Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти тўғрисида қисқача маълумот


Институт ер майдонлари ва таркибий тузилмалар


Download 74.5 Kb.
bet2/7
Sana25.01.2023
Hajmi74.5 Kb.
#1119290
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7. Механизация ИТИ-паспорт

5. Институт ер майдонлари ва таркибий тузилмалар. Институтнинг маъмурий ва лаборатория бинолари 5,2 га майдонда жойлашган. Тажриба хўжалигининг умумий ер майдони 78,9 га, шундан, дала тажрибалари учун 23,9 га майдон ажратилган, 55 га майдонда чорва учун озуқа экинлари экилган.
6. Институт илмий салоҳияти. Институтда жами – 125 нафар ходимлар фаолият юритиб, шундан илмий ходимлар – 45 нафарни
(фан доктори – 6 нафар, фан номзоди – 15 нафар). Илмий салоҳият – 46,6%, ходимларнинг ўртача ёши – 48 ёш;
2022 йилда таҳсил олаётган докторантлар сони 28 нафар (DSc – 5,
PhD – 23 нафар).
7. Хорижий ҳамкорлик. ВИМ Федерал илмий агроинженерия маркази, Омск аграр университети, Урал аграр университети, Бутунроссия технологик илмий-тадқиқот институти, Россия Давлат аграр сиртқи университети, Волгоград аграр университетлари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган.
8. Институтнинг 2017-2020 йилларда эришилган ютуқлари.
Юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш мақсадида институтда DSc.05/13.05.2020.T.112.01 рақамли илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш ва илмий кадрларни тайёрлаш бўлими фаолият кўрсатмоқда. Институтда 400 нафарга яқин фан докторлари ва номзодлари тайёрланди. Кейинги 3 йилда 2 нафар илмий ходим фан доктори ва 33 нафар илмий ходим фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ўз диссертация ишларини ҳимоя қилди ҳамда 1 нафар илмий ходим профессор, 9 нафар ходим катта илмий ходим илмий унвонига сазавор бўлди.
Фундаментал тадқиқотлар доирасида:
1. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида замонавий техника воситаларидан фойдаланиш даражасини ошириш, машинасозлик корхоналарида уларни энергия-ресурстежамкорлик йўналишларида такомиллаштиришнинг
назарий-методологик асослари ва оптимал моделлари ишлаб чиқилди.
2. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда турли технологик жараёнларни қўшиб бажарадиган мобил энергия-ресурстежамкор машина-трактор агрегатларини яратишнинг илмий асослари ишлаб чиқилди.

Download 74.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling