Қишлоқ хўжалигининг республика ижтимоий иқтисодиётида тутган ўрни


Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалиги ва унинг ривожланиш истиқболлари


Download 32.86 Kb.
bet2/6
Sana23.04.2023
Hajmi32.86 Kb.
#1391337
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мустакил таълим КХБ 1

1.1. Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалиги ва унинг ривожланиш истиқболлари
Қишлоқ хўжалиги мамлакат халқ хўжалигининг энг муҳим ва йирик тармоғи бўлиб, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига, саноатни хом-ашёга бўлган талабини қондиради. Қишлоқ хўжалиги деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини дастлабки ёки тўлиқ қайта ишлашнинг турли жарёнларини ўз ичига олади. Республика қишлоқ хўжалигида мамлакатнинг иқлим, ер-сув ва моддий ресурсларидан ҳамда халқнинг асрлар давомида тўпланган деҳқончилик маданиятдан унумли фойдаланиш негизида пахтачилик ва дончиликни ривожлантиришга қаратилган. Деҳқончиликда ғаллачилик, шоликорлик, мевачилик, узумчилик, полизчилик, сабзавотчилик соҳалари, чорвачиликда эса қорамолчилик, қўйчилик, қоракўлчилик, эчкичилик, паррандачилик, йилқичилик, асаларичилик, пиллачилик тармоқлари фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон жаҳонда ялпи пахта ҳосилини етиштириш бўйича 4-ўринда, пахта толаси экспорти бўйича 2-ўринда (АҚШ дан кейин) туради. Шунингдек республикада етиштириладиган мева, узум, сабзавот, полиз маҳсулотларининг асосий қисми қўшни давлатларга сотилади. Ўзбекистон ўзининг сифатли пилласи ва қоракўл териси билан ҳам дунёга машҳурдир.
Республика қишлоқ хўжалигида мулкчилик шаклларига кўра: Кооператив (жамоа хўжаликлари, хўжаликлараро корхоналар, ширкатлар уюшмалари, давлат хўжаликлари негизида ташкил этилган хўжаликлар, жамоа мулкига айлантирилган фермалар ва бошқалар); давлат (давлат хўжаликлари, наслчилик заводлари, ўқув-тажриба ҳамда тажриба хўжаликлари); хусусий (деҳқон ва фермер хўжаликлари, хусусийлаштирилган корхоналар) киради. 6 шахсий ёрдамчи хўжаликлари (шахсий эҳтиёжлар учун айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш) секторлари мавжуд.
Ҳаммамизга маълумки, деҳқон ўзи ҳосил етиштириб, уни сотиш билан шуғулланмаса, иш унуми ва самараси бўлмайди. Уларга ўз вақтида банк сервис хизмати, таъминот, истеъмолчи ва қайта ишлаш корхоналари ёрдами берилиб, кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқарилиб истеъмол бозори бойитилмоқда.
Ўзбекистон ҳудуди қишлоқ хўжалиги жиҳатидан 3 минтақага бўлинади: 1. Тоғ ва тоғ олди минтақаси-республика ҳудудининг 20 фоиздан ортиқ майдонини ташкил этади. Уларга, лалмикор деҳқончилик (буғдой, арпа, нўхат, зиғир), боғдорчилик ва узумчилик, мавсумий баҳорги кузги яйловлар бўлиб, чорвачилиги гўшт-жун етиштиришга ихтисослашган.
2. Суғорма деҳқончилик минтақаси – республика ҳудудининг қарийиб 20 %ни ташкил этиб, бу минтақага Фарғона водийси, Мирзачўл, Далварзин чўли, чирчиқоҳангарон, Зарафшон, Қашқадарё ва Сурхон-Шеробод водийлари, Қуйи Амударёни ўз ичига олади. Минтақада пахта, дон, шоли, маккажўхори, картошка, сабзавот-полиз экинлари, емхашак экинлари, боғ ва токзорлар, тутзорлар, резавор экин майдонлари киради.
3. Чўл яйлов минтақаси-республика ҳудудининг 60 фоизини ташкил этади. Ҳудудга чўл ва сувсиз текисликлардан иборат, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари, Қоракалпоғистонда ва Фарғона водийсининг марказий қисмида жойлашган ерлар киради. Республика ҳукумати томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тўғрисида 2011 йилга қадар стратегик режалар ишлаб чиқилди. Унда етиштирилган маҳсулотларни чет эл инвесторлари ёрдамида қайта ишлаш, сақлаш ва етказиб бериш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилди. Маҳсулот ҳажмини оширишда асосий эътибор ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга катта эътибор берилган бўлиб, унинг истиқболли йўналишлари ишлаб чиқилиб амалиётда ташкил этилмоқда.
Бозор инфратузилмасини ривожлантириш бўйича турли тадбирий чоралар кўрилмоқда. Қишлоқ хўжалик аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида охирги йилда ҳукуматнинг қатор фармонлари қабул қилиниб, аҳолини турмуш даражасини яхшилаш, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, касаначиликни ривожлантиришга асосий эътибор берилди. Қишлоқ хўжалигини ривожлатиришда ҳам қишлоқ аҳолисини иш ҳақи тўлаш тизимини яхшилаш, меҳнат шароитларини яратиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалигини индустриал тармоққа айлантириш бўйича кўплаб чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.


Download 32.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling