Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Trichoderma barzianum ва бошқа замбуруғлар, Bacillus subtilis Pseudomonas spp., бактериялари)
билан дориланади ва кимёвий усулга деярли тенг самарадорлик кузатилади (De Vay ва б.қ., 1991; Garber ва б.қ., 1996). Агротехник чоралардан ғўзани ғалла, маккажўхори, пиёз, саримсоқ каби экинлар билан алмашлаб экиш тупроқдаги патогенларнинг миқдорини камайтиради. Ҳар йили ғўза эқиладиган далаларда патогенларнинг, айниқса уларнинг ниҳолларда кучли касаллик қўзғатадиган штаммларининг миқдори кўпайиб боради; бу ҳол беда, қанд лавлагиси ва вигна экилган майдонларда ҳам кузатилади (Garber ва б.қ., 1996). Тупроқни соляризация қилиш - ниҳол касалликлари қўзғатувчиларига қарши курашнинг яна бир нокимёвий (агротехник) тадбирларидан бўлиб, унинг моҳияти тиниқ полиэтилен парда (плёнка) билан ёпилган тупроқда ҳарорат кескин ошиши натижасида тупроқдаги патоген организмларни (ва бегона ўтларни) ҳалок қилишдир (De Vay ва б.қ., 1980). Ёзда тупроқ 4 ҳафта ёпиб қўйилса, ниҳол касалликларининг бир нечта асосий қўзғатувчиларидан халос бўлиш мумкин ва бир ишловнинг фойдаси 2 йилга етиши аниқланган. Юқоридаги муҳокамалар асосида, чигит ва ниҳол касалликларига қарши курашнинг асосий чоралари қуйидагилардан иборат: -далаларни экишдан олдин пухта ҳозирлаш ва текислаш; ниҳоллар ўсиш даврида тупроқни юмшатиб туриш, қатқалоқ бўлишига йўл қўймаслик; - иложи борича кислота билан туксизлантирилган ва юқори сифатли уруғлик чигит қўллаш; - экишни, чигит сифати ва об-ҳаво шароитларини ҳисобга олган ҳолда, тавсия қилинган муддатларда ўтказиб тугатиш; -алмашлаб экишда далани ниҳол патогенларидан тозаловчи экинлар кўллаш; - гоммоз ва бошқа ниҳол касалликларига чидамли ғўза навлари яратиш; - янги ҳимоя тадбирлари (биологик усул, соляризация)ни синаш ва қўллаш; -чигитни, унинг зарарланганлиги ва эқиладиган далалар тупроқларида мавжуд касалликлар турларини ҳисобга олган ҳолда, самарали дорилардан бири ёки уларнинг қоришмалари билан дорилаш; тукли чигитни экишдан олдин ивитиб димлаш пайтида, уни сувга бўктириб, дори ювилиб кетишига йўл қўймаслик. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling