Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нематода касалликлари
Вирус касалликлари
Ғўзада 16 та вирус ва 2 та микоплазмасимон организм қўзғатадиган касалликлар мавжудлиги хабар қилинган, аммо уларнинг баъзилари бошқаларининг синоними мисол учун, антоцианоз ва барг буралиши «кўк касаллик»; барг томирлари мозаикаси ва барг томирчалари оқариши барг ғижимланиши ва ҳ.к. бўлиши эҳтимол қилинади. Вирус ва вируссимон касалликлар асосан тропик мамлакатларда, айниқса Марказий Африка ҳамда Марказий ва Жанубий Америка минтақаларида кенгроқ тарқалган. Бу касалликлардан баъзиларининг табиий манбалари номаълум, аниқланганлари эса экинларга асосан оққанот, камроқ ҳолларда ўсимлик битлари ва саратон турлари ҳамда барг бургачаси ёрдамида тарқалади (Halliwell, 1981; Горбунова, 1993). Марказий Осиёда вирус қўзғатадиган барг буралиши Туркманистон ва Тожикистонда ингичка толали ғўза навларида қайд этилган (Вердеревский, 1941; Московец, 1951). Ўзбекистонда ғўзанинг вирус касалликлари топилмаган. Нематода касалликлари Ўсимликларни зарарлай оладиган нематодалар (фитонематодалар) - оддий кўзга кўринмайдиган, микроскопик, рангсиз, чувалчанг шаклли ҳақиқий думалоқ қуртлардир. Дунёда ғўза ёки ғўза ризосферасида 150 тача, жумладан Ўзбекистонда 100 тадан кўпроқ нематода турлари турлари қайд этилган. Улардан Марказий Осиёда 15-20, бошқа мамлакатларда (Америка, Африка) 15-20, ҳаммаси бўлиб 20-25 тур ғўзада ҳақиқий паразит сифатида ривожланиши мумкин деб ҳисобланади. Қолганлари - номахсус турлар - одатда бошқа экинларни зарарлайди ёки тупроқда ўсимлик қолдиқларида ҳаёт кечиради, кам ёки жуда кам, тасодифий ҳолларда ғўза илдизи тўқималарига киради. Ғўза экинлари учун энг хавфли нематода касаллиги (нематодоз) мелойдогиноз деб аталади ва у ўсимлик илдизида галл (бўртма)лар ривожланиши билан таърифланади. Қўзғатувчи нематодалар галл нематодалари номини олган. Мелойдогиноз кенг тарқалган ва пахта ҳосилига иқтисодий зарар етказадиган мамлакатларда (Шимолий, Марказий, Жанубий Америка, Африка) касалликни фақат 1 тур -жанубий галл нематодаси (Meloidogyne incognita) қўзғатади (Healt ва б.қ., 1981; Hake ва б.қ., 1996). Ўзбекистонда (ва умуман Марказий Осиёда) мелойдогинозни 2 та тур ва 1 кенжа тур - жануб галл нематодаси Meloidogyne incognita, унинг кенжа тури ғўза галл нематодаси Meloidogyne incognita acrita ва ерёнғоқ галл нематодаси Meloidogyne arenaria қўзғатади деб ҳисобланади (Кирьянова, Кралль, 1971; Мавлянов, 1976). Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling