23
Иссиқхоналарда микроиқлим
шароити
33–китоб
ҳарорат, сув ва ҳаво тартиботларини сунъий яратиш мумкин.
Ёруғликни ҳозирча табиий қуёш радиацияси ҳисобига таъ-
минлаш самарали ва фақат айрим вақтларда электр ёрит-
кичлардан фойдаланилади.
Плёнкали қопламалар остида ойна остидагига нисбатан
сутка давомидаги ҳарорат кескин ўзгарадиган, ҳаво намлиги
юқори бўладиган, ёруғлик яхшироқ ва ультрабинафша нур-
ларининг миқдори баландроқ бўладиган микроиқлим юзага
келади. Ўсимликларнинг ўзи ҳам микроиқлимга
катта таъ-
сир кўрсатади. Иссиқхона экини жойлашган ҳаво ва тупроқ
муҳитида, ўсимлик яшай оладиган микроиқлим минтақаси
– агрофитоиқлим яратилади. Иссиқхоналарда микроиқлим
ҳозирги пайтда замонавий ускуналар ва
сенсорлар билан
бошқарилмоқда.
МИКРОИҚЛИМНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Тепа ва ён томондан шамоллатиш
Ички томондан
шамоллатиш. Иси-
тиш тизим
Иссиқхоналарда
микроиқлимни авто
матик созлаш