41
Силос ва сенаж тайёрлаш
98–китоб
СИЛОС ВА СЕНАЖ ТАЙЁРЛАШДА
ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ЎСИМЛИКЛАРНИ
ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНИКАСИ
Ҳар қандай яшил озуқадан силос тайёрлаш мумкин.
Шу билан бирга бу мақсадда энг кўп ишлатиладиган ўсим-
ликлар маккажўхори, жўхори, судан ўти, жўхори-судан ўти
аралашмаси, аралашмалари, итальян майсаси, арпа, буғдой
экинлари, кунгабоқар ва бошқалар.
Маккажўхори етиштириш ва ҳосилдорликни
ошириш агротехникаси
Экиш олдидан тупроқни экишга тайёрлаш одатдаги усул-
ларда амалга оширилиб, ерга ҳайдовдан олдин 200 кг/га ам-
мофос ёки 350 кг суперфос солинади. Баҳорги (май ойида)
экишда “дурагайлар” силос ёки дон учун ёзда эса (вегетация
даври 95 кунгача) дон учун экилади. Экиш сеялкасида 5-6 см
тупроқ чуқурлигида ўтказилади.
Гектар ҳисобига 22-25 килограммдан уруғ сарфлана-
ди. Уруғ униб чиқиб 5-6 та барглар ҳосил бўлгандан сўнг
гектарига 180 кг карбомид ёки 300 кг аммиакли селитра
солинади ва суғорилади. Пояда 10-12 та барг ҳосил бўл-
ганда иккинчи озиқлантириш ва суғориш амалга ошири-
42
100 китоб тўплами
лади. Ўсимликлар гуллашида учинчи ва сўталашида тўр-
тинчи суғориш ўтказилади.
Маккажўхори майдонларига чиритилган органик ўғит-
ларни (25-30 т/га) солиб ерни экишга тайёрлаш
самара-
ли ҳисобланади. Ҳосилдорликни кескин оширади. Баҳор-
да экилган маккажўхорининг силос массаси ҳосилдорлиги
500-550 ц га ва дони 65-70 ц га етади. Тегишлича 100-110 ц ва
95-100 ц озуқа бирлигини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: