Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти тўғрисида қисқача маълумот


Институтнинг истиқболли вазифалари


Download 74.5 Kb.
bet6/7
Sana25.01.2023
Hajmi74.5 Kb.
#1119290
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7. Механизация ИТИ-паспорт

10. Институтнинг истиқболли вазифалари.
Илмий фаолият бўйича:
- ҳудудлардаги қишлоқ хўжалигини механизациялаш бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни илмий асосланган техник ечимлар воситасида бартараф этиш;
- смарт технологиялардан фойдаланган ҳолда энергия-ресурстежамкор ақлли қишлоқ хўжалиги машиналари ва қуролларини яратиш ва уларни агрокастерлар, фермер ва дехқон хўжаликларига жорий этиш;
- институт кутубхонаси кейинги йилларда чоп этилган янги адабиётлар билан бойитиш;
- лалми ерлар ва чўл яйловларида дон, мойли ва озуқабоп экинлар етиштириш бўйича янги машиналашган агротехнологиялар ва техника воситаларини яратиш ва жорий этиш йўли билан маҳсулдорлиги кам ерлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган лойиҳалар улуши ошириш.
Илмий кадрларни тайёрлаш бўйича:
- илмий кадрларни тайёр-лашда замонавий усуллар ва илғор хорижий тажрибаларни кенг татбиқ этиш;
- олимларимизга хорижий тилларни ўқитиш бўйича институт ҳузурида бепул курсларни ташкил этиш;
- илмий ходимларнинг касбий, ижодий ҳамда маънавий фазилатларини юксалтириш;
- “Қишлоқ хўжалигининг устувор йўналишлари, глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммоларининг илмий ечимларини тадқиқ қилиш бўйича
2022-2026 йилларга мўлжалланган дастур”га кўра 10 та йўналиш бўйича жами
78 та илмий-тадқиқот ишлари бажаришда ёш олимларни жалб этиш;
- хорижий тилларини яхши ўзлаштирган институт олимлари ва мутахассис-ларини қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва автоматлаштириш соҳаси ривожланган хорижий мамлакатларда малакасини оширишни ташкил этиш.
Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича:
- тупроқ унумдорлигини ошириш, сув ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича Жаҳон банки томонидан ажратилган маблағларни ўзлаштириш;
- институтда яратилган янги техника воситаларини ишлаб чиқариш жараёнига халқаро донорларни ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағларини жалб этиш;
- боғдорчилик ва сабзавот-чиликни механизациялаш соҳаси ривожланган хорижий мамлакатлар билан ҳамкор-ликда рақамли технологияларни жорий этиш бўйича амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
- институтда яратилган ва давлат синовларидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги машиналарини босқичма- босқич серияли ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида хорижий илғор машинасозлик компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Download 74.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling