пастлиги, сағрисининг томсимонлиги билан мўғул 
отларини эслатади. 


14
100 китоб тўплами
Орлов йўртоқи от зоти
Бу зотнинг келиб чиқиши А.Г.Орлов-Чесменский ва 
унинг шогирдлари номи билан боғлиқдир. У ўз олдига қуруқ 
конституцияга эга бўлган қизиққон, баланд бўйли, суякдор, 
тез йўртиб чопадиган, араб отларига хос хусусиятга эга 
бўлган от зоти яратишни мақсад қилиб қўяди. Шарқдан араб 
отларини келтиради. Уларни арава тортувчи Дания қора ёл 
саман бияси билан чатиштиради. Барс I номли айғир юзага 
келади ва ушбу айғир 17 йил ишлатилган. Ундан 10 та айғир 
ва 18 та бия олинган. Орлов зотини ҳозирги пайтда йирик-
кучли, енгил, йирик-енгил ва ўртача типлари мавжуд.


15
Йилқичилик
80–китоб

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling