39
Баъзи ирқлар ҳосил қиладиган пикнидаларнинг ўлчами, кўриниши ва рангги склероцийларникига
айнан ўхшаш; улар тўла тўқима ичида ривожланади ва пишиб етилганда эпидермисни ёриб
чиқади. Пикнида оғизчасидан 1 ҳужайрали, тухум шаклли, рангсиз конидиялар чиқади ва бошқа
ўсимликларга ўтиб зарарлайди (Watking, 1981).
Грецияда ғўзанинг маҳаллий Дадиотико нави паразит билан кучли зарарланган ва 5-40
фоиз экин нобуд бўлган. Қўшни даладаги Америка навлари зарарланмаган.
Бунинг сабаби
сифатида Дадиотико нави илдизларининг пўсти жуда юпқалиги, тез-тез чатнаши ва замбуруғ
илдизга осон кириши кўрсатилади (Watking, 1981). Касаллик чириндиси кам тупроқларда, юқори
ҳарорат ва сув танқислиги кузатилганда кучли ривожланади (Ghaffar ва б.қ., 1969; Watking, 1981).
Замбуруғ ғўзадан бошқа сигирнўхат, жут, ерёнғоқ, батат, канакунжут, маккажўхори,
бақлажон, кунжут, жўхори, соя, тамаки, помидор, картошка, ловия ва шолини зарарлайди. Ҳинд-
Покистон субконтинентида касаллик жиддий муаммо ҳисобланади, Ҳиндистонда ғўза ҳосилини 5
фоиздан 50 фоизгача пасайтиргани маълум. АҚШда касаллик ғўза ҳосилига
зарар етказмайди
(Швер, 1964; Ghaffar ва б.қ., 1969; Watking, 1981; Пересыпкин, 1983; Пересыпкин ва б.қ., 1990).
Замбуруғ ғўзадан Ўзбекистонда ҳам ажратилгани хабар қилинган (Справочник., 1956; Шапова,
Григорьянц, 1971), аммо у экинда кўмирсимон илдиз чириш қўзғатгани ҳақида илмий адабиётда
маълумот йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: