Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Бошқа ниҳол касалликлари. Аскохитоз


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Бошқа ниҳол касалликлари. Аскохитоз касаллик ғўза ниҳолларини баҳор ҳарорати 
салқин, серёмғир мамлакатларда тарқалган бўлиб, ниҳолларнинг шира, трипс билан зарарланиши, 
тупроқда озиқа моддалар етишмаслиги ва шу кабилар аскохитознинг ривожланишига сабаб 
бўлади. Аскохитоз одатда даланинг у ер бу ерида, манба шаклида, учрайди. Баъзида ёш 
ниҳолларни нобуд қилиши ва уларнинг сонини жиддий камайтириши мумкин. Ҳарорат кўтарилиб, 
ҳаво қуруқ бўлиб турса, ниҳоллар сарғаяди, аммо улар ўсишда ва ҳосил тўплашда кеч қолишади, 
ҳосилнинг сифати пасаяди. Қўзғатувчи замбуруғ уруғ ва ўсимлик қолдиқларида сақланади. 
Жанубий склероциал илдиз (ва поя) чириши. Дунёнинг тропик ва суптропик мамлакатларида 
тупроқда яшайдиган асосий патогенлардан бири, Sсlеrоtium rolfisii замбуруғи баъзида ғўзада ҳам 
касаллик қўзғатади. Шоналаш фазасида илдиз чириш ва кейинчалик кўсакда некротик доғлар 
ҳосил қилса ҳам, замбуруғнинг энг кўп зарари ғўза ниҳоллик пайтида кузатилади (Watkins ва 
б.қ.,1981). 
Замбуруғ одатда қум ёки қумлик-лойтупроқларда, намлик юқори бўлганида, ниҳол 
илдизининг тупроққа яқин қисмини (илдиз бўйинчасини) зарарлайди. У биокимёвий жиҳатдан ўта 
фаол, гифалардан кўп миқдорда фитотоксик оксалат кислотаси, ҳужайра деворчаларини емирувчи 
полигалактуроназа, целлюлаза ферментлари ва бошқа моддаларни чиқаради, ҳужайраларни нобуд 
қилади, тўқималарни юмшатиб юборади, илдизи ёки унинг бўйинчасида халқасимон яра ҳосил 
қилади. Агар поянинг пастки қисми ёки унга яқин ерида ўқ илдиз яра билан ўраб олинса, ниҳол 
бирдан сўлиб, нобуд бўлади. Намлик юқори бўлса, замбуруғ тупроқ юзига чиқади, поя атрофида 
пахтасимон оқ мицелий ва унинг устида концентрик доиралар шаклида жойлашган склероцийлар 
ҳосил қилади. Мицелий поядан 10 см гача масофага ўсиши мумкин. Склероцийлар олдин оқ 
бўлиб, тезда сарғиш жигар ранг, сўнгра тўқ қўнғир тусга киради, диаметри 0,1-1,0 мм ёки каттароқ 
бўлади. Касаллик ғўзадан кўра, помидор, қалампир, лавлаги, ерёнғоқ ва қовоқсимон экинларга 
катта талофат етказади. Замбуруғ ғўзада АҚШ, Перу, Ҳиндистон ва баъзи бошқа мамлакатларда
тарқалган (Watkins ва б.қ.,1981). Ўзбекистонда учраши ҳақида маълумотлар йўқ.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling