Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Буғдойнинг қаттиқ қоракуя касаллиги


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Буғдойнинг қаттиқ қоракуя касаллиги 
Tilletia tritici, Tilletia levis, Tilletia caries, Tilletia triticoides ва 
 Tilletia intermedia 
Буғдойнинг бу касаллиги мамлакатимизнинг ҳамма жойида кенг тарқалган. 
Касаллик аломатлари буғдой бошоғидаги доннинг сутли пишиш даврида кўринади, бунда 
касалланган бошоқ анча ялпоқланган бўлади, доимо тикка туради (дон оғирлигидан эгилмай) ва 
кичикроқ бўлади. Касалланган дон кўкиш-яшил рангли, шишган юмалок шаклда бўлади. Доннинг 
мағзи қобиқ билан ўралган жуда кўп споралардан иборат бўлади. Бундай донларга «қоракуя 
халтачалари» дейилади. Ҳар бир халтача ичида 2-12 млн.тагача хламидоспора бўлади Агарда дон 
(касалланган бошоқдаги) сутли пишиш даврида эзилса ундан сарғиш рангли суюқлик чиқади - бу 
суюқлик триметиламиннинг ҳидини беради, худди тузланган ҳўл балиқни ҳиди келади. 
Қоракуя халталари ичидаги майда споралар телиоспоралар қора масса ҳосил қилади. Булар 
енгил бўлади, шунинг учун ҳам бошоқ тикка туради. Марказий Осиё Республикаларида кўпинча 
Tilletia triticoides учрайди. Донни янчиш вақтида телиоспоралар зарарланган дон ичидан енгил 
чиқади, тарқалади, дала бўйлаб айрим телиоспоралар дон сиртига ўтади. Буларни кўпчилиги дон 
тукчаларида, чуқурчасида тўпланади. Бундай донлар экилганда уруғ униб чиқиши билан бу 
телиоспоралар ҳам унади, униб базидия (трубка кўринишидаги найсимон поя) ҳосил қилади, 
буларда 4 тадан 12 тагача базидиоспора ҳосил бўлади. Бу базидиоспоралар бир -бири билан 
қўшилгандан кейин юқумли гифалар ҳосил бўлади, мана шу ҳосил бўлган гифалар дон нишига 
киради. Замбуруғ танаси -диффузия, яъни бир чизиқ бўйлаб ривожланади ва ўсимликнинг 
конусига етади, бундан кейин баргга, пояга ва бошоққа етиб боради. Ўсимлик дастлабки вақтда 
соғлом ўсимликдан жуда ҳам кам фарқ қилади, лекин кейинчалик дон пайдо бўлиш даврида, 
замбуруғ таналари жуда тез ва кучли ривожланади, натижада дон мағзи ўрнига замбуруғнинг қора 
массаси, яъни телиоспоралари ҳосил бўлади. Дондан фақат пўстлоғи қолади. 
Экилган буғдой бундан ташқари тупроққа тушган (ҳосилни йиғиш пайтида) телиоспоралар 
орқали ҳам зарарланган бўлиши мумкин, агарда бу йил буғдой экилган майдонларда, ўтган йили 
ҳам буғдой экилган бўлса. Лекин маълумотларга кўра телиоспоралар тупроқда кўп вақтгача 
сақланмаслиги маълум, улар тупроққа тушгандан кейин тезликда униб чиқиб тупроқдаги 
микроорганизмлар таъсирида ўлиб кетади. Зарарланиш мумкин, агарда ҳосилни йиғиштириб олиш 
билан, яна такрор буғдой экилиш орасидаги муддат 2-3 ҳафтадан ошмаса. Булардан ташқари 
экиладиган уруғ сеялка, экилиш вақтида қўлланиладиган қуроллар (инвентар) ва мосламалар 
орқали хам зарарланиши мумкин. 
Телиоспорани униб чиқишига ҳарорат ва намлик жуда катта таъсир кўрсатади, агарда 
тупроқ намлиги 40-60 % бўлса, ҳарорат 5-10 °С даража бўлса, униб чиқаётган дон нишлари жуда 
кўплаб зарарланади. Шунинг учун ҳам агарда кузги экинлар кеч экилса, аксинча баҳорги экин 
(буғдой) эрта экилса бу касалликка кўп чалинади. Касаллик таъсирида уруғни униб чиқиш 
қобилияти пасаяди, туп сони камайиб кетади, касалланган ўсимликларни қуриб қолиши 
натижасида бу ҳолат кузги буғдой кеч экилганда кўпроқ кўринади. 
Касалланган ўсимликнинг пояси ва бошоғи 15-20 %, бошоқдаги дон сони эса 10-15 % 
камаяди. 
1000 уруғни оғирлиги хам қисман камаяди. Айрим олимларни маълумотларига қараганда 
кўзга кўринмайдиган зарари кўзга кўринадиган зарарига караганда 5-6 баробар кўп бўлади. 
Кузги буғдойнинг Ўзбекистон-1, Ўзбекистон-2, Княжна ва бошқа навлари касалликка анча 
чидамли. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling