Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Алмашлаб экиш.
- Бегона ўтларни доимий равишда йўқотиш
Кураш чоралари илмий асосда йўлга қўйиш учун далаларда паразит нематодалар мавжуд
ёки мавжуд эмаслигини, мавжуд бўлганида эса уларнинг тупроқдаги миқдорларини аниқлаш зарур. Шу мақсадда далалардан тупроқ намуналари олинади ва лабораторияларда таҳлил 48 қилинади. Афсуски, вилоятларда бу ишни амалга ошириш учун фитогельминтолог мутахассислар йўқ ёки етарли эмас. Шунинг учун вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари қошида қиска муддатли курслар ташкил этиш ҳамда фитогельминтологлар иштирокида семинар - кенгашлар ўтказиб туриш мақсадга мувофиқдир. Алмашлаб экиш. Ғўзани беда, шоли ва кузги ғалла экинлари ҳамда ерёнғоқ билан алмашлаб экиш яхши самара буради. Беда ва баъзи помидор навлари нематода билан умуман зарарланмайди. Ғалла экинлари мойил, аммо кузда экиш пайтида тупроқ ҳарорати 17,8 °Сдан анча пастлиги учун нематода ўсимликларни зарарлай олмайди, баҳорда эса паразитнинг биринчи авлоди етилгунча, экин ўриб олинади. Алмашлаб экишда маккажўхори самарасиз; нематодага жуда мойиллиги учун қанд лавлагиси, помидорнинг кўп навлари, ловия, пиёз, картошка, қовун, гармдори ва кунгабоқар қўллаш тавсия килинмайди. Галл нематодаси кенг тарқалганлиги сабабли алмашлаб экишни барча майдонларда жорий қилиш мумкин бўлмай қолганда оралиқ экин сифатида кузги жавдар ўстириш тавсия қилинади; бунда тупроқда нематодалар миқдори анча камаяди ва чорва моллар учун озуқа етиштирилади. Галл нематодаси билан зарарланган майдонларда пахта териб олинмасдан илгари бирданига буғдой экиш мутлақо нотўғри, чунки бу ҳолда ғўза илдизи ичидаги нематодалар, фузариоз ва вертициллёз сўлишни қўзғатувчи замбуруғлар келгуси мавсумгача сақланади ва ниҳолларни кучли зарарлайди ва ҳатто бутунлай ҳалок қилади. Бегона ўтларни доимий равишда йўқотиш жуда муҳим, чунки уларнинг кўпчилиги нематодага ўта мойил ва ғўза учун касаллик манбалари бўлиб хизмат қилади. Бегона ўтлар билан зарарланган далаларда алмашлаб экиш умуман самара бермайди. Ерга ишлов бериш ва суғориш, культивация қилиш, қатор ораларини чуқур (50-60 см гача) ҳайдаш нематодалар билан курашда самарали тадбир эканлиги маълум. Кучли зарарланган далаларни ёзнинг иссиқ (июн-август) ойларида, ҳар 7-10 кунда бир мартадан жами 4 мартагача чуқур ҳайдаш паразит нематодаларнинг миқдорини 95-98 фоизгача камайтиради. Бу вақтда далага мутлақо сув қўймаслик лозим. Галл нематодалари мавжуд бўлган далаларда ишлатилган механизм ва асбоблар ҳамда меҳнат қуролларининг барча қисмлари соғлом далада қўллашдан олдин махсус ажратилган жойларда катта босим остида сув билан ювиб тозаланади, 5-6 фоизлик формалин ёки 30-40 фоизлик ош тузи эритмаси билан зарарсизлантирилади. Далаларга сувни оз-оздан тез-тез бериш, ёзнинг иссиқ пайтларида далаларни ҳар 10-12 кунда бир марта меъёрида (700-800 м 3 ) суғориш, зарарланган далалардан тозаларига сув ўтказмаслик, ариқ-зовурларнинг қирғоқлари бетонланиши ва бегона ўтлардан тоза ҳолда сақланиши лозим. Анор, анжир, тут, тол ва бодом каби кучли зарарланадиган экинлар пахтазорлардан узоқда жойлашган плантацияларда экилиши зарур. Тупроғида нематода миқдори баланд бўлган майдонларда синовдан ўтказиш ва чидамли ғўза навларини танлаб олиш ва қўллаш лозим. Сурхондарё вилоятида нематода миқдори камроқ бўлган майдонларда паразитга бирмунча чидамли ўрта толали навлар, ингичка толали ғўза етиштириладиган туманларда эса нисбатан кам зарарланадиган Термиз-7, Термиз-8, Термиз-9 ва 5595-В навларини экиш маъкул. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling