Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти тўғрисида қисқача маълумот


Илмий-ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантиришдаги муаммолар


Download 74.5 Kb.
bet5/7
Sana25.01.2023
Hajmi74.5 Kb.
#1119290
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7. Механизация ИТИ-паспорт

9. Илмий-ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантиришдаги муаммолар:
- кичик ер эгалари ва иссиқхоналар учун кичик техника воситаларини яратиш мақсадида янги “Кичик техника воситалари” лабораториясини ташкил этиш.
- боғдорчилик ва сабзавотчиликда ишлатиладиган техника воситалари бир-биридан тубдан фарқ қилинишини ҳисобга олиб, “Боғдорчилик ва сабзавотчиликни механизациялаш” лабораториясини иккига, яъни “Боғдорчиликни механизациялаш” ва “Сабзавотчиликни механизациялаш” лабораторияларига ажратиш.
- институтда янги “Маркетинг ва савдо бўлими”ни ташкил этиш. Институтда яратилган ва ишлаб чиқарилган техника воситаларини ҳамда монографиялар, китоблар, рисолалар, илмий асосланган тавсиялар ва қўлланмаларни шартномалар потенциал истеъмолчилар(фермерлар, агрокластерлар)га сотилишини йўлга қўйиш.
- институтда олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар сифатини янада ошириш учун замонавий талабларга жавоб берадиган материал-техник базани ташкил этиш (назорат, ўлчов ҳамда ташхислаш (диагностикалаш)
асбоб-ускуналари в.ҳ.к. билан жиҳозлаш).
- илмий-тадқиқот натижаларни амалиётга жорий этиш ҳажмларини ошириш ва муддатларини кескин қисқартириш мақсадида институт таркибида янги машина ва қурилмаларнинг тажриба нусхалари, уларнинг иш органлари ҳамда эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқарадиган кичик (мини) заводни ташкил этиш лозим.
- янги ишлаб чиқилган трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарининг саноат нусхаларини қабул синовларидан ўтказиш ишларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш, институт олимлари томонидан яратилган ва синовлардан ижобий ўтган янги трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарини қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерида серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш
- институт қошида барча консультатив хизматларни (ОАК дан рўйхатдан ўтган даврий журнал, переплет, баннерлар ва ҳар хил рангли брошюраларни тайёрлаш в.ҳ.к.) истеъмолчиларга етказиш имкониятига эга мини типографияни ташкил этиш.
- институт таркибида “Илмий-инновацион технопарк”ни ташкил этиш ва АКИС билан ҳамкорликда ишлаш;
- қишлоқ хўжалик машиналарини ишлаб чиқарувчи хорижий илғор компаниялар билан ҳамкорликда институт таркибида қўшма корхона ташкил этиш.

Download 74.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling