Қишлоқ хўжалигининг республика ижтимоий иқтисодиётида тутган ўрни


-БОБ. БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИГА ЎТИШ ШАРОИТИДА АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ


Download 32.86 Kb.
bet4/6
Sana23.04.2023
Hajmi32.86 Kb.
#1391337
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мустакил таълим КХБ 1

2-БОБ. БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИГА ЎТИШ ШАРОИТИДА АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
2.1.Агросаноат мажмуаси тушунчаси, вазифаси ва таркиби
Агросаноат мажмуаси (АСМ) – бу қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларни тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, сотиш, инсон омилини активлаштириш ва тайёр маҳсулотни истеъмолчиларга етказиб берувчи, ягона мақсадларга бўйсундирилган тармоқ ва хизматлар йиғиндисидир.
АСМ асосий вазифаси - қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришни таъминлаш, уларни харид қилиш, режаларини бажариш ва сақлашни таъминлаш, сифатли қайта ишлаш ва озиқ-овқат моллари ассортиментини кенгайтиришдан иборатдир. Республика агросаноат мажмуасининг асосий мақсади - аҳолини сифатли озиқовқат ва халқ истеъмоли товарлари билан талаб даражасида таъминлашдир. Бу муаммо сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, унинг талаб даражасида ҳал этилиши 14 аҳоли турмуш даражасини яхшилашни таъминлайди. Бу масалага республика ҳукумати томонидан агросаноат мажмуасига кирувчи барча тармоқларни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга босқичма-босқич жорий этилмоқда. Ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалик хом-ашёсидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва истеъмол буюмлари ишлаб чиқариш ўзича ривожлана олмайди. Унга кўпгина омиллар ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш, маҳсулотни сақлаш, моддий таъминот, сервис хизматлари, маҳсулотни сотиш билан фаолият кўрсатувчи тармоқлар қатнашмоқда.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш, уларнинг сифатини яхшилаш, шунингдек АСМ тармоқларининг самарадорлигини ошириш бўйича иш юритилади. Хўжаликни юритишда индустриал йуналиш асосида иш олиб борилади. Бу борада туман АСМ турли ишлаб чиқариш шакллари мавжуд бўлиб:
1. Хўжаликлараро кооперациялаш - қишлоқ хўжалик кооперация йўналишини ривожлантириб, қишлоқ хўжалигини саноат асосида интеграцион йўналтириб ёки АСМ интеграция усулининг яқинлаштириш демакдир.
2. Хўжаликлараро корхоналарга - бўрдоқичилик комплекслари, бузоқ боқиш, чўчқачилик комплекс.
3. Хўжаликлараро бирлашмаларга - бир гуруҳ ширкатлар ёки бошқа ташкилотлар бирлашиши киради. Бирлашмаларда ишлар интеграция асосида олиб борилиб унда иқтисодий, ишлаб чиқариш потенциалларидан унумли фойдаланишга қаратилади. Интеграция 2 га бўлиниб, улар: горизонтал ва вертикал интеграциядир.
Горизонтал - бир хил маҳсулот, дон, гўшт, сут етиштирадиган тармоққа айтилади.
Вертикал интеграция - ишлаб чиқаришнинг маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, сотиш билан шуғулланади. Эндиликда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши кооперация ва интеграциясиз истиқболга эга эмаслиги аён бўлиб қолмоқда.
АСМ тизимига кирувчи корхоналар ўртасидаги ташкилий-иқтисодий алоқаларни умумлаштириб, кооператив тизимини шаклантириш зарурлигини кўрсатмоқда. Кооперация тизими - ўз фаолиятига кўра турлича, яъни минтақага қараб туман ичида, ёки туманлараро, шунингдек вертикал ва горитзантал бирикмалар ҳолатида бўлиш мумкин. Ягона йуналишда, субектларнинг бир хил маҳсулот ишлаб чиқариши, қайта ишлаши хизмат кўрсатиши бўйича бирлашади. Турли йуналишда, субектларнинг турли фаолият кўрсатувчи, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ташиш, тайёрлаш ва маҳсулот сотиш бўйича бирлашади; 15 -вертикал бирлашмалар ҳолатида ўзаро маҳсулот ишлаб чиқариш, уни қайта ишлашдан бошлаб то истеъмолчига тайёр ҳолатда етказишдаги барча жараённи ўз ичига олади. -горизантал бирлашмаларда бир ёки икки хил иш турлари бўйича фаолият кўрсатиш билан чегараланиб қоладиганлар. Кўп холларда кооперация муносабатлари қайта ишлаш корхоналари негизида (сут, консерва, виночилик, пахта тозалаш заводлари, гўшт комбинати, улгуржи, савдо бозори, маҳсулот тайёрлаш, сотиш корхоналари) бўлиши мумкин. Юқоридаги фаолиятни ўзаро ихтисослаштириб, корхоналар интеграциялашув жараёнларини қўшиб олиб боришдан иборатдир.

Download 32.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling