Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Касаллик қўзғатувчиси ва унинг белгилари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Касаллик қўзғатувчиси ва унинг белгилари. Вертициллёз вилтини дейтеромицетлар 
синфига оид Verticillium dahliae замбуруғи қўзғатади. Лабораторияда озиқа муҳитида у вегетатив 
мицелий, конидия, оидия ва микросклероцийлардан иборат бўлган, олдин оқ, сўнгра қораядиган 
колониялар ҳосил қилади. Конидифоралар рангсиз, фиалидлари поячасининг бир нечта жойидан, 
3-4 тадан тўп бўлиб чиққан, уларнинг учларида конидиялар шилимшиқ модда ёрдамида, думалоқ 
бош шаклида ёпишган, ўлчами 20,4-44,0 х 3,2 мкм. Конидиялари бир ҳужайрали, рангсиз ёки 
эллипс шаклли, ўлчами 1,4-12,3 х 1,4-4,2 мкм. Микросклероцийлари шакли ўзгарувчан, одатда 
думалоқ ёки бироз узунчоқ, диаметри 225 мкм гача, туси тўқ-қўнғир ёки қорамтир (Рамазанова
1975; Мирпўлатова, Юнусов, 1981; Пересьпкин ва б.қ.,1990). Микросклероций 2 хил 
ҳужайралардан ташкил топган бўлиб, ташқи қатлами қалин деворчали, рангли, ядросиз, ички 
қисми эса юпқа деворчали, рангсиз, ядроли ҳужайралардан иборат. Фақат ички қисмидаги 
ҳужайралар ўсиб гифа ҳосил қилади (Шмотина, 1970). Микросклероцийлар-32
0
Сда бир неча йил 
80°Сда 3 соат, далада тупроқда 10 (Каримов, 1976) ёки 20 йилдан кўп сақланиши мумкин. 
Тадқиқотчилар ташқи кўриниши ва ўсиш белгиларига асосланиб, замбуруғнинг 3 тадан 6 тагача 
хилини ажратишган (Панфилова, Рамазанова, 1962; Комилова, 1964; Ҳайдарова, 1965, 1966; 
Сидорова, 1983 ва б.қ.). Улардан бири ғоят кўп микросклероций ҳосил қиладиган қора хил, 
иккинчиси- микросклероцийлари бўлмаган оқ хил, қолганлари бу белги бўйича ўртача 
мавқедалиги аниқланган. Ғўзадан ажратиб олинган барча замбуруғ штаммлари ҳар доим 1-хилга 
мансуб, аммо озиқа муҳитида 1-2 марта кўчириб экилгач бошқа хиллари ҳам ажралиб чиқа 
бошлайди. Бу хилларнинг ҳар бири ичида ғўзага ҳам баланд, ҳам паст вирулентлари бўлгани учун, 
уларни физиологик ирқ деб санаш мумкин эмаслиги таърифланган (Бенкен ва б.қ., 1974; 
Сидорова, 1983). 
Бир туп касал ғўзада минглаб микросклероций ҳосил бўлади (Garber ва б.қ., 1996). 
Ғўзада вилтни Verticillium туркумининг бошқа намояндалари -V. alboatrum (Сидорова, 1983), 
V. nigrescens (Bugbee. 1967), V. fumosum (Семан. 1983) ва V. lateritium (Сидорова, 1983) – қўзғата 
олади деб хабар қилинган, аммо ҳозирги пайтда касаллик сабабчиси сифатида ҳам фан фақат бир 
тур - Verticillium dahliae ни тан олади (Garber ва б.қ., 1996).

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling