Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Кўсак ва тола касалликлари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кўсак ва тола касалликлари 
Бу касалликлар дунёдаги ғўза эқиладиган барча минтақаларда учрайди, аммо ҳосилга 
таъсири иқлим билан боғлиқ ҳолда фарқланади. Кўсак ва тола ўсув даври серёғин минтақаларда 
экиннинг кўп қисмида ва кучли, иқлими қуруқ жойларда далаларнинг камроқ қисмида ва паст 


36 
даражада зарарланади. Мисол учун, тупроғи бой, иқлими серёғин, ўсимликлар баланд (152-183 см) 
ва қалин бўладиган АҚШнинг Луизиана ва Миссисипи штатларида кўсак чириши кенг тарқалган 
ва 1955-1981 йилларнинг кўп мавсумларида 50 фоизгача ҳосил нобуд бўлган; ҳаво намлиги анча 
паст Техас ва Оклахома штатларида эса бу касаллик жиддий муаммо эмас ва фақат 2 фоиздан кам 
ҳосил йўқотилишига сабабчидир (Pinckard ва б.қ., 1981). 
Ўзбекистонда (ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида) кўсак ва тола одатда пишиш 
даврида шикастланади. Касаллик тола ва чигит сифати пасайишига, баъзан эса нобуд бўлишига 
олиб келади. Касаллик пайдо бўлиши, тарқалиши ва ривожланишига кузги ёмғирлар, экин 
баланд, шохланган, қалин бўлиши туфайли қуёш нурлари ўсимликнинг кўп қисмига етиб 
бормаслиги ва экин орасида шамол юриши камайиши, ётиб қолиши, мавсум сўнггида керагидан 
ортиқ сув қўйиш, кўсак зарарли ҳашаротлар билан зарарланиши сабаб бўлади. Тола касалликлари 
пахта териб олингандан сўнг хирмонда ва тойларда сақлаш пайтида намлик баланд бўлганида ҳам 
кузатилади (Каримов, 1976; Расулев, 1981; Пересыпкин, 1987; Пересыпкин ва б.қ., 1990).
Кўсак ва толада касалликлар пайдо бўлиши, тарқалиши ва ривожланиши ҳақидаги 
тасаввурлар 170 тагача микроорганизм, асосан замбуруғ турлари билан боғланган (Pinckard ва б.қ., 
1981). Уларнинг кўпчилиги сапрофит турлар бўлиб бевосита шикастлай олмайди, фақат кўсак 
очилган пайтда ёки ҳар хил кўсакни зарарловчи ҳашаротлар ҳосил қилган тешик ва яралар 
(«инфекция дарвозалари») орқали толани зарарлайди. Шу билан бирга бир нечта ҳақиқий паразит 
турлар ҳам мавжуд бўлиб, улар кўсакни бевосита зарарлайди. Ҳақиқий паразитларга Alternaria 
macrospora, Fusarium spp., Rhizoctonia solani.,Xanthomonas malvacearum (АҚШда яна Ascochyta 
gossypi,Glometella gossypi, Diplodia gossypina, Phomopsis spp.,), сапрофитлар қаторига эса-
Alternaria, Aspergillis, Botrytis,Cepbalosporium, Cbaetomium, Curvularia, Mucor, Nematospora, 
Pestalotia, trichotbecium (АҚШда Erwinia spp. бактериялари) ва баъзи бошқа турлар киради 
(Осипян, 1975; Каримов, 1976; Расулев, 1981, Pinckard ва б.қ., 1981; Пересыпкин, 1987; 
Пересыпкин ва б.қ., 1990; Davis ва б.қ., 1996). Қўйида Ўзбекистонда ва баъзи бошқа 
мамлакатларда кенг тарқалган кўсак ва тола касалликлари ҳақида маълумотлар келтирилган. 
Фузариознинг биринчи белгилари гулёнбаргда доғ пайдо бўлишидан бошланади. Доғ 
гулўринга, сўнгра ёш кўсакка ўтади. Кўсак усти ҳар хил ўлчамли, оқиш-сарғиш, қўнғир ёки 
кўкимтир-қора некрозлар, сўнгра эса пушти ёки қизғиш тусли, замбуруғ спораларидан ташкил 
топган қатлам билан қопланади. Касалликни Fusarium oxysporum, F. merismoides ва бошқа турлар 
қўзғатади Sanders, Snow, 1978; Pinckard ва б.қ., 1981, Пересыпкин ва б.қ., 1990).
Гоммознинг кўсакдаги аломатлари «Гоммоз» бўлимида келтирилган. Қўзғатувчи бактерия 
ҳақиқий паразит, аммо шикастланмаган кўсак ичига бевосита кира олмайди, кўпинча кўсак 
тешикчалари ёки гулларнинг нектар безлари орқали ёмғир томчилари ичида ёки ҳашаротлар 
органларига ёпишиб киради. Кўсак ичида бактерия жуда тез кўпаяди, тўқима ва ҳужайраларни 
ҳалок қилади, тола момиқланмайди, сариқ тус олади (Pinckard ва б.қ., 1981). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling