Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Ризоктониоз. Қўзғатувчи организм Tbanatepborus cucumeris базидиомицетлар синфига
оид замбуруғ бўлиб, тупроқда вегетатив Rhizoctonia solani шаклида, одатда ўсимлик қолдиқларида сапрофит сифатида яшайди, аммо касалликка мойил ўсимлик турларининг илдизлари зарарланган тупроқ зонасига кирганда, замбуруғ кучли паразитга айланади. Rhizoctonia solani битта ўзи, ёки бошқа патоген замбуруғлар билан бирга ниҳол касалликларини барча хилларини қўзғата олади. Замбуруғ экилган чигитни чиритиши ва ниҳолларни тупроқ юзасига чиқишидан олдин ёки кейин касаллантириши мумкин. Салқин об ҳаво туфайли ниҳоллар ўсиши секинлашган ёки тўхтаб турган пайтда зарарланиши кучаяди. Аммо Pythium ultimum туридан фарқли ўлароқ Rhizoctonia solani ҳаво исигандан сўнг ҳам айниқса, тупроқ паразит билан кучли зарарланган ҳолда ниҳолларни шикастлашни давом эттираверади. Замбуруғ билан зарарланган ўсимлик қолдиқлари далага ишловлар бериш пайтида кенгроқ жойларга тарқалади ва оқибатда паразит билан ниҳолларнинг учрашиш эҳтимоли ошиши мумкин. Паразит гифалар ёрдамида, одатда чин барглар чиққунига қадар, ниҳол уруғпалла, гипокотиль ва илдизнинг юмшоқ тўқималарига эпидермисни тешиб киради ва кейинги икки органда ботиқ қўнғир қизғиш-қўнғир, кейинчалик тўқ-қўнғир, узунлиги 1-2 мм дан бир неча см гача бўлган 9 доғлар ҳосил қилади. Бу доғлар ва яраларда ривожланган сарғиш-қўнғир гифалар ёрдамида замбуруғ ниҳолни ички тўқималарига ўтиб, уларни чиритади. Ниҳол поясининг тупроқ юзасига яқин қисми нозиклашиб ҳалқасимон яра билан қопланиши, Rhizoctonia solani замбуруғи учун хос характерли белги бўлиб ҳисобланади, аммо бундай зарарланишнинг сабабчиси Thielaviopsis basicola, Pythium ultimum, ва Fusarium spp., замбуруғлари ҳам бўлиши мумкин. (Garber ва бошқ. 1996). Замбуруғ ўзидан чиқарадиган оксалат ва бошқа органик кислоталар билан тўқима ҳужайраларини ўлдиради, целлюлоза ва пектиназа ферментлари ёрдамида ҳужайра деворчаларини емиради, тўқимадаги озиқа моддаларини ўзлаштиради, тез ўсади ва унинг гифаларида узоқ вақт сақланишга мўлжалланган, йўғон, тўқ қўнғир склероцийлар ривожланади. Вақт ўтиши билан склероцийлар қора тусга киради ва ўлчами 1 мм ёки каттароқ диаметрга етади. Бу йўғон ҳужайра ва склероцийлар тупроқда, ўсимлик қолдиқларида, касалликка мойил хўжайин экинни тўқималари яна пайдо бўлгунча сақланаверади. Агар ниҳолнинг касалланган тўқимаси лабораторияда қулай ҳароратда қолдирилса, унинг усти сарғиш-қўнғир гифалар билан қопланади ва замбуруғ Rhizoctonia solani тури эканлиги микроскопда осон аниқланади. Бу замбуруғнинг асосий зарари – далада ниҳолларни чиритиб, уларнинг сонини камайтириб юборишидадир. АҚШда ўтказилган тажрибаларнинг кўрсатишича, баъзи далаларда ниҳоллар сони Rhizoctonia solani таъсиридан 50 % гача камаяр экан (Presley, 1972). Замбуруғ ғўзадан бошқа ҳар хил сабзавот, техник ва бошоқли экинларни ҳам касаллантиради, аммо бир экиндаги популяция иккинчи экин учун безарар; мисол учун далада картошкада ривожланган склероцийлар бошқа экинларни касаллантирмайди. Бир экин тури далада узоқ йиллар мобайнида ўстирилганда, тупроқда ўша экинни жуда кучли зарарлайдиган популяция тўпланиб, йилдан-йилга кўпайиб бориши аниқланган (Davis ва б.қ. 1981). Ризоктониоз бутун дунёда, ғўзада айниқса Хитой, Миср, Ҳиндистон, АҚШ ва бошқа мамлакатларда кенг тарқалган, Марказий Осиёда ҳам барча ерларда, кўпроқ марказий ва шимолий минтақаларда учрайди (Расулев, 1981). 1969 йили Фарғона вилоятида янги униб чиққан ниҳолларда ва Андижон вилоятида ўсимликлар 3-4 чин барг чиқариш фазасида касаллик кучли ривожлангани тўғрисида хабар қилинган (Степанова, 1972). 1998-1999 йилларда Сурхондарё вилоятидаги 4 та туман далаларидан олинган касалланган ғўза ниҳоллари лаборатория шароитида текширилганда Rhizoctonia solani замбуруғи тарқалиши бўйича 2-ўринда бўлиб, таҳлилдаги 14 намунадан 7 тасида топилган; ҳар бир намунадаги ниҳол органларининг 20,7 – 46,7 фоизидан замбуруғ ажратиб олинган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling