Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/45
Sana12.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1265147
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
Монография - module innovation

Чигит экиш
Тупроқнинг 10 см чуқурликдаги ҳарорати ўртача 12 даража бўлганда тукли чигитларни, 14 даража 
бўлганда туксизлантирилган чигитларни экишга киришиш мумкин. Чигит экишни мақбул муддати 
Тошкент вилояти учун 5-15 апрель бўлиб ҳисобланади. Бу муддат об-ҳавонинг келишига қараб 5-10 
кун эрта ёки кеч ўтказилиши мумкин.
Чигит экишни биринчи навбатда тез қизийдиган енгил, ўртача қумоқ ва тез етиладиган 
майдонларда, кейин эса оғир тупроқларда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Тупроқ ҳарорати паст 
бўлганда экилган чигитни бир қисми чириб кетади ва ниҳоллар сийрак ўсиб чиқади.
Чигит механик таркиби оғир, секин қизийдиган тупроқларда 3-4 см, бошқа тупроқларда 4-5 
см чуқурликда экилади. Экиш тўлиқ тугатилган, деб ҳисобланиши учун далалар чети, симёғоч ва 
ўқариқлар атрофи қўлда экилган бўлиши керак. Шундагина барча майдонларда тўлиқ гектарлар 
ҳосил қилинади.
Чигит экиш меъёрига алоҳида аҳамият бериш даркор. Тукли чигит гектарига 45-50 кг экилганда, 
далада мақбул кўчат қалинлигига эришилади. 
Туксизлантирилган чигитларни гектарига 25-30 кг сарфлаб, намламасданэкилади. Ғўзани 
қўшқаторлаб экишни балл бонитети 30-40 ва 50 баллик текис, механик таркиби енгил ва ўрта 
тупроқларда, кўп йиллик ва бир йиллик бегона ўтлар камроқ учрайдиган далаларга жорий этиш 
юқори самара бериши аниқланди.
Ғўзани қўшқаторлаб экишда ўсимликлар қаторораларига тўғри жойлаштирилади, ғўза ғовлаб 
кетмайди. Қўшқаторларда одатда бир қаторлаб экишга нисбатан туп сон тупроқ унумдорлигини 
ҳисобга олиб, 20-30 фоиз, енгил ва шағалли тупроқларга 30-40 фоиз кўчатлар кўп қолдирилади. 
Қўшқаторлар оралиғи 25-30 см қилиб экилса, ғўзани биринчи ва иккинчи ишлов беришда қўшқаторлар 
оралиғига ишчи органлар ёрдамида ишлов берилиши тупроқни юмшатади, натижада бегона ўт кам 
бўлади. Қўшқаторда сув 10-15 фоиз кам сарф бўлади. 
Чигит қўшқаторлаб экилганда пахта ҳосили 10-13 кун эрта очилади, етиштирилган ҳосил қисқа 
вақтларда йиғиштириб олинади ва кузги буғдойни экиш учун шароит яратилади.
Чигит экишни мақбул муддатларда, агротехник талабларга риоя қилган ҳолда ўтказиш, ерга 
қадалган чигитни тупроқдаги нам ҳисобига ундириб олишни ва пахта майдонларида тўлиқ ниҳоллар 
ҳосил этилишини таъминлайди. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling