Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти тўғрисида қисқача маълумот
Download 74.5 Kb.
|
7. Механизация ИТИ-паспорт
Амалий тадқиқотлар доирасида:
1. Мавжуд чизел-култиваторларни иш кўрсаткичларини ошириш ва энергия-ҳажмдорлигини камайтириш йўналишларида такомиллаштириш асосида юқори қувватли тракторлар учун кенг қамровли чизел-култиватор ишлаб чиқилди. 2. Ерларни экишга тайёрловчи текислагич-юмшаткич машинаси ишлаб чиқилди. 3. Далаларни кўп йиллик илдизпояли бегона ўтлардан тозалаш учун юқори самарали техника воситаси ишлаб чиқилди. 4. Ток илдизларини бир йўла кесиб регенерация этувчи, минерал ўғитларни чуқур локал солувчи ҳамда ҳосилдорликни оширувчи янги технология ва универсал қурилма ишлаб чиқилди. 5. Ўзбекистонда мойли экинларни йиғиштириш ва уруғини тозалашнинг мақбул усуллари ва машиналари ишлаб чиқилди. 6. Экологик тоза полиз маҳсулотлари етиштиришда қўлланиладиган энергоресурстежамкор комбинациялашган агрегат ишлаб чиқилди. 7. Кенг қамровли чигит экиш сеялкаси ва пахтачилик култиватори ҳамда 4К4 ғилдирак формулали трактордан иборат агрегатларни тузиш ва уларнинг иш сифат кўрсаткичларини аниқлашга доир илмий-амалий масалалар ечилди. 8. Лалми майдонларда тупроққа минимал ишлов бериш, ўғитлаш, уруғ экиш технологияси ва техника воситаси такомиллаштирилди. 9. 1,4-2,0 синфидаги 4К4 пахтачилик трактори учун фаол, баланд клиренсли, портал турдаги олд кўприкнинг конструктив параметрлари асосланди ва унинг агротехнологик тавсифномалари тузилди. 10. Ўзбекистон шароитида маржумак (гречиха) етиштириш агротехнологияси мукамаллаштирилди ва унинг донини қайта ишлашнинг ресурстежамкор технологияси яратилди. 11. Замонавий пахта териш машиналари билан пахта ҳосилини 94-96 % йиғиб олишнинг юқори самарадор технологияси ишлаб чиқилди. 12. Ресурстежамкор технология асосида картошка етиштириш учун мавжуд техника воситалари такомиллаштирилди ва янгилари ишлаб чиқилди. 13. Деҳқончилик соҳаси бўйича истиқболга мўлжалланган қишлоқ хўжалигини комплекс механизациялаш машина ва технологиялар тизими ишлаб чиқилди. 14. Чўл озуқабоп ўсимликлар уруғларини етиштиришнинг комплекс машиналари асосланди. 15. Интенсив боғлар ва токзорлар учун махсус тракторнинг параметрлари асосланди. 16. Экинлар уруғларини аниқ меъёрларда экадиган энергоресурстежамкор пневматик сеялка ишлаб чиқилди. 17. Тракторни олди ва орқасига осиладиган ишчи қисмлардан ташкил топган плуг ва комбинациялашган машина ишлаб чиқилди. 18. Чўл яйловларида пичан жамғариш, яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғларини йиғиштириш ва яйлов бегона ўсимликлари (исриқ) га қарши курашиш технологиялари такомиллаштирилди ва ўргич-тўплагич машинаси уларга мослаштирилди. 19. Қишлоқ хўжалик машиналарини энергетик баҳолаш учун динамометрик автосцепка ва унинг калибрлаш усуллари ишлаб чиқилди. Download 74.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling