Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Кишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг бошқа фанлар билан алоқаси


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг бошқа фанлар билан алоқаси. 
Фитопатология фани тарихий тараққиётида қўйидаги умумбиологик ва қишлоқ хўжалик фанлари 
билан узвий боғланган. Патоген микроорганизмлар қаторига замбуруғлар, бактериялар, вируслар 
ва немотодалар кирганлигидан фитопатология фани микология, бактериология, вирусология ва 
немотодология фанлари билан узвий боғланган. Касалланган ўсимлик ҳужайра ва тўқималарида 
рўй берадиган физиологик ва биокимёвий жараёнларни ўрганишда физиология ва биокимё фани 
ютуқларига асосланади. 
Қишлоқ хўжалигига янги экинлариииг экилиши, уларни иқлимлаштирилган 
ҳудудларининг кенгайиши, уларни етиштириш билан шуғулланадиган ўсимликшунослик фани 
ютуқларига асосланишини тақозо қилади. Ўсимликлар навлари тўғрисида фитопатологлар 
тўплаган маълумотлар селекционер ва генетикларнинг касалликларга чидамли навларини 
яратишда муҳим аҳамиятга эга. Деҳқончилик, тупроқшунослик, агрокимё фанлари тавсиясидаги 
экинларни экиш муддати, тупроққа ишлов бериш, ўғит қўллаш ва алмашлаб экишга амал қилиш 
фитопатологлар назоратида бўлиши керак. 
Ўсимликларни ҳашаротлардан ҳимоя қилишда фитопатологларнинг энтомологлар билан 
яқиндан ҳамкорлик қилишини тақозо қилади. Ўсимликларнинг касалликларига қарши курашда 
қўлланиладиган кимёвий моддалар – фунгицидлар ва уларга ишлов бериш машиналаридан 
фойдаланишда фитопатология фанини органик ва анорганик кимё ҳамда механизация фанлари 
билан боғлайди. Қишлоқ хўжалик экинларига қарши курашда қўлланиладиган кимёвий, 



агротехник ва биологик кураш чораларининг иқтисодий биологик самарадорлиги иқтисодиёт ва 
математика фанлари методлари билан ҳисоблаб чиқилади. 
Фитопатология фанининг вазифалари. Қишлоқ хўжалиги ходимлари олдида турган 
асосий вазифа экинлар ҳосилдорлигини ошириш учун уларнинг касалликларига қарши самарали 
кураш чораларини ишлаб чиқаришдир. Бунинг учун касалликларга чидамли навларни экиш, 
юксак агротехника ва фитосанитария қоидаларига амал қилишда экологик зарарсиз бўлган қарши 
кураш усулларини қўллашни тақозо қилади. 
Ўсимликларни касалликлардан ҳимоя қилишда илмий асосланган тавсияларни ишлаб 
чиқиш учун Ўсимликларни ҳимоя қилиш институти ва Қишлоқ хўжалик илмий ишлаб чиқариш
маркази, Республика, вилоят карантин инспекциялари, тадқиқот лабораториялари ва кафедралар 
фаолият кўрсатмоқда. Илмий ходимлар ва мутахассислар олдида турган асосий вазифа, қишлоқ 
хўжалик экинлари касалликларига қарши курашнинг техник ва иқтисодий самарадорлигини 
ошириш, кимёвий кураш чораларининг инсон саломатлигига, табиатга салбий таъсирини назорат 
қилишдир. 
Ҳозирги экологик ҳолатда қишлоқ хўжалигидаги илмий – техник тараққиёти даврида 
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг асосий вазифаси қишлоқ хўжалигидаги жадаллаштириш 
жараёни механизмини тўғри тушунган ҳолда микроорганизмлар миқдори ва уларнинг 
хусусиятларини мониторинг қилиш асосида зарарини камайтиришдир. 
Қишлоқ хўжалик экинларини касалликлардан ҳимоя қилишни такомиллаштиришда 
халқаро ҳамкорликлар асосий рол ўйнайди. Хорижий фирмалар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик 
ва тажриба алмашиш экинларни касалликлардан ҳимоя қилишнинг истиқболли ва долзарб 
йўналишларининг стратегия ва тактикасини ишлаб чиқиш имконини беради. 
Саволлар: 
Қишлок хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади қандай?
Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг вазифаси нима? 
Қишлок хўжалик фитопатологияси қандай фанлар билан боғланган? 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling