Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Фузариоз. Фузариоз ниҳол касалликларига хос ҳамма аломатларни юзага чиқаради, илдиз 
ва поя тўқималарида доғлар ривожланишига, уларнинг ички қисмлари қўнғир тусга кириб, 
чиришига олиб келади. Ниҳол униб чиққандан сўнг, поясининг тупроқ юзасига яқин бўлган 
қисмида қўнғир ёки қизғиш-қўнғир тусли некротик доғлар пайдо бўлади, поянинг ўша жойлари 
нозиклашади, ҳалқасимон яра ривожланади ва оқибатда, ниҳол нобуд бўлади. Бу касалликларни 
Fusarium monileforme, F.oxysporum, F. roseum ва бошқа Fusarium турлари қўзғатади (Нил,1956; 
Davis ва б.қ.,1981). Ғўза ризосферасидан 9 та Fusarium турлари ажратиб олинган ва улар ўрта ва 
ингичка толали навларни зарарлай олиши кўрсатиб берилган (Файзиев,1980). 
Фузариоз касалликлари ғўза ниҳолларининг далада униб чиқишидан олдин ва сўнг нобуд 
бўлишининг бош сабабчиларидан бири деб ҳисобланади (Davis ва б.қ.,1981). Уларнинг кучли 
ривожланишига ғўза ниҳоллари учун об-ҳаво ноқулай (паст ҳарорат, юқори намлик) бўлиши, ҳар 
хил стресс омиллар (ўсимликларда бошқа касалликлар ҳам мавжудлиги, озиқа моддалари 
етишмаслиги, механик шикастланишлар, пестицидларнинг нотўғри қўлланилиши ва ҳ.к.,) сабаб 


11 
бўлади. Ниҳоллар зарарлангандан сўнг ҳарорат кўтарилса ҳам фузариоз ривожланишини давом 
эттираверади. 
Юқорида кўрсатилганидек, касалликни қўзғатувчи замбуруғлардан бир тури, F.oxysporum, 
ғўзада фузариоз сўлишнинг сабабчисидир. Бу замбуруғ Ўзбекистонда кўп учрайди, масалан 
Сурхондарё вилоятида ғўза майдонларининг 85 фоизи зарарланган. Натижада далада тупроқ кучли 
зарарланган жойларда ингичка толали ғўза ниҳоллари 80-85 фоизгача нобуд бўлган 
(Каримов,1976). 
Ўрта толали ғўза навлари ниҳолларининг фузариоз таъсирида кўплаб нобуд бўлиши 
Андижон вилоятининг Марҳамат туманида 1978 йилда кузатилган (Матвеев,1984). Худди шундай 
аҳвол 1980 йиллардан бошлаб, деярли барча бошқа вилоятларда ҳам кузатилмоқда ва 
Ўзбекистонда ўрта толали ғўза ниҳолларининг энг кенг тарқалган ва хавфли касаллигига 
айланганлиги хабар қилинмоқда (Алимуҳамедов,1989; Каримов,1989; Кравцова, 1989, 
Ҳайдаров,1989; Ишмуҳамедов,1989). 
Питиоз. Касалликни оомицетлар синфига оид, тупроқда ҳаёт кечирадиган Pythium 
замбуруғи турлари чақиради. Улар ниҳол касалликларининг барча белгиларини юзага келтириши 
мумкин. Унаётган чигит (айниқса энди унаётган ўқ илдизча) ва тупроқ юзасига чиқаётган ёки 
чиққан гипокотиль ва уруғбарг питиозга жуда мойил ва чидамсиз бўлади ва осон зарарланади. 
Кучли шикастланган чигит ва ниҳол органлари (айниқса гипокотиль ва ўқ илдизча) замбуруғ 
таъсиридан юмшаб, бўтқага ўхшаш бўлади ва буришиб қолади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, 
агар тупроқ ҳарорати ва намлиги паразит учун оптимал бўлса, у 1-2 соат ичидаёқ чигитга ҳужум 
қилади. Гипокотилда касаллик кичик доғчалардан бошланади, сўнгра улар ўсиб, бироз ботиқ, 
некротик доғлар (яралар)га айланади. Доғларнинг кўриниши қайноқ сувда пишгандай, туси олдин 
сал асал ранг, сўнгра қизғиш-қўнғир бўлади. Улар ривожланиб, гипокотилда узунлиги илдиз 
бўйинчасигача етадиган ҳалқа ҳосил қилиши мумкин. Агар чигит (ва у орқали ниҳол) ҳимоя 
қилинмаса, питиоз кўпинча уларни нобуд қилади; нобуд бўлган ниҳоллар ёки ётиб, ёки тикка 
ҳолда қуриб қолади. Чин барглар чиққанда, питиоз ниҳолнинг ўқ ва иккиламчи илдизларида оч-
жигар ранг, тўқималари юмшаган доғлар ҳосил қилади. 
Шикастланган ғўза намуналаридан 10 тадан кўп Pythium турлари ажратиб олинган ва 
уларда ғўзага нисбатан паразитлик хусусияти борлиги сунъий зарарлантириш орқали исботланган; 
улардан энг вирулент ва кенг тарқалгани Pythium ultimum тури эканлиги аниқланган (Davis ва 
б.қ.,1981). Унинг диагнози: мицелий ҳужайраларга бўлинмаган, фақат эски, анча сақланган 
замбуруғ культураларида бўлинган. Гифалар диаметри 1,7-6,5 мкм, ўртача 3,8 мкм. 
Зооспорангийлари гифанинг тепа қисмида ривожланади, думалоқ шаклда, диаметри 18-28 мкм, 
ўртача 20 мкм, баъзида гифа ўртасида (интеркаляр) пайдо булади, шакли бочкасимон, ўлчамлари 
14-17 мкм дан 22-28 мкм гача; зооспорангий фақат гифа ўсимталари ҳосил қилиб ниш отади 
(зооспоралари йўқ). Оогонийлари силлиқ, гифанинг тепа қисмида, кам ҳолларда – интеркаляр, 
думалоқ, диаметри 19,6-22,9 мкм, ўртача 20,6 мкм. Антеридийлари оогоний остида биттадан 
жойлашган, моноклин типида. ООспоралари аплеротик типида, биттадан, думалоқ силлиқ қалин 
деворчали, диаметри 15-19 мкм, ўртача 16,3 мкм, марказида жойлашган глобуласининг атрофи 
тузилиши дона-дона бўлган протоплазма билан қопланган (Пидопличко,1977).
Ғўза ниҳолларини питиоз тупроқ ҳарорати паст ва намлиги юқори булганда кучли 
зарарлайди. Тупроқ ўртача ҳарорати 20 
0
С дан16 
0
С гача пасайса, ниҳолларнинг питиоз билан 
зарарланиши 3,6 баробар кўпаяр экан; намлик 12% дан 18% гача ошса, ниҳоллардан ажратиб 
олинадиган замбуруғ миқдори 11,4 баробар кўп бўлиши аниқланган. Pythium ultimum ҳам юқори 
(23,9-26,7
0
С) ҳароратга нисбатан пастроғини (17,8-21,1
0
С) афзал кўриши тасдиқланган 
(Johnson,1979). Шу билан бирга ғўзада питиоз қўзгатувчилари орасида илиқ ҳавони афзал 
кўрадиган турлар (Pythium apbanidermatium каби) ҳам учрайди (De Vay ва б.қ.,1977). 
Питиоз қўзғатувчилари тупроқда ўсимлик қолдиқлари ичида ўзларининг гифа, қалин 
деворчали (хламидоспора), ооспора ва спорангийлари ёрдамида сақланади. Тупроқда Pythium
ultimum пропагулалари миқдори ошиши билан дориланмаган чигит ва ғўза ниҳолларининг 
ҳаётчанлиги пасайиши юқори корреляция (r=-0,94) билан аниқланган (De Vay ва б.қ.,1982). Бу 
замбуруғнинг даладаги табиий популяцияси миқдори 1 г тупроқда 100 пропагула бўлганида 
ниҳолларнинг яшовчанлиги 50 фоизга пасаяди. 
Питиоз қўзғатувчилари дунёнинг барча минтақаларида учрайдиган ҳамахўр замбуруғлар 
булиб, улар кўп хил (техник, ғалла, сабзавотғполиз, дуккакли ва ҳ.к.,) экин турларининг уруғи, 
ниҳол 
ва 
майсалари 
ҳамда 
етилган 
ўсимликларини 
зарарлайди 
(Waterhouse,1968; 
Пидопличко,1977; Новотельнова, Пыстина,1978). Ғўзада питиоз АҚШда, айниқса «ғўза камари» 


12 
штатларининг шимолий қисмларида энг хавфли ниҳол касаллиги ҳисобланди; Мексика, Миср ва 
Суданда учрайди (Jосоb, 1969; Пидопличко, 1977; Davis ва б.қ., 1981; Dе Vау ва б.қ., 1982), Бошқа 
давлатларда, жумладан Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжонда ғўзада ушбу касаллик 
ҳақида маълумотлар, Степанова М. Ю. (1972) хабарларидан бошқа, деярли йўқ. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling